Қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1995-й.т. шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 грамм гашиш моддасини келгусида сотиш мақсадида Деновдаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг 260 грамм опий моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шу билан бирга, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987-й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Автомашина салон қисмида 2 кг 990 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғизистон фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Марғилонда яшовчи, 1973-й.т. ва Тошлоқда истиқомат қилувчи, 1971-й.т. икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 грамм гашиш моддасини 5000 долларга сотган вақтларида қўлга олинди.
Тошлоқ туманилик фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 грамм гашиш моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Яна бир ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 1983-й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 грамм опий моддасини ўзининг жиноий шериги бўлган, 1991-й.т. фуқаро билан бирга харидорга 8000 долларга сотган вақтларида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Гиёҳванд моддалар савдоси
Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек—қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.
Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Апрель ойи охирида Тошкент вилоятида наркокурерлик билан шуғулланган коллеж талабаси ушланганди.
Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган.
Изоҳ (0)