• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: ИШИДнинг бемаҳал ҳужуми, MMA’нинг янги президенти, Абдуллоҳ_қаерда_эди?

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Абдуллоҳ_қаерда? Бир ҳафтадирки, ўзбек интернет оламини шу икки оғиз жумла титратди. Асли нима бўлганди?

    26 октябрь куни жалақудуқлик Абдуллоҳ Тоҳиров эҳтиётсизлик оқибатида вилоят ички ишлар мулозимининг машинасини қириб юборганидан сўнг ИИБга чақиртирилган ва шу бўйи бедарак йўқолган. Оиласи бир ҳафта қидириб топмагач, журналист Абдураҳмон Ташановга чиққан. Шундан сўнг қатор ахборот нашрлари Абдуллоҳни излаб хабар ва мақолалар чоп этди. Адолат СДП ва Ёшлар иттифоқи Абдуллоҳ Тоҳиров воқеаси бўйича баёнот берди. Таъкидлаш лозимки, Абдуллоҳнинг қаердалигини ички ишлар ҳам билмаган ва иш «бошқа идора» қўлида эканига ишора қилган.

    8 ноябрь куни Абдуллоҳ Тоҳиров уйига соғ-омон қайтди. Бироқ «Абдуллоҳ_қаерда?» саволи шаклини ўзгартирди – Абдуллоҳ_қаерда_эди? Бу саволга ҳеч ким изоҳ бергани йўқ. Абдуллоҳ интернет орқали ташвишланганларга миннатдорлик билдирди, аммо қаерда экани ҳақида бирор изоҳ бергани йўқ.

    * * *

    Хоразмлик таниқли журналист Давлатназар Рўзметов (Давлат Назар) ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Бош прокуратура ахборотига кўра, воқеа 6 ноябрь куни соат кечқурун «Урганч — Хива» йўлида юз берган — бир фуқаро «Газел»да журналистни уриб юборган.

    Фото: Facebook / Давлат Назар

    Фото: Facebook / Давлат Назар

    Давлатназар Рўзметов ўтган йили пахта теримига бағишланган ҳокимлик йиғилишини суратга олмоқчи бўлганида қўлга олиниб, етти суткага қамалган эди. У Хоразмдаги амалдорларнинг доимий ва асосли танқидчиси сифатида танилган эди. Унинг ижтимоий тармоқдаги дўстлари шахсийда ёзган хабарларини очиқлаганда «босимга чидаб бўлмаяпти», дегани ошкор бўлди. Шу боис ҳам унинг бевақт ўлими шубҳаларни тобора оширмоқда ва автоҳалокат сабабини чуқурроқ текширишга ундамоқда.

    * * *

    ИШИДдан Ўзбекистонга таҳдид борми? Ўтган ҳафта ўзбек-тожик чегарасида содир бўлган воқеа чегарачиларимизни сергаклантирди. 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар жангари Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постига ҳужум қилиб, чегарачиларнинг автоматларини эгаллаб олгани хабар қилинди. Тожикистон хавфсизлик хизмати қуролланган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзосини йўқ қилди ва беш нафар жангарини қўлга олди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Айтишларича, улар Афғонистондан қочиб ўтган ИШИД жангарилари экан. Улар Тожикистонга Афғонистон орқали кириб келган. Аммо Афғонистон ҳукумати буни инкор қилди. Ҳужумчилар бари тожик фуқаролари бўлган.

    Ўзбекистон чегарачилари чоршанба кунидан бошлаб Тожикистон ва Афғонистон билан чегара пунктларини қўриқлашни кучайтирди.

    Ҳодисага турли нуқтаи назардан қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ экспертлар Марказий Осиёга «Исломий давлат»нинг реал хавфи мавжуд деб қараса, иккинчи гуруҳ экспертлар жангариларнинг ИШИДга алоқасини рад этиб, мамлакатда хавотир ва тартибсизлик келтириб чиқаришнинг орқасидан кучишлатар тизимларга эрк беришдан манфаатдор шахслар ташкиллаштирган воқеа демоқда.

    * * *

    Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган замонда Ўзбекистоннинг ундаги улуши бир фоиз ҳам эмас. Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги селектор йиғилиши мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлашга бағишланди.

    Агар янги жорий этиладиган тизимлар самарали ишласа, деҳқон ва боғбоннинг чўнтаги пул кўради, деб айтиш мумкин. Чунки янги ташкил қилинаётган кооперациялар негизида оилаларга 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилиши, янги боғ ва токзорларни барпо этишга «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида бир триллион сўм йўналтирилиши белгиланди. Етиштирилган мева-сабзавот асосан экспортга йўналтирилади.

    * * *

    Ўзбекистонда ҳозирги вақтда жами 95 857 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилади, бу кўрсаткич Марказий Осиёдаги жами фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 78,5 фоизини ташкил этади. Кўриниб турибдики, бу ечимини топиш шарт бўлган масалалардандир (фуқаролиги бўлмаган кишилар орасида яқингача «Islom.uz» диний-маърифий сайти маъмури Адҳам Отажонов, машҳур шоира Рислиғой Ҳотамовалар ҳам бор эди).

    ИИБ расмийлари 7 ноябрь куни матбуот анжуманида янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонун лойиҳасига шарҳ берди. Расмийларнинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш бўйича долзарб ишлар амалга оширилмоқда. Қонун лойиҳасининг эътиборли жойи шуки, фуқароликка қабул қилинаётган шахс давлат тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

    Қўшфуқароликни қонунийлаштириш ҳақида савол берилганда ИИБ расмийлари бу масала кун тартибида эмаслигини айтди.

    * * *

    Энди Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси бор. Ассоциация фаолиятини 23 ноябрь куни Тошкентда GFC XX мусобақаси билан бошлайди. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳам ўша куни ташриф буюради.

    Фото: CzechFighters

    Фото: CzechFighters

    GFC XX мусобақасида Ўзбекистондан саккиз нафар спортчи қатнашади.

    Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Ўзбекистонда MMA ривожига бефарқ бўлмаган ҳомийларни жалб қиладиган бўлди. Дарвоқе, мазкур ассоциация президентлигига номзодлар орасида овоз тўпланди ва табиийки, Отабек Умаров энг кўп овоз билан Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президентига айланди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    10.11.2019, 20:55   Изоҳ (0)   62151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда фуқарога «соқолтой» деб мурожаат қилган сержант лавозимидан четлаштирилди

    10.11.2019, 17:26

    Ўзбекистонда республика болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилди

    10.11.2019, 16:23

    Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди

    10.11.2019, 13:20

    Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш билан шуғулланувчи алоҳида кенгаш ташкил этилди

    10.11.2019, 12:38

    Самарқандда Beeline биноси ёнида генератор ва электр шит ёниб кетди

    10.11.2019, 11:56

    Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар ташкил этилади

    10.11.2019, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.