• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ҳокимлик тадбиркорга эски масжид ёнида Ёшлар гузари қуришга рухсат берди. Аҳоли эса бундан норози бўлиб, тадбиркор билан пичоқбозликкача борди

    Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимлиги тадбиркорга туманнинг Жонхўроз қишлоғидаги эски масжид ёнида Ёшлар меҳнат гузари ташкил этиш учун рухсат берди. Бироқ аҳоли бундан норози. Шу сабаб тадбиркор билан пичоқлашишгача борган. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган аҳолининг айтишича, туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар вазиятга томошабин бўлиб туришдан нарига ўтмаган.

    Фото: «Дарё»

    Воқеалар ривожини ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова Жонхўроз қишлоғида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    «Бу жанжалли вазиятга юз фоиз туман ҳокимлиги айбдор. Улар тадбиркорга бериладиган ерни ҳатто келиб ҳам кўрмаган. Ҳужжатга имзо қўйиш орқали масалани ҳал қилиб қўйишган. Кўрмай-нетмай масалани ҳал қилиш эса жанжал-у тўполонларга сабаб бўлмоқда. Ҳатто пичоқлашишгача борилди, аммо ҳеч кимга чора кўрилмади. Ҳамма жим, ҳамма томошабин. Биз кексалар қариган чоғимизда набирамиз тенги йигит билан тортишиб, ёмон ном орттирадиган бўлдик», — дейди Жонхўроз қишлоғи фуқароси Собир Бобоев.

    «Масжид — Худонинг уйи. Уни қишлоғимиз аҳолиси 20 йилча олдин ҳашар йўли билан тиклаган. Тадбиркор масжид сўрисида ўтириб, ароқхўрлик қилди. Қишлоқнинг тўй-маъракалари учун йиғилган идиш-товоқлар ва тобут сақланадиган жойни катакхона қилди. Лекин бирорта мутасадди ёш тадбиркорнинг бу хатти-ҳаракатларига эътибор бермади», — дейди Маҳбуба Тўхтаева.

    Фото: «Дарё»

    Ёш тадбиркор Зокир Норов эса аҳоли унга халал бераётганини, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётганини билдирмоқда.

    «Мен Жонхўроз қишлоғидаги ягона тадбиркорман. Ёшим 29 да. Аҳоли томонидан тикланган, узоқ йиллардан буён эътибордан четда қолиб кетган норасмий масжиддан 10-15 метр узоқликдаги ерда тадбиркорликни бошлашим учун туман ҳокимлиги томонидан менинг номимга ер майдони ажратилган. Бироқ аҳолининг қаршилиги сабаб Ёшлар гузарини тиклаш учун ҳатто битта ғишт ҳам қўёлмаяпман», — дейди тадбиркор Зокир Норов.

    Зокир Норов

    Зокир Норов
    Фото: «Дарё»

    Суриштирувларимизга кўра, ёш тадбиркор ва аҳоли ўртасидаги можаро икки йилдан буён давом этиб келаётган бўлиб, мазкур муаммо туман ҳокимлиги масъулларининг хатоси сабаб юзага келган.

    Пешку туман ҳокимининг 2018 йил 29 декабрь кунидаги қарори билан тумандаги «Хуррам» МФЙ Жонхўроз қишлоғидан фуқаро Зокир Норовга Ёшлар меҳнат гузари (савдо дўкони, умумий овқатланиш, новвойхона ва совун қадоқлаш кичик цехи) мажмуаси қуриш учун жами 416 квадрат метр ер, сув ва йўлак ажратилган. Тадбиркорга белгиланган муддатда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини тўлиқ бажариш масъулияти юклатилган.

