• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Носоз кондиционерлар, маданиятсиз ҳайдовчилар: Тошкент автобусларида йўловчиларни қандай муаммолар қийнамоқда?

    Қуёшли кунлар, 40 даражага яқинлашган ҳаво ҳарорати — бундай жазирама кунларда кўчада ҳаракатланишнинг ўзи мушкул, айниқса, жамоат транспортида. Пойтахтнинг асосий ҳаракат воситаларидан бири бўлган автобусларда совитиш тизими ишлаяптими ёки йўқ? “Дарё” журналисти аҳоли фикрини ўрганди. 

    Фото: “Дарё”

    Аҳоли орасида ўтказилган сўровномага кўра, йўловчилардан турлича жавоблар олинди. Баъзилар автобуслардаги кондиционер ишлаётганидан мамнун бўлса, бошқалар совитиш тизимининг умуман йўқлигидан норози бўлди. 

    Негадир 100-рақамли автобусда совитиш тизими ишламайди. Ҳайдовчилар батарея қувватини баҳона қилади. Кейин ҳайдовчилар жуда ёмон ҳайдайди. Уларга машина ҳайдаш маданиятини ўргатиш керак.
    Биз чиққан автобусда кондиционер ёқилмаганди. Жуда иссиқлигидан манзилга етмасдан тушиб қолдик.

    Йўловчининг айтишича, автобус салонидаги дим ҳаво кексалар ва сурункали хасталиги бор кишилар учун хавфли бўлиши мумкин.

    Автобусларнинг ҳаммасида ҳам кондиционер мавжуд эмас. Масалан, Чирчиққа борадиган 101-сонли автобусда кондиционер йўқ. 40-50 даража иссиқда совитиш тизими ишламайдиган автобусда ёши катталарда юрак сиқилиши ва бошқа нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин.

    Шунингдек, айрим йўловчилар автобус салонидаги ёқимсиз ҳидлардан ҳам норозилик билдирди.

    38-сонли автобусда кондиционер йўқ, 115-да эса яхши. Баъзи автобуслардаги ҳид жуда сассиқ, чидаб бўлмайди.

    Аммо барча фикрлар салбий эмас. Сўровномада қатнашган бир қанча йўловчилар мавжуд шароитдан мамнунлигини айтди.

    Автобусларда совитиш тизими жуда яхши ишлаяпти. Энди ёши катталарга иссиқ ҳам, совуқ ҳам унча тўғри келмайди.
    Мен чиқадиган барча автобусларда совитиш тизими яхши. Эрталаб 08:00 дан 17:00 гача кондиционерни ёқади, кейин ўчириб қўяди.

    Жазирама иссиқда жамоат транспортида совитиш тизимининг ишламаслиги оқибатида ҳар куни юзлаб, балки минглаб йўловчилар дим, тиқилинч ва ноқулай шароитда манзилларига етишга мажбур бўлмоқда. Автобус салонларидаги ҳаво танқислиги, юқори ҳарорат ва жиззаки муҳит эса нафақат ноқулайлик, балки соғлиқ учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Муаммонинг илдизи нимада? Нега барча автобуслар кондиционер билан жиҳозланмаган ёки мавжудлари ёқилмаяпти? Бу саволларга аниқлик киритиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга мурожаат қилдик.

    Пойтахтимиз аҳолисига хизмат кўрсатиш учун бир кунда 1552 тага яқин автобус чиқариляпти. Ушбу автобуслардан 1400 тасида совитиш тизими мавжуд. Қолган автобусларимиз эса ишлаб чиқариш заводи томонидан кондиционер совитиш тизими билан жиҳозланмаган эски русумдаги транспортлар ҳисобланади.
    Mercedes-Benz, САЗ ЛЕ 60 ҳамда MAN русумли автобусларнинг баъзи партиялари заводдан кондиционерсиз ишлаб чиқарилган. Шунинг учун ҳозирги пайтда пойтахтда ҳаракатланаётган ушбу русумдаги баъзи автобусларда совитиш тизими йўқ, дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муслима Обидова.

    “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ берган расмий маълумотга кўра, ёзги мавсум кириб келиши муносабати билан автобусларда ҳар куни эрталаб соат 08:00 дан кечки 19:00 га қадар совитиш тизимлари ёқилган ҳолда ҳаракатланиши белгиланган.

