• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ҳокимига битта академикнинг очиқ хати таъсир қилмагач, уни қўллаб яна уч академик мақола эълон қилди

    Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга битта академикнинг очиқ хат шаклида эълон қилинган шикоят мақоласи таъсир қилмагач, уни қўллаб яна уч академик ўз имзоси билан мақола эълон қилди, деб ёзади ЎзА. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари, филология фанлари докторлари, профессорлар Бахтиёр Назаров, Наим Каримов ва Тўра Мирзаевнинг ЎзА томонидан эълон қилинган очиқ хатини тўлиқ ҳолда келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Академик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокимига «Очиқ хат»и эълон қилинганига ҳам мана икки ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бироқ, шу вақтга қадар шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан бу хатга бир оғиз ҳам муносабат билдирилмагани одамни ўйлантириб ва ташвишга солиб қўяди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда асос эътибори билан ўзгартирилаётган ва ҳар жабҳада янгиланаётган воқелик одамни ғайратга, журъатга ундайди. Шунинг учун ҳам эркин фикрлаш, очиқ сўзлаш кундан-кунга кучайиб, қулоч ёзиб бораётир. Бундан ҳар қанча қувонсак арзийди, албатта.

    Академик Азиз Қаюмовнинг мазкур очиқ хати биз адабиётшунос олимлар ва кўпчилик ижод аҳлининг айни кўнглида гап бўлди десак, муболаға бўлмайди. Чунки, мамлакатимизда музейлар кўп, бироқ улар орасида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи айрича аҳамиятга эга. Республикамиздаги бошқа кўплаб музей ва илмий муассасаларнинг ташкил топишида айнан ушбу музейнинг хизмати катта. Бир пайтлар Ҳамид Сулаймоновдек олим бу музейни юксак бир мақомга кўтарган, унинг довруғини дунёга таратган эди.

    Афсуски, кейинги йилларда музейга эътибор берилмай, қаровсиз ҳолга ташлаб қўйилди. Очиғи, ҳар гал зиёрат қилгани ёхуд бирор бир тадбир юзасидан бу ерга келсак, Алишер Навоий номи билан аталадиган музейнинг аҳволини кўриб, юрагимизнинг бир чеккаси ачишиб кетади. Чунки, бу музейда фолклор намуналаридан тортиб, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларнинг қўлёзмалари, бугунги кунда ҳам ижод қилиб келаётган ижодкорларнинг архиви жой олган муҳташам бир даргоҳдир. Қоидага кўра музей жойлашган бинода фаолият тури айрича бўлган бошқа ташкилотнинг жойлашувчи мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу маънода «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳаммамизни, барча адабиётшунослар қатори бизни ҳам бирдек хурсанд қилди. Қарорда белгилаб берилганидек, музей биноси реконструкция қилиниб, қайта таъмирланса, замонавий жиҳозлар билан таъмирланса, бугунги кун талабларига жавоб берадиган музейга айланишига ҳеч шубҳа йўқ. Аммо музей биноси илгариги ҳолидагидек яхлит музейга қайтарилиб берилмас экан, бу таъмирлаш кутилган натижани бермайди.

    Айни пайтда, очиқ хатда тўғри таъкидланганидек, биз ҳамиша тадбиркорларимизни қўллаб, қувватлашимиз керак. Имкон қадар уларга кўмак беришимиз зарур. Мамлакатимиз раҳбари урғулаётгандек, тадбиркорлик ривожланса, халқ бойийди, мамлакат ривожланади. Бироқ, бу тадбиркорлик Алишер Навоийдек алломаларимизнинг меросига ҳурматсизлик ҳисобига бўлмаслиги керак. Бу ўринда тадбиркор эмас, балки уларни ҳам ноқулай аҳволга солиб, минг хижолатга қўйиб, музейдан жой ажратиб берган шаҳар ҳокимияти раҳбарлари жавоб беришлари керак, деб ўйлаймиз.

    Мамлакатимиз пойтахтига ташриф буюрган ҳар бир меҳмон, сайёҳ энг аввало шаҳарнинг қоқ марказидаги ушбу музейга албатта қизиқади, шунга қараб бизнинг адабиётга, миллий меросга муносабатимиз ҳақида ҳукм чиқаради.

