Афғонистонда Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти ва Палеоэтнологик тадқиқотлар маркази ходими, этнограф Святослав Каверин қўлга олинди. Бу ҳақда этнографнинг танишларига таяниб “Осторожно Новости” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, унга “заргарлик буюмлари контрабандаси” айблови қўйилган. 19 июлдан бери у билан алоқа узилган. Кавериннинг ўзи қўлга олингани ҳақида Telegram каналида ёзишга улгурган.
Қундуз шаҳрида мени заргарлик буюмларини “контрабанда” қилишга уринишда айблаб ушлашди. Ҳозир мени Кобулга, разведканинг бош бошқармасига олиб кетишмоқда. Умид қиламанки, иш фақат сўроқ ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан чекланади. Смартфонимни фақат баъзида олишга рухсат беришмоқда, деб ёзган у.
Кавериннинг танишлари унинг заргарлик буюмларини ўзи учун ва дўстларига совға сифатида сотиб олганини айтмоқда. Ҳибсга олинишидан тахминан бир ҳафта олдин этнограф ўзининг каналида Кобулдаги Гҳолгҳола галереясидан олинган фотосуратлари билан ўртоқлашган. У санъат ва заргарлик буюмлари ҳамда идиш-товоқлардан “бирор нарса олиб бориш” таклифи билан пост жойлаштирган. Олим Кобулдан Қундузга 18 июль куни йўлга чиққан.
Каверин “Толибон” ҳокимиятга келишидан олдин ҳам, кейин ҳам Афғонистонга бир неча бор борган. 2020 йилда “Лента.ру”га берган интервьюсида у Россия давлат гуманитар университетида Афғонистонга хос анъанавий бош кийим — пакол ҳақида диссертация ёзаётгани ва Афғонистонда рус тилини ўқитишни истаётгани, бу эса у ерда кўпроқ вақт ўтказиш имконини беришини айтган эди.
Изоҳ (0)