• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    “Дарё” репортажи: Сайёҳлар талпинаётган Дубай. Cаҳродан мегаполисга айланган шаҳар

    Дубай ҳақида сўз кетганда энг кўп қўлланадиган сўз “энг” бўлса керак. Бирлашган Араб Амирликларидаги ушбу шаҳарда бўлиб қайтган “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев бунга яна бир бор амин бўлди. 

    Дунёнинг ҳар бешинчи кўтарма крани шу ерда 

    Дунёдаги энг баланд бино — 828 метрли Бурж Халифа мазкур рўйхатнинг бошланиши холос. Рўйхатни яна давом эттирамиз: энг катта савдо маркази — майдони 1,2 миллион квадрат метр бўлган Dubai Mall. Шу ернинг ўзида ёпиқ бинолардаги энг катта аквариум — 10 миллион литр сув ҳажмига эга ва 33 минг жонивор яшайдиган Dubai Aquarium жойлашган. Туби 60 метр бўлган энг чуқур бассейн — Deep Dive Dubai. Дунёдаги энг баланд меҳмонхона — баландлиги 365 метр ва 72 қаватдан иборат Gevora отели. 

    Фото: Visit Dubai

    Дунёдаги энг катта сунъий орол — Палма Жумейра шу ерда. Энг катта томоша ғилдираги – 250 метрли Ain Dubai. Дунёдаги энг катта арк — 150 метрли Dubai Framе. Palm Fountain — майдони 1,3 минг квадрат метрни ташкил этадиган ва суви 105 метргача отиладиган дунёдаги энг катта мусиқий фаввора. Dubai Мiraclе Garden — дунёдаги энг катта гуллар боғи. Бурж Ал Араб — дунёдаги ягона етти юлдузли меҳмонхона ва ҳоказо. 

    Фото: Visit Dubai

    Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Шаҳарда олиб борилаётган қурилиш ишлари кўлами шу қадар кўпки, дунёдаги ҳар бешинчи кўтарма кран Дубайда ишлар экан. 

    Барселона, Рим ва Мадридни ортда қолдириб

    Дубай жорий йил дунёнинг энг яхши шаҳарлари рейтингида (World’s Best Cities) Лондон, Париж, Нью-Йорк ва Токиодан сўнг бешинчи ўринда қайд этилди ва бу рўйхатда Барселона, Рим, Мадрид, Сингапур ва Амстердам каби шаҳарларни ортда қолдирди. Бундан атиги 50 йил аввал саҳродан иборат бўлган шаҳарда бугунги кунда баландлиги 300 метрдан юқори осмонўпар бинолар сони 25 тадан ортиқ ва бу мегаполислар орасида энг юқори кўрсаткич. 

    Фото: Visit Dubai

    Тripadvisor портали версиясига кўра эса Дубай 2022 йилнинг энг оммавий туристик йўналиши бўлган ва бу рейтингда Лондон, Канкун, Бали ва Критдан ўзиб кетган. Дубай халқаро аэропорти эса йўловчи оқими бўйича дунёдаги энг тиғиз аэропортлардан саналади.

    Фото: Visit Dubai

    Шаҳарнинг асосий даромади хизмат кўрсатиш ва туризмдан. Жорий йил олти ойининг ўзида шаҳарга 8,55 миллион меҳмон келди. Амирликда ҳар йили сайёҳлар сони ўртача 20 фоизга ошиб бормоқда ва бу суръат Дубайни дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлари қаторига киритмоқда. 

    Дубай турли тадбирларни ўтказишда доим фаол ва ташаббускор. Жумладан, шаҳарда Arabian Travel Маrket туристик ярмаркаси, Dubai Food Festival гастрономик, Dubai Exports аnd Games Festival киберспорт фестиваллари доимий тус олган. Амирликни тарғиб этишда улкан рол ўйнаган Expo-2020 ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Ҳозирги кунда Дубайда 800 дан ортиқ меҳмонхона бор. Уларнинг ўртача тўлиш коэффициенти 78 фоизга тенг ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич. Шаҳарда дунёнинг 200 дан ортиқ турли ошхоналари таомларини таклиф этувчи 13 мингдан ортиқ ресторан ва қаҳвахоналар мавжуд. 

