“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи, афсонавий мутахассис Сер Алекс Фергюсон Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби қайси даврда футбол ўйнамасин, барибир энг зўр футболчилар сафида бўларди.

Агар Месси 1950 йилларда тўп сурганида нима бўларди? У ўша даврда ҳам айнан бугунгидек ўйнаган бўларди. Худди шу фикрни Альфред о Ди Стефано, Пеле, Диэго Марадона ва Йохан Кройф ҳақида ҳам айтиш мумкин. Чунки уларнинг барчаси буюк футболчилар. Албатта, Лионель Месси ҳам шу тоифага киради, — деди Фергюсон Гиве Ме Спорт нашрига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, Лионель Месси 2023 йилдан бери АҚШнинг “Интер Майами” клуби сафида тўп сурмоқда. Бунгача у “Барселона” ва “ПСЖ” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
- Жорий мавсумда Месси “Интер Майами” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.
- Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил декабрь ойи охирига қадар амал қилади.
- Transfermarkt порталининг маълумотига кўра, аргентиналик ҳужумчинин қиймгати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)