Индонезияда президент Прабово Субиантонинг Бобби Кертанегар исмли мушуги расман давлат раҳбари мулкининг бир қисми сифатида эътироф этилди ва энди у давлат хизматларидан, жумладан шахсий қўриқлашдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда республика Давлат котибияти вазири ўринбосари Жури Ардианторо маълум қилди, дея хабар бермоқда South China Morning Post газетаси.

Маълум қилинишича, Бобби исмли мушук тўққиз йил олдин президент Прабово Субианто томонидан асраб олинган. 2024 йил октябрь ойида Субиантонинг инаугурациясидан сўнг мушук Мердека президентлик саройига кўчиб ўтган.
Ардианторонинг тушунтиришича, қонунчиликка кўра, президентнинг мол-мулки, жумладан, унинг уй ҳайвони ҳам давлат ҳисобидан ҳимоя қилиниши шарт.
“Давлат нафақат раҳбарнинг хавфсизлигини, балки унинг мол-мулкини ҳам таъминлаши керак”, дея таъкидлади амалдор.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари буни давлат ресурсларидан ноўрин фойдаланиш деб баҳолашган.
“Мушукка ҳамроҳлик қилиш учунгина тер тўкиб пул топишми?”, дея ҳайратланишмоқда изоҳ қолдирувчилар.
Аммо Боббини қўллаб-қувватловчилар ҳам топилган.
“Мамлакат учун фойдасиз амалдорларга ҳамроҳлик қилгандан кўра, Боббига ҳамроҳ бўлган афзал. Бобби ҳеч бўлмаганда кўчадаги мушукларга ёрдам беради ва одамларни табассум қилишга ундайди”, дея ёзди бошқа бир фойдаланувчи.
Собиқ уйсиз мушук Бобби ҳақиқий юлдузга айланган. Унинг ижтимоий тармоқларда бир миллиондан ортиқ кузатувчиси бор ва унинг машҳурлик даражаси мамлакатдан ташқарига ҳам ёйилган.
Изоҳ (0)