• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фаластин тарафдори АҚШ ҳукуматини судга берди

    АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар ҳаракатининг етакчиси Маҳмуд Халил президент Дональд Трамп маъмуриятини судга берди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Халил иммиграция агентлари томонидан ҳибсга олингани ва ушлаб турилгани сабабли 20 миллион долларлик даъво аризаси киритган. У АҚШда доимий яшовчи резидент бўлиб, америкалик аёлга уйланган ва АҚШда туғилган ўғли бор. У март ойида ҳибсга олингач, маъмурий назорат остида сақланган.

    Июнь ойида судья Халилни гаров эвазига озод қилишга қарор қилган. Шундан сўнг у Луизиана штатидаги федерал иммиграция қамоқхонасидан қўйиб юборилган. Даъво аризасида Трамп маъмурияти “Халилни ҳибсга олиш, ушлаб туриш ва депортация қилиш режасини атайлаб амалга оширгани, бу орқали унинг оиласини қўрқитиш мақсади кўзланганига” урғу берилган. Халил оғир руҳий зўриқиш, иқтисодий қийинчиликлар ва обрўсига путур етиши каби салбий оқибатларга дуч келган.

    Жабрланувчи Колумбия университети битирувчиси бўлиб, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларига қарши намойишларда фаол иштирок этган. Трамп маъмурияти уни “миллий хавфсизликка таҳдид” деб эълон қилган. Халил ушбу даъвони “жавобгарликка тортиш йўлидаги биринчи қадам” деб атаган.

    Мендан тортиб олинган 104 кунни — рафиқамдан ажралиш, биринчи фарзандим туғилганида ёнида бўлмаслигимни — ҳеч нарса қайтара олмайди. Сиёсий қасос ва ваколатни суиистеъмол қилиш учун жавобгарлик бўлиши шарт, деган у даъвосида.
    Foto:
    Маҳмуд Халил 2025 йил 21 июнь куни Нью Жерси штатидаги Ньюарк аэропортида рафиқаси Нур Абдалла (ўнгда) билан бирга 
    Фото: Reuters

    Халил илгари қамоқхонадаги “даҳшатли” тажрибаси ҳақида гапириб, у ерда 70 дан ортиқ эркак билан умумий хонада яшагани, шахсий ҳаёт бўлмагани ва чироқлар доим ёниқ турганини айтган.

    Трамп маъмурияти Халилни ҳибсга олишда ўзининг қонуний ва конституциявий ваколатлари доирасида тўғри иш тутди. Худди зўравонликни тарғиб қилувчи, террорчиларни қўллаб-қувватловчи, яҳудийларга тазйиқ ўтказувчи ва мулкка зарар етказувчи ҳар қандай чет эллик фуқарога нисбатан қилинганидек, деган АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги котиби ёрдамчиси Трисия Маклафлин.

    Трамп маъмурияти Халилнинг депортациясини “унинг АҚШда қолиши ташқи сиёсат учун жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин” деган асос билан оқлаган. Халилнинг ҳибсга олиниши Трампнинг сўнгги ойларда АҚШнинг нуфузли университетларига қарши олиб борган сиёсий кампанияси фонида содир бўлди.

    Президент Колумбия, Гарвард ва бошқа олийгоҳларни хорижлик талабаларни қабул қилиш масаласида танқид қилган, федерал грантларни қисқартириш ва уларни аккредитациядан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган. Халилнинг жамоаси унинг суд жараёнидан ташқари, қамоқдан ташқарида ҳам таҳдидларга дуч келиши мумкинлигидан хавотирда.

    11 июл, 15:35   Изоҳ (0)   1074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фаластин#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Эронга ҳужум қилиб, Ғазо бўйича музокаралар жараёнини издан чиқарди — Қатар ТИВ

    17 июн, 21:50

    Исроил Ғазо ёрдам марказларида камида 70 нафар фаластинликни ўлдирди

    18 июн, 14:30

    Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига зарбаси ҳақида давлатлар қандай баёнот берди?

    24 июн, 12:58

    “Улар доим ҳам душман эмасди”. Исроил ва Эрон қандай қилиб иттифоқчидан ашаддий рақибларга айланган эди? 

    25 июн, 11:30

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин 

    25 июн, 19:40

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    27 июн, 12:33

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    27 июн, 14:55

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    1 июл, 18:35

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    2 июл, 15:05

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади — UNICEF

    3 июл, 21:30

    Исроил замонавий тарихдаги энг мудҳиш геноцид учун жавобгар — БМТ

    4 июл, 19:26

    “Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    4 июл, 16:31

    Ўзбекистон президенти ИҲТ доирасида “Экоинвест” дастурини қабул қилиш муҳимлигини айтди 

    4 июл, 17:05

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    5 июл, 19:50

    Нетаньяху ҲАМАСнинг талабларини қабул қилмади

    6 июл, 21:55

    Ҳусийлар Бен Гурион аэропортига ракета зарбаси берилгани ҳақида хабар берди

    6 июл, 23:40

    Исроил Яман ҳусийларига қарши “Қора байроқ” операциясини ўтказди (видео)

    7 июл, 15:48

    WP: Исроил Сурия ва Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин

    7 июл, 22:20

    АҚШ “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террористик ташкилот рўйхатидан чиқаради

    8 июл, 09:49

    Нетаньяху икки давлат тузиш имкониятини рад этди

    8 июл, 15:35

    Яман ҳусийлари Қизил денгизда бир ҳафта ичида 2 та юк кемасини чўктирди (видео)

    10 июл, 11:40

    АҚШда ўқишни истаган хорижлик талабалар Нетаньяху ва Трампга қарши танқидий постларни ўчиришмоқда

    10 июл, 22:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.