Марказий банк аҳолига кредит турлари бўйича банкларнинг ўртача фоиз ставкалари ҳақида маълумот берди.
-Ie5tjXvH.avif)
1 июль ҳолатига кўра, автокредитлар бўйича ўртача ставка 24,1 фоизни, микроқарзлар бўйича эса 34,9 фоизни ташкил этди. Жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар (микроқарздан ташқари) бўйича ўртача ставка 23,7 фоизни, юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар ўртача фоиз ставкаси эса 23 фоизни ташкил этади.
Микроқарзлар
Микроқарзлар бўйича энг мақбул таклифлар “Алоқабанк” (21,4 фоиз), ИнфинБанк (25,6 фоиз) ва Миллий банкда (25,9 фоиз). Энг қиммат микроқарзлар эса Apexбанк (40 фоиз), TBC банк (39,1 фоиз) ва Тенге банкъда (39 фоиз).

Марказий банк маълумотида қайд этилишича, микроқарзлар бўйича кўрсатилган ўртача фоиз ставкалар бизнес фаолиятини йўлга қўйиш учун алоҳида шартлардаги қулай креди маҳсулотлари, иш ҳақи доирасида ва шунга ўхшаш алоҳида шартларда ажратилган кредитларни ўз ичига олади. Шунинг учун банкларда амалда таклиф этилаётган тижорий шартлар юқорида кўрсатилган фоиз ставкаларидан фарқланиши мумкин.
Автокредит
Автокредитлар бўйича ўртача ставка 24,1 фоизни ташкил этмоқда. Энг мақбул ставкани “Ипотека банк” (21,1 фоиз) таклиф этмоқда, энг юқори ставка эса “Ҳамкорбанк”га тегишли (29 фоиз).

Автомобиль ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар тижорат банклари билан келишув асосида қулай шартлардаги (масалан автомобиль нархининг бошланғич бадал суммасидан келиб чиқиб) паст фоизли автокредитлар таклиф этишлари мумкинлиги ва банкларда кредит ажратиш шартларининг тез-тез ўзгариб туриши сабабли, юқорида қайд этилган ўртача фоиз ставкалари ва амалдаги ўртача фоиз ставкалари ўртасида фақр юзага келиши мумкин.
Қайд этилишича, аҳолига кредит турлари бўйича банкларнинг ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилиб борилади. Ушбу амалиёт ҳозирча синов тариқасида жорий этилди, қўшимча таклифлар асосида босқичма-босқич такомиллаштирилади.
Бу нима учун муҳим?
- фуқаролар турли банклар таклифини осон таққослаб, ўзлари учун энг маъқулини белгилай олади;
- бозордаги маълумотлар ноаниқлиги камаяди, шаффофлик ошади, танлов имкониятлари кенгаяди.
Маълумотлар Марказий банкнинг кредит ахбороти давлат реестри базаси асосида тайёрланади.
Изоҳ (0)