Тожикистон шимолида содир бўлган автоҳалокат оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятининг Тоғли Мастчоҳ туманида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Hyundai Starex микроавтобуси тунда жарга қулади. Ҳайдовчи ва 10 нафар йўловчи, жумладан бир аёл ва бир бола воқеа жойида ҳалок бўлди», − дейилади хабарда.
Изоҳ (0)