    Бугун босаётган ҳар бир қадамимиз, айтар сўзимиз бугунги ўзгаришларга мос ва хос бўлиши даркор. Мамлакат раҳбари бугун ҳар биримиздан ўз касбига садоқат, шижоат ва шиддатни талаб қилаётган экан, бу ишни энг аввало ўтмиш меросга, миллий маънавиятимизга муносабатни тўғри шакллантириб олишдан бошлашимиз, даркор. Бефарқ қараб туришга бугун ҳеч биримиз ҳақли эмасмиз.

    Шаҳар ҳокимиятидагилар бу «очиқ хат» ни яна бир бор керакли давраларда муҳокама қилиб, йўл қўйилган хатони ўз вақтида тузатадилар ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейидан ноқонуний равишда олиб қўйилган қисми тез орада яна музейга қонуний равишда қайтарилади, деб умид қиламиз.

    Бахтиёр Назаров, 

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги,

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,

    филология фанлари доктори, профессор

    Наим Каримов,

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги,

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,

    филология фанлари доктори, профессор

    Тўра Мирзаев, 

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги,

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,

    филология фанлари доктори, профессор

    Бахтиёр Назаров – 1945 йил 19 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб, директор, бўлим мудири, Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари, вице-президент вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

    Бахтиёр Назаровнинг илмий изланишлари ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиёти, хусусан, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Академик олим тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати масалалари ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли «Мукаммал асарлар тўплам»ини нашрга тайёрлашда катнашган.

    Кўплаб монография, илмий тўплам, мақола ҳамда «Ўзбек адабиёти», «ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи» каби қатор дарсликларнинг муаллифи ҳамда ҳаммуаллифларидан бири. 

    Наим Каримов – 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1958 йилдан бери ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида хизмат қилиб келади. У Институтда кичик, катта, етакчи илмий ходим ҳамда «Ҳозирги ўзбек адабиёти ва адабий жараён» бўлими мудири, «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси раиси, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори, айни пайтда етакчи илмий ходими лавозимларида ишлаб, халқ хотирасидан ситиб чиқарилган ёзувчилар, журналистлар, фан, маориф ва маданият ходимларига бағишланган юзлаб мақолаларни эълон қилиб, сталинча қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

    Наим Каримовнинг 1000 га яқин илмий, адабий-танқидий ва илмий-оммабоп ишлари эълон қилинган. Улардан 20 га яқини монография, 9 таси дарслик ва ўқув қўлланмалардир. Олимнинг илмий мақолалари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Россия, Туркия, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон сингари хорижий мамлакатларда ҳам нашр этилган.

    Тўра Мирзаев – 1936 йил 6 мартда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Фольклоршунос олим.

    Тўра Мирзаев ўзбек филологиясининг атоқли намояндаларидан бири, халқ оғзаки бадиий ижодиётини кенг кўламда тадқиқ этишдан иборат фундаментал илмий мактабга асос солган улкан фан ташкилотчиси, эпосшуносликнинг кўплаб назарий масалаларини жаҳоншумул даражада ҳал қилган йирик фольклоршунос олим.

    Тўра Мирзаевнинг 600 дан ортиқ илмий, услубий, илмий-оммабоп ишлари эълон қилинган. Улардан 5 таси монография, 5 таси дарслик ва ўқув қўлланмалар, 45 таси китоб ва фолклор тўпламларидир. Олимнинг китоб ва мақолалари Россия, Германия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби мамлакатларда ҳам нашр этилган.

    31.01.2018, 09:13   Изоҳ (0)   23277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали (фото)

    31.01.2018, 08:51

    Сирдарёда чет элга сафарга чиқаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди

    31.01.2018, 08:43

    Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбараси (фото)

    31.01.2018, 08:34

    Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар онлайн нострификация қилинади

    31.01.2018, 08:16

    Ўзбекистондаги яна 3 олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

    31.01.2018, 08:08

    Тошкент шаҳрида 29 январь куни транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш билан боғлиқ 100 дан ортиқ ҳолати қайд этилди

    30.01.2018, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.