    Фото: Visit Dubai

    Дубай меҳмонхоналари мавсум тебранишларига жуда сезгир. Айтайлик, сайёҳлар кам бўладиган жазирама ёз ойларида нархлар баъзан тенг ярмигача арзонлаштирилади ва бунинг ҳисобидан муаммо қисман ҳал этилади. Туғилган кунини нишонлаётган сайёҳларга меҳмонхона номидан торт ёки гул ҳадя этилади, аттракционлар эса бепул хизмат кўрсатиши мумкин. Самарқандлик шеригимиз шундай имкониятдан фойдаланди ва чиптаси 80 доллар турадиган аквапаркка бепул кириб чиқди. 

    Фото: Visit Dubai

    Шаҳарда бориш ва кўришга арзигулик манзиллар жуда кўп: Бурж Халифа, фавворалар, савдо мажмуалари, музейлар, масжидлар, муз саройлари, кинотеатр, театр ва шоулар, аквапарк ва аквариумлар, саҳрога сафар, кема ва яхталарда саёҳат, зиплайн ёрдамида парвоз, ҳатто вертолётда ҳам сайр этишингиз мумкин.

    Фото: Visit Dubai

    Дубай халқаро аэропортида миграция назоратидан ўтиб бўлганимиздан сўнг қўлимизга “Бахтли амирликларга хуш келибсиз!” дея ёзиб қўйилган қалин чипта тутқазишди. Унинг ичида сутка давомида ишлатиш мумкин бўлган ва 1 ГБ интернет алоқага эга маҳаллий SIM-карта бор экан. То меҳмонхонага жойлашиб, ўзингни ўнглаб олгунча ҳарна. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Dubai Mall’га бориб, бирров айланиб чиқдик. Ҳали уйга етиб келмасимиздан ортимиздан миннатдорлик мактуби жўнатишибди. Тасаввур қиляпсизми, 1200 дан ортиқ бренд дўконлари бўлган ва кунига миллионта одам кириб-чиқадиган дунёдаги энг йирик савдо мажмуаси “Ташриф учун раҳмат, келганда кириб туринг, хурсанд бўламиз” деяпти.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Автомобиллар амирлиги

    Дубай энг қимматбаҳо машиналар жамлаган шаҳар. Бу ерда ҳар қадамда Ferrari, Lamborghini, Bentley, Lexus, Rolls-Royce каби люкс тоифага мансуб автомобилларга кўзингиз тушади. Кўчалар ҳам шунга яраша кенг ва кўп полосали. Трассада тезликни соатига 140 километргача олиб чиқишингиз мумкин, плюс яна 20 километр қўйиб беришади. 

    Нафақат автомобиллар, уларнинг рақамлари ҳам қиммат. Айримлари, хусусан, биттагина рақамдан иборат бўлганларининг нархи машинадан ҳам қиммат бўлиши мумкин. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Шу билан бирга, жарималар ҳам отнинг калласидек. Нафақат тезликни оширганингиз, нотўғри бурилганингиз ёки парковка қилганингиз учун ҳам жарима тўлайсиз. Бу жарималарни тўлай олмай, қиммат машиналарини шундайлигича кўчаларда қолдириб кетганлар ҳам борлигини айтишади. 

