Турк сериаллари ишқибозлари севимли актёрларининг ҳар бир қадамини диққат билан кузатади. Ҳатто уларнинг карьерасида ҳеч қандай янгилик бўлмаса ҳам, шахсий ҳаёти доим омманинг диққат марказида бўлади. Ҳар қандай нотўғри айтилган сўз, кийим услуби, парҳез, фарзандларга муносабат, соч турмаги — буларнинг бари мухлислар ва матбуот эътиборида бўлади. Қуйида энг кўп муҳокама қилинадиган турк кино юлдузлари ҳақида сўз боради.

1. Ҳалит Эргенч
“Муҳташам юз йил” сериали орқали бутун дунёда машҳур бўлган актёр Ҳалит Эргенч 2013 йилдан буён сиёсий тус олган можаронинг иштирокчисига айланган. Истанбулдаги паркда дарахтларнинг кесилишига қарши чиққан норозилик намойишлари охир-оқибат сиёсий шиорлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Ҳалит ушбу воқеаларда иштирок этган, деган гумон билан судга чақирилди.

Ҳалит ўзининг Меҳмет Али Алабора билан алоқаси йўқлигини айтган бўлса-да, терговчилар уларнинг ёзишмалари ва биргаликдаги суратларини тақдим этди. Натижада Эргенч ёлғон гувоҳлик бергани учун айбдор деб топилиб, 1 йил 10 ой муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Унинг адвокатлари эса бу ҳукм устидан шикоят қилишга тайёрланмоқда.
2. Киванч Татлитуғ

“Тақиқланган муҳаббат” сериали юлдузи Киванч Татлитуғ минглаб мухлислар меҳрини қозонган бўлса-да, айни пайтда танқидчилардан ҳам ҳоли эмас. Бир неча йил аввал Испанияга сафари чоғида актёр Жан Яман билан солиштирилиб, уларнинг машҳурлиги ҳақида оммавий баҳслар бошланган. Яман ўз интервьюсида Испанияда Татлитуғдан кўра машҳурроқман, деган мазмундаги фикр билдирган ва бу танқидларга сабаб бўлган.
Кейинчалик эса Киванч турмуш ўртоғи Башак Дизер билан бўлган муносабати сабаб танқидга учради. Аёл актёрдан 6 ёш катта бўлгани учун уларнинг никоҳи “сохта” деб аталди. Ҳатто унинг ҳомиладорлигига ҳам ишонилмай, бу “спектакл” деб баҳоланди. Фақатгина ўғли дунёга келиб, оилавий суратлар тарқалганидан кейин вазият бир оз тинчиди.
3. Бурак Ўзчивит

Бурак Ўзчивит нафақат актёрлик маҳорати, балки шахсий ҳаётидаги турли можаролар билан ҳам танилган. “Ҳукмдор Усмон” сериалидаги суратга олиш ишлари чоғида у ҳамкасбларга нисбатан қўпол сўзлар ишлатгани учун судга берилган. Шунингдек, актёр Энгин Алтан билан ҳам жанжаллашган. Алтан унинг актёрлик салоҳиятини паст баҳолаганидан кейин улар алоқани узган.
Оммавий ахборот воситалари уни иккиюзламачиликда айблаб, фаолиятининг энг гуллаган нуқтасида бўлганида мухлисларнинг ундан чарчаганини билдирган. Ўзчивит деярли ҳамма жойда кўриниш берар, реклама, сериаллар, ижтимоий тадбирлар ва янгиликларда унинг суратларига тўла эди. Актёр бойлигини яширмаслиги ҳам танқид доим танқид остига олинган.
4. Марям Узерли

