• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    Шоу учун миллион долларлар: жаҳон юлдузлари нима учун концертга кўп пул сарфлайди?

    Ҳар бир юлдузнинг концерти оддийгина қўшиқ куйлашдан иборат эмас. Бу катта шоу бўлиб, унда махсус эффектлар, чиройли декорациялар ва кўзга ташланадиган кийимлар бўлади. Баъзида бундай концертларга сарфланган пул ўртача кино бюджетидан ҳам кўпроқ бўлади. Уларнинг саҳнадаги кўриниши эса томошабинларда ўзгача таассурот қолдиради. Қуйида миллионлаб доллар сарфланган, катта шоулари билан машҳур бўлган 4 таниқли артист ҳақида сўз боради.

    Бейонсе ва Renaissance шоуси

    Фото: Yahoo.com

    Агар Бейонсе мукаммал ва катта шоу тайёрламоқчи бўлса, сарф-харажатлар учун пул тежамайди. Америка ва Европада ўтказилган 56 концертдан иборат энг машҳур жаҳон гастрол тури — Renaissance’га тайёргарлик Бейонсе ва унинг жамоасига 4 йил вақт олди. Бу вақт ичида шоуни ташкил этишга 24 миллион доллар сарфланган.

    Ушбу маблағлар томошабинларни ҳайратда қолдириш учун сарфланди: LED экранлар, ҳаракатланувчи платформалар, ҳайратомуз безаклар — масалан, Бейонсе миниб чиққан ялтираб турган от, роботлар, ҳарбий техника ва бошқалар. 

    Юлдузнинг костюмларига ҳам катта маблағ ажратилган. Гастрол учун дунё бўйлаб машҳур дизайнерлар томонидан 148 та либос тайёрланган. Ҳар бир костюм нархи 2000 доллардан 100 000 долларгача бўлган.

    Бугунги кунга келиб, Бейонсенинг Renaissance шоуси тарихдаги энг даромадли аёл гастрол тури деб тан олинган. Умумий тушум 579 миллион долларни ташкил қилган.

    Кети Перри Лас Вегасдаги шоуси

    Фото: Instagram

    Кети Перрининг PLAY номли концерт резиденсияси 2021 йилдан 2023 йилгача Лас Вегасдаги Resorts World Theatre казино-меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу вақт мобайнида қўшиқчи 54 та концерт берди. Кети ўзини турли жойларда синовдан ўтаётган қўғирчоқ образида намоён этди.

    Кўп маблағ анимацион реквизитларга сарфланди: сеҳрли қўзиқоринлар, от, резина ўрдакчалар, пандемия даврига хос ниқоб, катта ҳажмдаги ҳожатхона қоғозлари ва, албатта, Кети саҳнага чиқадиган гигант ҳожатхона.

    Айтгандек, бу шоу танқидчилар томонидан турлича баҳоланди. Айримлар уни ғояси ва саҳна безаклари учун мақташган бўлса, баъзилар ҳожатхона саҳнаси катта ёшли қўшиқчига тўғри келмаслигини таъкидлади.

    Рианнанинг миллион долларлик шоуси

    Фото: Instagram

    2023 йилда Рианна Super Bowl’да саҳнага чиқди. Бейонсе ёки Кети Перри шоуларидан фарқли ўлароқ, у саҳнада на реквизит, на юзлаб дизайнер либослари билан чиқди. Ҳатто унинг “концерти” атиги 13 дақиқа давом этди. Шунга қарамай, бу қисқа чиқиш миллионлаб долларга тушди. Барча харажатларни миллий футбол лигаси (NFL) қоплаган.

    Минималистик кўринишига қарамай, 13 дақиқалик бу чиқишнинг нархи турли манбаларга кўра 8 миллиондан 13 миллион долларгача бўлган. Маблағлар асосан ҳавода осилиб турган деталларга сарфланди. Рианна саҳна марказида куйлади, раққослар эса ён томонларида  ҳаракатланди. Шунингдек, чиқиш якунидаги ёнғин ҳам харажатлар рўйхатида эди.

    Қизиқ томони — Рианна бу мини-концерт учун бир тийин ҳам гонорар олмаган. Super Bowl’нинг анъанасига кўра, бош саҳна санъаткорларига тўлов қилинмайди. Бироқ Рианна ўз вақтини жуда самарали ишлатди. Қўшиқлар орасидаги бир неча сониялик паузада у ўзининг гўзаллик брендига оид пудрани суртиб, реклама қилди ва кейинчалик ушбу маҳсулот савдосидан миллионлаб даромад топди.

