• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига зарбаси ҳақида давлатлар қандай баёнот берди?

    Эрон АҚШдан “қасос” олиш сифатида 23 июнь куни Қатардаги Америка Қўшма Штатлари ҳарбий базасига ҳужум қилгани маълум. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, Эроннинг “нисбатан чекланган” жавоби АҚШ билан кескинликни юмшатиш истагидан дарак берса-да, кўплаб давлатлар ҳужумни кескин қоралаган. Қуйида турли давлатлар томонидан эълон қилинган баъзи баёнотлар келтириб ўтилган.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    АҚШ

    АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида шундай ёзди: “Эрон ядровий иншоотларни йўқ қилишимизга жуда заиф жавоб берди. Биз буни кутган эдик ва жуда самарали қаршилик кўрсатдик. 14 та ракета отилиб, улардан 13 таси уриб туширилган, 1 таси эса хавфли бўлмаган ҳудудга йўналтирилган эди. Шуни мамнуният билан маълум қиламанки, ҳеч бир америкалик жабрланмади ва деярли ҳеч қандай зарар кўрмади. Умид қиламанки, бошқа НАFRAТ бўлмайди. Мен Эронга эрта огоҳлантиргани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу ҳеч кимнинг ҳаётига зарар етказмай, ҳеч ким жароҳатланмаслигига имкон берди. Эҳтимол, Эрон энди минтақада тинчлик ва тотувликни таъминлаши мумкин ва мен Исроилни ҳам шунга ундайман. Эътиборингиз учун ташаккур!”

    Эрон

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди: “Биз ҳеч кимга зарар етказмадик. Ва биз ҳеч кимдан, ҳеч қандай шароитда ҳеч қандай тазйиқни қабул қилмаймиз. Биз ҳеч кимнинг тазйиқига бўйсунмаймиз. Бу Эрон халқининг тушунчасидир”. 

    Қатар

    “Бош вазир маслаҳатчиси, Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили доктор Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий Қатар давлати Эрон инқилобий гвардияси томонидан Ал-Удайд авиабазасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралашини билдирди. Буни Қатар давлати суверенитети, ҳаво ҳудуди, халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомини қўпол равишда бузиш деб ҳисоблади. У Қатар халқаро ҳуқуққа мувофиқ, ушбу сурбетларча тажовузнинг табиати ва кўламига мос тўғридан тўғри жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади”, деди ҳукумат вакиллари.

    Саудия Арабистони

    “Саудия Арабистони Подшоҳлиги Эрон томонидан қардош Қатар давлатига қарши бошланган, халқаро ҳуқуқ ва яхши қўшничилик тамойилларини қўпол равишда бузадиган ва ҳар қандай шароитда оқлаб бўлмайдиган мутлақо номақбул тажовузни кескин қоралайди”, деб баёнот берган ҳукумат расмийлари.

    Бирлашган Араб Амирликлари

    “Бирлашган Араб Амирликлари Эрон инқилобий гвардиясининг қардош Қатар давлатидаги Ал-Удайд авиабазасини нишонга олишини Қатар суверенитети ва ҳаво ҳудудини қўпол равишда бузиш, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомини очиқдан очиқ бузиш деб ҳисоблаб, кескин қоралайди. БАА Қатар хавфсизлигига таҳдид соладиган, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган ҳар қандай ҳужумни қатъиян рад этади”, деб расмийлар фикр билдирган.

    Баҳрайн

    “Баҳрайн Қироллиги Эроннинг ҳудудга ҳужумидан сўнг биродар Қатар давлатини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди. Қироллик қардош Қатар давлатига биродарлик ва қон ришталари билан боғланган ва у билан тўлиқ бирдамлигини билдиради. Бу эса Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатларининг ушбу нозик шароитда минтақа ўзини тийиш, кескинлашувга йўл қўймаслик ва барча низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишда бирдамлигини тасдиқлайди”, деб ҳодисага фикр билдирган давлат вакиллари.

    Кувайт

    “Кувайт давлати Эрон инқилобий гвардияси томонидан қардош Қатар давлатидаги Ал-Удайд авиабазасига уюштирилган ҳужумларни кескин қоралашини билдиради. Ушбу ҳужум Қатар суверенитети ва ҳаво ҳудудини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Бу минтақадаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солувчи хавфли кескинлашувдир.

    Кувайт қардош Қатар давлатидаги биродарларни, унинг раҳбарияти, ҳукумати ва халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда унинг суверенитети, хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлаб қолиш учун кўрилаётган барча чораларни, жумладан, ушбу очиқдан очиқ тажовузнинг кўламига мос равишда тўғридан тўғри жавоб бериш ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди”, дея ҳисобот берди Кувайт ҳукумати.

    Франция

    Франция президенти Эммануэл Макрон баёнот бериб, шундай деди: “Франция Эрон томонидан зарба берилган Қатар билан бирдам. Мен мамлакат ҳокимияти ва минтақадаги ҳамкорларимиз билан яқин алоқадаман. Мен барча томонларни максимал даражада вазмин бўлишга, кескинликни юмшатишга ва музокаралар столига қайтишга чақираман. Бу бошбошдоқлик тугаши керак”.

    Хитой

    Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 23 июнь куни АҚШнинг Эрон ядровий объектларига ҳужумлари “дунёда нотўғри тушунча ҳосил қилгани”ни билдирган.

    “Томонлари вазиятни юмшатиш, мулоқот ҳамда музокараларга қайтиш учун чоралар кўриши керак”, деди  Ван И.

    Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Фу Конг шундай деб фикр билдирди: “Томонлар куч импулсини тийиб туриши, зиддиятларни кучайтириш ва оловга мой қуйишдан қочиши керак”.

    Фаластин маъмурияти

    Фаластин маъмурияти 23 июнь куни эълон қилган баёнотида Эроннинг Қатарга ракета ҳужумини қоралаб, буни Қатар суверенитетининг очиқдан очиқ бузилиши деб атаган. Ҳукумат Қатар ва унинг халқи билан бирдамлигини билдириб, Форс кўрфази давлатини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

    24 июн, 12:58   Изоҳ (0)   845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#Қатар#АҚШ ҳарбий базаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади 

    20 июн, 20:30

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди 

    22 июн, 16:55

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди   

    22 июн, 20:44

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    23 июн, 17:20

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    23 июн, 14:40

    “Эронга қарши тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас” — Путин 

    23 июн, 19:30

    АҚШ Эрон уран захирасини қаерга кўчирганини билмайди — NYT 

    23 июн, 20:15

    CBS News: АҚШда Лос Анжелес шерифининг Эронга ҳамдардлик билдирган хабари ўчириб ташланди

    23 июн, 21:25

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    23 июн, 22:40

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин 

    23 июн, 23:20

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    23 июн, 23:30

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    23 июн, 23:49
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:40

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30

    Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:24

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.