“Муҳташам юз йил” сериалидаги Роксолана роли билан машҳур бўлган Марям Узерли кутилмаганда сериални тарк этганидан сўнг катта можаро марказида қолган. У Берлинга учиб кетган ва сериал ижодкорлари билан боғланмай қўйган. Кейинчалик у ҳомиладор бўлгани ва кучли ҳиссий чарчоқ сабаб бу қарорни қабул қилганини айтган. Продюсер Тимур Савжи уни қайтаришга рози бўлмаган.
Актрисанинг кейинги роллари аввалги ютуғини ортда қолдирмаган бўлса-да, Узерли аста-секин фаолиятини тиклай бошлади. Унинг икки фарзанди бор. Миш-мишларга кўра, у тақиқланган хизматлар орқали даромад топади, бироқ актриса бу гапларни инкор этиб, фақат санъат билан шуғулланаётганини таъкидлайди.
5. Чағатой Улусой

“Ашрафнинг орзуси” сериали орқали танилган Чағатой Улусой оммавий ахборот воситаларидан йироқ юришга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, у ҳам бир нечта можаролардан четда қолмаган. У наркотик моддалар истеъмоли сабаб 4 йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ шикоят аризаси асосида фақат 10 ой қамоқда ўтирган.
6. Демет Ўздемир

Романтик комедияларнинг севимли юлдузи Демет Ўздемир шахсий ҳаёти сабаб тез-тез муҳокамада бўлади. “Тўрғай” сериали суратга олинаётган пайтда унинг Жан Яман билан муносабатда бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Аммо улар бу муносабатларни PR деб аташган. Шунингдек, актриса Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсиннинг ажралишига сабабчи бўлгани айтилган.
Демет кейинчалик мусиқачи Ўғузхан Коч билан турмуш қурди, аммо орадан бир йил ўтиб ажрашишди. Мухлислар бунга сабаб қилиб Деметнинг гиёҳвандликка ружу қўйганини ёки эрининг хиёнатини кўрсатишган, аммо актриса бунга расмий муносабат билдирмаган.
7. Ҳанде Эрчел

“Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Ҳанде Эрчел ҳам кўп марта танқид остида қолган. Аввал Керем Бурсиндан ажралганидан сўнг “турмуш қуриш имкониятини қўлдан бой бергани” айтилган. Кейинчалик Каан Йилдирим билан тезда муносабат бошлагани ҳам мухлислар томонидан тўғри қабул қилинмаган.
У ўзининг ташқи кўриниши сабаб ҳам танқидга учраган: аввал семизлиги, кейин эса ҳаддан ташқари озиб кетгани учун мухлислар доим норози бўлган. Ҳозирда у Ҳакан Сабанжи билан муносабатда ва бу ҳам танқидга сабаб бўлмоқда, чунки Ҳакан бой оиланинг меросхўри ва “аёлларга ҳушомадгўй” сифатида танилган.
8. Афра Сарачўғлу

“Қўрғон сирлари” сериалининг юлдузи Афра Сарачўғлу сунъий равишда можаролар марказига келиб қолган. Мерт Рамазан Демир бир бармоғини болаларга зўравонликка қарши рамз сифатида кўк рангга бўяганида, Афра бунга эътироз билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо бу маълумотлар қаердан чиққани номаълум.
Афра ва Демир ўртасидаги муносабатлар ҳам турли тахминларга сабаб бўлган. Кўпчилик бу муносабатларни PR деб баҳолаган.
9. Мерт Рамазон Демир

Афра Сарачўғлу билан муносабатлари сабаб Мерт Рамозан Демир актёр Кубилай Ака томонидан жисмоний тажовузга учраган. Уларнинг ўртасидаги яқинлик, гўёки, учинчи шахс — Мерт Язичиўғлунинг ҳис-туйғуларига салбий таъсир қилган. Демир иштирокидаги “Қўрғон сирлари” сериалининг сценарийси мухлислар талабига кўра ўзгарган ва бу ҳолат актёрнинг норозилигига сабаб бўлган. Айтилишича, у лойиҳани тарк этмоқчи бўлган, аммо бу баҳслар тинч йўл билан ҳал этилган.
Изоҳ (0)