    The Weeknd ва томошабинлар учун сарфланган миллионлар

    Фото: Instagram

    Super Bowl саҳнасида чиқиш қилган яна бир санъаткор бу The Weeknd. У 2021 йилда футбол бўйича финал ўйинида саҳнага чиққан. Рианна ҳолатида бўлгани каби, барча харажатларни Супер Боwл ташкилотчилари қоплаган. Аммо уларнинг бюджети чекланган эди. The Weeknd эса ўзи истаганидек шоу қилишни хоҳлади — фақат ажратилган пул эвазига эмас. Натижада у ўз маблағидан 7 миллион доллар қўшди.

    Бу сармоя ўзини тўлиқ оқлади. Унинг чиқиши Super Bowl тарихидаги энг томошабоп ва ҳайратомуз чиқиш сифатида эътироф этилди. Саҳна  шаҳар манзараси услубида безатилди. 

    Хонанданинг саҳнада кийган пиджаги ҳам арзон бўлмаган. Машҳур Givenchy модалар уйи пиджакни ушбу шоу учун махсус тайёрлаган. Пиджак минглаб кристаллар билан безатилган бўлиб, уни тикиш 10 кундан кўпроқ вақт олган.

    Рианна сингари, The Weeknd ҳам 13–14 дақиқа давомида чиқиш қилган. Бу унинг машҳур ҳитларидан тузилган мусиқий микстура бўлган. У ҳам бу шоу учун гонорар олмаган.

    Замонавий шоу-бизнес бу миллионлаб сармоя талаб қиладиган соҳа. Шоу қанчалик йирик бўлса, у шунчалик кўп куч ва ресурсни талаб қилади. 

    21 июн, 10:50   Изоҳ (0)   1736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бейонсе#концерт#гастрол#жаҳон юлдузлари#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes 2016 йилда энг кўп даромад олган қўшиқчи аёллар рейтингини тузди

    03.11.2016, 11:17

    Жулия Робертс, Селена Гомез ва мухлислари орзусини рўёбга чиқарган бошқа жаҳон юлдузлари 

    10.04.2023, 11:35

    Кокос сути ичади, спорт билан шуғулланади: Селена Гомес, Леди Гага ва бошқа машҳурлар концерт дастурига қандай тайёргарлик кўради?

    28.04.2023, 19:55

    Бейонсе Европа бўйлаб ўтказган 21 та концертидан салкам 155 млн доллар ишлаб топди

    01.07.2023, 17:40

    Бейонсе мухлислари учун иш вақтини узайтирган Вашингтон метросига 100 минг доллар тўлади

    09.08.2023, 13:35

    395 минг долларлик матрас ва 80 минг долларлик қўғирчоқ — юлдузларнинг энг ғайриоддий ва бефойда харидлари

    07.09.2023, 19:36

    Машҳурлар қандай қилиб шартнома имзоламасдан, таниқли брендларнинг миллионлаб доллар фойда олишига сабабчи бўлади?

    03.10.2023, 18:15

    Бейонсе дунё бўйлаб тақдим этган 56 та концертидан 579 млн доллар ишлаб топди

    06.10.2023, 19:22

    Америкалик таниқли хонанда Бейонсенинг умумий бойлиги қанча эканлиги маълум бўлди

    20.12.2023, 14:35

    2023 йил сарҳисоби: Жаҳон шоу бизнесининг энг талабгир хонандалари (фото)

    04.01.2024, 18:35

    Jay-Z’дан Бейонсегача: Дунёнинг энг бадавлат санъаткорлари

    05.01.2024, 11:44

    Rolls-Royce’дан тортиб Bugatti’гача: жаҳон юлдузларининг энг қимматбаҳо автомобиллари

    26 март, 10:50

    Алишер Усмоновнинг самолёти 2-ўринда. Дунёдаги энг қиммат хусусий самолётлар топ—7 талиги

    21 март, 10:00

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Юлдузларнинг қиёфадошлари: Бейонсе, Эминем ва Рианага “эгизаклар” нимага керак? 

    7 май, 13:10

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    10 май, 22:15

    Коппола, Смит, Ҳадид: брендга айланган оилалар қандай пул топади?

    21 май, 13:55

    Бейонсе, Гага ва Рианна: машҳурлар саҳнага чиқиш олдидан қандай тайёргарлик кўради?

    26 май, 13:14

    Билли Айлиш American Music Awards 2025 да еттита мукофотни қўлга киритди

    28 май, 12:20

    Бейонсе, Гага ва Билли Айлишнинг пардозхоналари қандай кўринишда ва улар нимаси билан одамларни ҳайратга солади?

    4 июн, 20:50

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    5 июн, 13:19

    Forbes ўз кучи билан бойлик орттирган энг бадавлат аёллар рейтингини эълон қилди

    9 июн, 15:23

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    9 июн, 19:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02

    “Манчестер Юнайтед” Антони учун Саудия Арабистони клубидан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди

    Спорт | 28 июл, 22:00

    “АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда тутиб олувчи ракеталарининг чорак қисмини сарфлади” — CNN

    Дунё | 28 июл, 21:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.