    Сайёҳларга автомобилларни ижарага бериш жуда ривожланган, ҳар қадамда шундай пунктларни кўришингиз мумкин. Улардаги нархлар билан қизиқдик. Кунига 30 доллардан (Mitsubishi) то 3000 долларгача (Lamborghini Aventador) экан. Энг қизиғи, ижара берувчилар ва уларни минувчилар сафида ўзбеклар кам эмас. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Дубайда биринчи галда автомобиллар ва уларнинг эгалари учун мўлжалланган шаҳар. Аммо кейинги пайтда жамоат транспортини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Буни биринчи галда метрода сезишингиз мумкин. Дубай метроси ер устида ҳаракатланади ва шаҳарнинг деярли барча асосий нуқталарини қамраб олади. Ундаги поездларда аёллар ва болалар учун алоҳида вагон ажратилган, шунингдек, бошқаларидан йўлкираси қимматлиги ва шинам ўриндиқларга эгалиги билан фарқланадиган “олтин” вагонлар ҳам мавжуд. Йўлкирага келадиган бўлсак, йўналишлар турли зоналарга ажратилган ва уларни қанча кўп кесиб ўтсангиз, шунча кўп тўлайсиз. Энг қизиғи, метро тўлиқ автоматлашган ва уларда машинистларни учратмайсиз. 

    Фото: Visit Dubai

    Шаҳарда, шунингдек, автобус ва трамвай ҳам ҳаракатланади. Уларда метро тўлов карталари билан ҳам ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин. Палма Жумейра каби чеккароқ ҳудудларга бориш учун эса монорельсга чиқишингизга тўғри келади. 

    Дубайдаги ўзбеклар

    Дубайда ўзбеклар кўп. Бу ерга келиб, ишлаётганлар орасида ҳам, сайёҳлар сафида ҳам. Меҳмонхонага бориб, жой суриштириб турган пайтимиз ресепшндаги ходимлардан бирининг кўксига қадалган “Шукур” деган ёзувга кўзимиз тушиб қолди. “Ҳойнаҳой, ўзбек бўлса керак” деган тахминга бордик ва мурожаат қилдик. Тахминимиз тўғри чиқди: асли самарқандлик бўлган Шукуржон бизни шаҳарнинг энг яхши манзаралари кўриниб турадиган хонага жойлаштирди. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Шукуржон кейинчалик Дубай бўйлаб ҳаракатланиш учун гидлик ва ҳайдовчилик билан шуғулланадиган ўзбек йигитларни ҳам тавсия қилди. Улар эса ўз навбатида бизларни Дубайдаги ўзбек тамаддихонасига олиб боришди. Шаҳарнинг энг қиммат ҳудуди — Маринада жойлашган бу рестораннинг номи “Водий” экан. Хуллас, мана шундай ўзига хос занжир. 

    Замонавийлик ва тарих уйғунлашган шаҳар

    Дубай замонавийлик ва тарих уйғунлашган шаҳар. Амирлик фақат осмонўпар бинолардан иборат эмас, бу ерда ўтмишга эҳтиром билан ёндашилади. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Ал Сееф ҳудудига боргудек бўлсангиз, ўзингизни қадим замонларга тушиб қолгандек ҳис этасиз. Тор кўчалар, бир ва икки қаватли тупроқ уйлар, ёғоч қайиқлар, осори-атиқалар билан савдо қилувчи дўконлар бу тасаввурни янада бойитади. Қадим дарахтлар, ҳатто кўҳна Дубай деворлари ҳам асраб қолинган.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Эски араб кемаси — абрага чиқиб, сув йўли билан нариги қирғоққа ўтишингиз ва тилла ҳамда зираворлар бозорларини сайр қилишингиз мумкин. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Дубай аркига чиқсангиз ҳам аввал Дубай ўтмиши ҳақида ҳикоя қилинади, сўнг шаҳарнинг бугунги куни ва келажаги оид лойиҳалар билан танишасиз. Бурж Халифага кўтарилсангиз ҳам шу ҳолат: олдин дунёдаги энг баланд бино қурилишига оид маълумотлар, сўнг батафсил экскурсия.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Тақиқлар ва таъқиблар 

    Ҳикоямиздан Дубай ҳар жиҳатдан мукаммал шаҳар экан деган хаёлга бормаслик керак. Бу ерда муаммолар, аниқроғи, сиз кутмаган йиғимлар ва тақиқлар етарли. Дастлабкиси, сизни меҳмонхонадаёқ қарши олади. Туристик йиғим тўлашингиз керак, у шаҳарга неча кунга келганингиз ва меҳмонхона мақомига боғлиқ. Айтайлик, тўрт юлдузли меҳмонхонада бир ҳафта туришингиз давомида бу сумма 105 дирҳамни ёки 30 долларни ташкил этади. Уч юлдузлида бу сумма камроқ, беш юлдузлида аксинча кўпроқ бўлиши мумкин. 