    Туман ҳокими томонидан ёш тадбиркорга ажратиб берилган ҳудудда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган норасмий масжид биноси мавжуд бўлиб, қишлоқ аҳли бу бинодан тўй ва таъзия маросимлари анжомларини сақлаш, шунингдек, турли миллий байрам ва тадбирларни ўтказиш учун фойдаланиб келган. Шу боисдан ҳам аҳоли тадбиркорнинг бу ҳудуддан Ёшлар меҳнат гузари қуришига тиш-тирноғи билан қарши.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқда яшовчи Олим Облобердиевнинг сўзларига кўра, аҳоли томонидан қурилган масжид ер майдони шу қишлоқда яшовчи Толиб бобо Облоқуловга тегишли бўлган. У киши қишлоқда тантана-ю маъракаларни ўтказиш учун маскан йўқлигини инобатга олиб, ўзига тегишли бўлган ер майдонини қишлоқ аҳли учун берган. Норасмий бўлса-да, аҳоли ундан масжид сифатида фойдаланиб келган.

    Маълумот берилишича, туманда норасмий масжид сифатида фойдаланилиб келинаётган бундай масканлар 90 тадан ортиқни ташкил этади.

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг айтишича, бундан 20 йил олдин масжид дея тикланган бино олди айни кунда қаровсиз ҳолатда. Ҳудудда ўт-ўлан, қамиш-тиканлар бўй чўзган. Аммо тадбиркор «ер меники» деб аҳолининг ободонлаштиришига йўл қўймайди. «Хуррам» МФЙ раиси ҳам бу жанжаллардан безган, шекилли, мутасаддилар томонидан чақирилганига қарамай, воқеа жойига келмади.

    Туман ҳокимлиги масъуллари ўз вақтида қилинган хатони тўғирлаш учун тадбиркорга ажратилган ернинг зиддиятли эканини, шунингдек, қишлоқ аҳолисининг истак-хоҳиши ва талабидан келиб чиқиб, томонларни яраштириш мақсадида фуқаро Зокир Норовга тадбиркорлик қилиши учун қулайроқ жойдан қонун талаблари асосида ер майдони ажратиб беришни таклиф қилган. Бироқ ёш тадбиркор ва унинг оила аъзолари томонидан бу таклифлар рад этиб келинган.

    Фото: «Дарё»

    «Тўғри, туманнинг бошқа манзилларидан тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишим учун туман ҳокими томонидан менга ер таклиф қилинди. Аммо қонунга зид қарор қабул қилиш ҳам нотўғри эмасми? Ваҳоланки, ҳокимнинг ер беришга ваколати йўқ,—дейди Зокир Норов. — Мен эса икки йилдан буён аҳолининг қаршилиги билан ўзимга ажратилган ер майдонида иш бошлай олмаяпман. Агар тадбиркорлигимни йўлга қўйсам, ҳар бир хонадондан камида бир нафардан киши иш билан таъминланади. Ҳолбуки, қишлоғимизнинг қарийб 70 фоиз аҳолиси ишсиз.

    Тадбиркор Зокир Норовнинг айтишича, унга туман ҳокимининг 2017 йил 22 июндаги ҳамда 2018 йил 29 июндаги қарорлари билан савдо дўкони биноси ҳамда «Пешку стандарт қурилиш» МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳамда кичик ишлаб чиқариш цехи учун жами 914,8 квадрат метр ер майдони ажратилган. Бироқ тадбиркор хоҳиши билан туман захирасига қайтарилиб, Ёшлар меҳнат гузари барпо этиши учун норасмий масжид ҳудудидан ер майдони ажратиб берилган.

    Аниқланишича, Жонхўроз қишлоғида жами 64 та хонадон бўлиб, 60 та хонадон тадбиркор Зокир Норовнинг масжид ҳудудидан Ёшлар меҳнат гузари қуришига қарши чиқмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Туман раҳбарияти томонидан масжид деб келганимиз бу иншоот маҳалла гузари дея ўзгартирилди. Аммо Зокир Норовнинг ўз тадбиркорлик ишини шу ердан бошқа жойда қилмайман, деб оёқ тираб олиши биз ҳамқишлоқлар учун жуда оғир ботяпти. Қишлоқдошларимизнинг ҳаммаси бунга норози. Туманнинг дарди, машаққати кўп. Шунга қарамай, тадбиркорнинг менинг тадбиркорлигимга халқ тўсқинлик қиляпти, деб турли ижтимоий тармоқларга чиқиши, кимларнингдир устидан ёзиб, судбозлик қилиши ҳаммамизнинг ҳам асабимизни бузиб бўлди», — дейди ушбу қишлоқда яшовчи Икром Ўроқов.