    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, ташқаридаги ҳаво ҳароратидан қатъи назар, автобус салонида 26 даража ҳароратни сақлаб туриш белгиланган. Автобус ҳайдовчилари учун махсус бошқарув панели мавжуд бўлиб, у орқали салондаги ҳарорат кузатиб борилади. Агар совитиш тизими ёқилгач, салон ичидаги ҳарорат 26 даражага етган бўлса, айнан шу ҳароратни ушлаб туриш ҳайдовчидан талаб этилади.

    Айрим автобусларда совитиш тизими йўқлиги йўловчиларимизга ноқулайлик туғдирди. Ёзнинг ўтган биринчи ойида 1062 ишонч рақамимиз орқали автобусларда кондиционер тизими ишламаслиги юзасидан 300 га яқин мурожаат келиб тушган. Ундан 100 таси ҳозир мурожаатларни ечиш жараёнида.
    Совитиш тизими бўлмаган автобуслардан тушган мурожаатларни ҳозир ҳал қилишнинг имкони йўқ. Тез орада пойтахтга янги 200 та электробус етиб келиши кутилмоқда. Улар келиши билан кондиционери йўқ бўлган эски автобуслар тезда алмаштирилади, дейди Муслима Обидова. 
    Фото: “Дарё”

    Иссиқ ёз кунларида автобуслардаги совитиш тизими муаммоси энди оддий ноқулайлик эмас, балки жамоат транспортидан фойдаланиш сифатига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммога айланмоқда. Йўловчилар бу муаммо бартараф этилишини кутмоқда. Қанчалик тезкор чора кўрилиши эса энди масъулларнинг эътиборида.

    8 июл, 22:04   Изоҳ (0)   3304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Автобус#жазирама#совитиш тизими#аҳоли#норозилик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қизарган тўлин ой, тулкилардан огоҳлантирилган японлар, дорихонадаги Ким Чен Ин. 16 май суратлари

    17.05.2022, 00:18

    Қум қоплаган Ироқ, дафн қилинган президент, тиббиёт билан танишган болалар. 17 май суратлари

    18.05.2022, 00:25

    Париждаги осма ресторан, 5 тонналик калла суяклари, сув тарқатаётган кўнгиллилар. 18 май суратлари

    18.05.2022, 23:59

    «Типратикан» ҳарбий машғулотлари, метрода қолаётган одамлар, поезд билан тўқнашган автобус. 24 май суратлари

    24.05.2022, 23:58

    Норозиликка учраган янги президент, табақаланишга қарши кураш, сўнгги бор чалинган қўнғироқ. 25 май суратлари

    25.05.2022, 23:58

    Митингга чиққан собиқ бош вазир, бензиннинг янги нархи, қум ҳайкаллари фестивали. 26 май суратлари

    27.05.2022, 00:39

    Гиннесга кирмоқчи бўлган вампирлар, Жонни Деппни кутаётган Жек Читтак, ғалабани нишонлаган «Рома». 27 май суратлари

    28.05.2022, 00:05

    Исо Масиҳнинг янги ҳайкали, дорда километрлаб юрган дорбоз, сувдан топилган бомба. Ҳафта суратлари

    28.05.2022, 23:56

    Мисрда топилган саркофаглар, қисқичбақа билан ўйнаётган бола, муз устида ухлаб қолган айиқ. 30 май суратлари

    31.05.2022, 00:11

    “Туризм экспортини 3-4 баробар оширсак ”пахта экмасак” ҳам бўлаверади” — Шавкат Мирзиёев

    26.06.2023, 14:25

    Ўзингизга фойда: иссиқ об-ҳаво шароитида қилмаслик керак бўлган чекловлар

    21.07.2023, 18:52

    “Дарё” репортажи: Сайёҳлар талпинаётган Дубай. Cаҳродан мегаполисга айланган шаҳар

    10.09.2023, 23:45

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    25 июн, 22:30

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    28 июн, 17:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    28 июн, 17:55

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    28 июн, 20:40

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    29 июн, 16:00

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    29 июн, 19:40

    Сирдарёда Lacetti ва автобус тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди (видео) 

    30 июн, 22:35

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди 

    1 июл, 16:54

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    2 июл, 14:20

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    2 июл, 15:48

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    2 июл, 19:55

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.