• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маданий мерос объектларига етказилган катта зарар юзасидан Туризм вазирлигига тақдимнома киритилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент вилоятидаги «Култепа», Бухоро вилоятидаги «Вардонзе ёдгорлиги» ва Тошкент шаҳридаги «Қулоқтепа (Қулоқлитепа)» археология мероси объектларининг муҳофаза қилиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши ҳолатларини ўрганди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, ўрганишлар айрим туман ҳокимлари ва идораларининг масъул ходимлари соҳага оид қонунчилик ижросини етарли таъминламаганлиги, зиммаларидаги вазифалар ижросига лоқайдлик билан муносабатда бўлиш орқали қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйганлигини кўрсатган. Хусусан, Маданий мерос агентлиги томонидан археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни асраш борасидаги вазифалар лозим даражада бажарилмаган. Оқибатда юқоридаги объектлар ҳокимликларнинг қарорлари билан тадбиркорларга бериб юборилган. Уларнинг муҳофаза ҳудудларида қурилиш ишлари амалга оширилган ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилиб катта қисми йўқ қилинган.

    Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йилги қарори билан фуқаро Б.Инағомовга Юнусобод туманидаги «Қулоқтепа (Қулоқлитепа)» археология мероси объектини муҳофаза ҳудудидан «оталар чойхонаси» қуриш учун 0,06 га ер майдони ажратиб берилган. Оқибатда давлат манфаатларига 6,5 миллиард сўм зарар етказилган. Назорат ишлари етарли амалга оширилмаганлиги боис ушбу археология мероси объектларига жиддий шикаст етказилган.

    Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент тумани собиқ ҳокими «Култепа» археология ёдгорлиги ҳудудини қарор асосида тадбиркорлик субъектига бериб юборган. Тадбиркор томонидан объектнинг 2 гектар қисми ғишт қуйиш учун бузилиб, давлат манфаатларига 1 триллион 587,6 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

    Мавзуга доир: Паркентдаги қадимий ёдгорлик ғишт заводига айлантирилган – масъуллар нима дейди?

    Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Вардонзе ёдгорлиги» археология мероси объектининг муҳофаза ҳудуди туман ҳокимининг қарори билан 124 гектардан 76 гектарга қисқартирилиб, тумандаги «Тўймурод Холмурод ўғли» фермер хўжалигига яйлов сифатида бериб юборилган. Фермер хўжалиги мансабдор шахслари ҳудудда ер қазиш, ер тузиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширгани оқибатида унинг маданий қатлами бузилиб, саксовул ўсимликлари ва тарихий ашёлар нобуд бўлган ҳамда давлат манфаатларига 26,7 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ушбу археология мероси объектларига мансабдор шахслар томонидан жиддий шикаст етказилгани ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Таъкидланишича, археология мероси объектларини муҳофаза қилиш бўйича етарли чоралар кўрилмагани туфайли ҳозирда «Култепа» археология объектининг ярми йўқ бўлган. «Вардонзе ёдгорлиги» ва «Қулоқтепа»нинг муҳофаза ҳудуди бузилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган.

    Ўрганишлар давомида «Қулоқтепа» археология объектига жамоатчи инспектор бириктирилмагани аниқланган. Шунингдек, «Қулоқтепа» ва «Култепа» археология мероси объектларида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган ва уларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.

    Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ташкилий ва амалий чора-тадбирлар белгилашни сўраб, Туризм ва маданий мерос вазирлигига тақдимнома киритилган.

    Аввалроқ Бухорода қўйхонага айлангани рад этилган «Чор минор» мадрасаси чорбоғида тандирдан ҳам фойдаланиб келингани маълум бўлгани, Қорақалпоғистонда мақбара ҳудудида қабр учун ерлар сотилаётгани, Самарқандда «снос»га тушган ҳудуддан топилган Қуръон оятлари туширилган қадимий қабртошлар қайси асрга ва кимга тегишли экани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Шоштепа ёдгорлигини консервация қилиш ишларини амалга оширадиган корхонага лицензия берилди
    • Халқаро экспедиция Қорақалпоғистоннинг тарихий ёдгорликларини ўрганди

    08.05.2022, 20:16   Изоҳ (0)   10677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда «кўча зўрлари» пайдо бўлгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    08.05.2022, 19:46

    Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди

    08.05.2022, 19:15

    Ўзбекистонда 9 май куни ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда

    08.05.2022, 14:58

    Термиздаги «Алпомиш» кураш мажмуасининг томи қулаб тушди

    08.05.2022, 13:49

    Москвада Бухорога учаётган самолёт фавқулодда қўндирилди

    08.05.2022, 11:54

    Жиззахда аҳоли яшайдиган ҳудудда бўрилар изғиб юргани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    08.05.2022, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.