    Таъкидланишича, аҳолининг норозилиги сабаб Пешку туман ҳокими томонидан 2018 йилнинг 29 декабрида қабул қилинган ёш тадбиркорга ер ажратиш тўғрисида қарор бекор қилинган. Бироқ тадбиркор туман ҳокимининг мазкур қароридан норози бўлиб, вилоят Адлия бошқармасига мурожаат қилган. Адлия бошқармаси эса судга даъво аризаси киритган. Шофиркон туман Маъмурий суди ушбу даъво аризасини қаноатлантирган ва тадбиркорга норасмий масжид ҳудудидаги ери қайтарилган. Шундан сўнг тадбиркорнинг оила аъзолари ва Жонхўроз қишлоғи аҳолиси ўртасида норозиликлар кескинлашган.

    Фото: «Дарё»

    «2019 йилнинг 10 июль куни қишлоқдаги ҳашар йўли билан қурилган масжид биноси муштлашув ва тўполон бўлди, — дейди аҳоли вакиллари. — Туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари тезкор гуруҳлари етиб келишига қарамай, жанжал натижасида ёш тадбиркор ва унинг акаси Ботир Болтаев шу қишлоқда яшовчи фуқаро Хайрулла Остоновнинг ўнг қўл тирсаги ва чап бел соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган».

    Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан Пешку туман ИИБ томонидан ака-укаларга жиноят иши қўзғатилган. Тергов натижаси бўйича Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 2019 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра, тадбиркор ва унинг акаси Ботир Болтаев Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилиб, уч йил олти ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Юзага келган келишмовчиликлар оқибатида Жонхўроз қишлоғи аҳолиси тадбиркор ва унинг оила аъзоларини маҳалладаги тўй ва таъзиялардан ҳайдаб чиқара бошлаган.

    «Қишлоқдошларимнинг қўни-қўшниларга агар тадбиркорнинг савдо дўконига кирсанглар, сизларни қишлоқдан ажратиб қўямиз, деган бўлмағур гапларни тарқатиши аламзадалик эмасми?! Қишлоқдошларимни деб мен ва акам ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилдик. Судда айбимни исботлаша олишмагач, мажбуран ички ишлар бўлими ходимларидан кўрсатма олишди», — дейди Зокир Норов.

    Зокир Норов

    Зокир Норов
    Фото: «Дарё»

    «Имом-хатиб ҳам насиҳат қилди, бари фойдасиз. Тадбиркор қонун, қарор, дейди. Аммо ўзида одамийлик қонуни, инсонийлик қароридан асар ҳам йўқ. Ҳамонки, унинг иши зўравонлик. У зўрлик қилса, уни ҳам ер қилиб ташлайдиган қишлоғимизнинг чаққон йигитлари бор. Тадбиркорнинг масжид ерида бино тиклашга қасддан оёқ тираб олишидан ҳаммамиз норозимиз», — дейди кекса отахонлардан бири Ибодулло Бобоев.

    Пешку туман ҳокими Амрилло Назаровнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, Жонхўроз қишлоғи аҳолиси ва ёш тадбиркор ўртасидаги икки йиллик можарони бартараф этиш учун барча чоралар кўрилган. Тадбиркорга фаолиятини амалга ошириш учун туман марказидаги «Янгибозор», «Ўғлон»,«Қучоқ» маҳалласининг катта йўл ёқасида жойлашган манзилларидан жой ажратиш учун ер майдонлари таклиф қилинган. Яраштириш учун томонлар бир неча бор юзлаштирилган. Ҳар икки томон иштирокида йиғинлар ўтказилган. Барча ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам аралашган. Лекин ижобий натижа бўлмаган.

