28 июнь куни Душанбе—Хўжанд—Чанноқ автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 7 киши ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Душанбе—Хўжанд—Чаноқ автомагистралининг Дадабой Холматов қишлоғидан ўтган 332,2-километрида юз берган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси бошқараётган Volkswagen русумли автомобиль Toyota машинаси билан тўқнашган. Шундан сўнг Volkswagen йўлдан чиқиб кетиб, хўжандлик фуқаро бошқараётган Mercedes автомобили билан тўқнашган.
Фожиа оқибатида 7 нафар йўловчи, жумладан бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳамда Ўзбекистон фуқароси бўлган ака-укалар воқеа жойида вафот этган. Қурбонлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Уч нафар жабрланганлар — Volkswagen ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси ва Мастчоҳ туманидан бўлган икки йўловчи зудлик билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг соғлиғи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Таъкидланишича, воқеа жойидан олинган видеоёзувларга кўра, ҳалокат жуда оғир бўлган.
Бундан аввал, Туркияда йўл-транспорт ҳодисасидан жабр кўрган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинганди. 16 март куни Россиянинг Новгород вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг бир нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди
Изоҳ (0)