Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни нефть-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан бажарилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарликка оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Озарбайжоннинг Соcар компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефть қазиб олиш бўйича келишувга эришилгани айтилган. Биргаликда истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориши режалаштирилган.
Тақдимотда мутасаддилар шерикликдаги ишларнинг бориши ва галдаги режалар юзасидан президентга ахборот берган. Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилган.
-Ulq69mvI.avif)
“Таллимаржон иссиқлик электр станциясида 1 минг 65 мегаваттли иккита буғ-газ қурилмаси, Сирдарёда 1 минг 573 мегаваттли иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг жами қуввати йилига 20 миллиард киловатт-соат бўлади. Шунингдек, бу йил Тошкент, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жами 162 мегаваттли янги гидроэлектр станциялар ишга туширилади. Уларда йилига 648 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади”, дейилади манбада.
-Jft-bRFq.avif)
Айни пайтда тегишли тармоқ ва подстанцияларни таъмирлаш ишлари ҳам бошланган. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Йиғилишда соҳа инфратузилмасини изчил модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган.
Изоҳ (0)