    «Мен шу можаролардан қутилиш учун савдо дўконим ер майдонини захирага қайтариш бўйича ариза ҳам киритганман. Туман ҳокимлиги мутасаддиларига дўппи торлик қилаётган бўлса, майли, мен талаб қилишга ҳақли бўлганим – компенсация пулини ҳам сўрамайман. Аҳолига кўра масжид дея юритилаётган норасмий, шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган бино ва менга тегишли ер майдонини ўраб турган темир тўсиқларни ечиб, белгиланган жойни ўраб олишсин. Темир тўсиқ ортидаги мавжуд бўлган, мен солиғини тўлаб келаётганим – ҳокимият захира ер майдонини ҳам қишлоқ аҳолисига ўтказишсин. Ундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятимни юритиш учун ажратилган йўлак майдонидан ҳам бемалол фойдаланишсин. Фақат менинг Ёшлар меҳнат гузаримни тиклашга тўсиқ қўйишмаса бўлди. Эътирозим йўқ, бу борада тилхат ёзиб ҳам беришга тайёрман. Аммо мен арзимаган пулни деб йирик лойиҳамдан воз кечолмайман», — дейди Зокир Норов.

    Камол Имомов

    Камол Имомов
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокими ўринбосари Камол Имомовга кўра, нуқсон ҳар бир тизимда учрайди. Ҳақиқатан ҳам туман ҳокимлиги ўз вақтида ерни кўрмасдан, билмасдан ёш тадбиркорга фойдаланиши учун қарорлаштиргани катта кўнгилсизликларга сабаб бўлмоқда.

    «Аммо туман ҳокимлиги айби билан юзага келган камчиликни рўкач қилавериб, қонунларни айлантиравериш ҳам гоҳида инсон учун одамийлик тушунчалари устувор туриши лозимлигини англатаркан. Ахир йирик тадбиркорликни амалга ошириш учун тўполон ва жанжалларга сабаб бўлавериш ҳам миллатимизга хос хислат эмас. Ҳақли равишда ҳар икки томон учун манфаатли бўладиган қарорга келдик», — дейди Камол Имомов.

    Пешку туман ҳокими юристи Аббос Бобоевга кўра, эндиликда маҳалла гузари биноси ва унинг атрофидаги темир тўсиқлар олиб ташланиб, бино айвонидан ён томонга 15 метр масофа сақланган ҳолда ёш тадбиркорга тегишли 416 квадрат метр майдон атрофи ўраб олинади. Шу аснода ёш тадбиркор атрофи ўраб олинадиган ер майдонида қурилиш-монтаж ишларини бошлайди. Шунингдек, маҳалла гузарига унинг қаршисидаги 914,8 квадрат метр захира ер майдони ҳам аҳоли фойдаланишига берилади, яъни тадбиркор ушбу захира ер майдонида қурилган ўзига тегишли мулк — савдо дўконини бузади.

    Ёш тадбиркор ҳам мазкур қарорга розилигини маълум қилди.

    Туман ҳокимлиги, аҳоли ва ёш тадбиркор ушбу масалага ойдинлик киритишда яқиндан кўмак бергани учун «Дарё»га миннатдорлик билдирди.

    12.06.2020, 14:08   Изоҳ (0)   32411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги пенсионерлар сони ва ўртача пенсия миқдори маълум қилинди

    12.06.2020, 13:31

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг ким билан мулоқот қилганлигини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади

    12.06.2020, 13:07

    Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлашга интилаётганини билдирди

    12.06.2020, 12:54

    Тошкентдаги Mega Planet савдо марказида намозхона очилди

    12.06.2020, 11:51

    Қашқадарёда бир корхона ишчиларининг 28 нафари коронавирусга чалингани ҳақида қўшимча маълумот берилди

    12.06.2020, 11:05

    Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Андижонда сезилди

    12.06.2020, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.