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Қолаверса, меҳмонхоналарнинг аксариятида депозит қолдиришингизга тўғри келади ва бу сумма ўртача 300 дирҳам, яъни 70 долларни ташкил этади. Бу сиз меҳмонхонада қўшимча харажатлар қилишингиз мумкинлиги билан изоҳланади. Яъни хонадаги мини-бардан егулик, ичимлик олсангиз ёки бирор бошқа пулли хизматдан фойдалансангиз, шу суммадан олиб қолинади. Агар ундай бўлмаса, кетаётган пайтингиз депозит қайтариб берилади. 

    Дубайда фото ва видеотасвирга олиш билан боғлиқ қатор тақиқлар мавжуд. Давлат муассасалари, хусусан, ҳукумат ва ҳарбий бинолар, самолётларни тасвирга олиш мумкин эмас. Шахсларни, айниқса, маҳаллий аҳолини уларнинг рухсатисиз суратга ололмайсиз. Айрим йирик савдо мажмуалари ҳам тасвирга олишни маън этишлари мумкин. Ҳатто телефонга ҳам.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Мабодо бу тақиқлардан бехабар ҳолда тасвирга олсангиз, энг осони тасвирларни ўчиртиришлари, бундан бош тортсангиз, жаримага тортишлари ёки полицияга арз қилишлари мумкин. Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram орқали видеохабар йўллай олмайсиз. Қисқаси, бу юртда биз учун ажабланарли бўлган бундай ҳолатлар кўп. 

    Бундай тақиқларнинг фойдали томони шундаки, шахс дахлсизлиги, умуман, хавфсизлик масалалари ўта юқори даражада. Ўғрилик, ичкиликбозлик, безорилик деярли йўқ даражада. Буюмингизни қаердадир қолдириб кетсангиз ҳам хотиржам бўлишингиз мумкин, унга ҳеч ким тегмайди.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    4 миллион киши истиқомат қиладиган Дубай байналмилал шаҳар, бу ерда 200 га яқин миллат вакиллари яшайди. Маҳаллий аҳоли атиги 10 фоиз атрофида, қолган 90 фоизи эса муҳожирлардан иборат. Шу боис бу ерда кимнидир ирқи, дини ёки миллатидан келиб чиқиб, таҳқирлаш энг оғир жиноятлар қаторида кўрилади.

    10.09.2023, 23:45   Изоҳ (0)   34869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саҳро устидаги “келажак шаҳри”га саёҳат: Дубайга нима учун саёҳат қилиш керак?

    10.08.2023, 20:20

    “Алифбо” минораси, уч асрдан бери ишлаётган майоқ, бир-бирига қўшилмайдиган Чорохи ва Ажарискали дарёси, қадимий дарахтлар макони бўлган Ботаника боғи: Батумига ни...

    16.06.2023, 05:00

    Буюк рассомлар картиналарида тасвирлаган 10 та машҳур жой. Улар ҳозир ҳам мавжуд, баъзилари эса ўзгариб кетган 

    05.06.2023, 11:30

    Бир чашка кофе нархига: 1 еврога уй сотиб олишингиз мумкин бўлган 8 та давлат. Улар орасида Япония ва Америка ҳам бор

    11.05.2023, 10:40

    Франция ошхонаси: Французларга кичик ошхонадан максимал даражада фойдаланишга ёрдам берадиган 10 та одат

    02.05.2023, 12:48

    Худонинг мусофири, пайғамбар суйган хурмолар ва 40 дақиқада қайтган яхшилик — “Дарё” мухбири Макка ва Мадина таассуротлари ҳақида

    21.04.2023, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.