62 ёшли Том Круз кино соҳасидаги энг олий мукофот — “Оскар” билан тақдирланади. Блокбастерлар юлдузи бу мукофотни кино саноатига қўшган улкан ҳиссаси учун олади. Кинематография санъати ва фанлар академияси танлов дастуридан ташқари махсус бериладиган мукофотни топширишини эълон қилди. Бу мукофот “ҳаёти давомида эришган ютуқлари, кинематография санъати ва илм-фаннинг ривожига беқиёс ҳисса қўшгани ёки академияга алоҳида хизматлари учун” берилади. Академиянинг расмий сайтида шундай ёзилади: “Том Крузнинг кино, театр ва каскадёрлар жамоасига бўлган ажойиб садоқати барчамиз учун илҳом манбаи бўлди”. Том Круздан ташқари “Оскар” мукофотини хореограф Дебби Аллен ва саҳна дизайнери Уинн Томас ҳам олади. Ушбу тақдирлаш маросими 16 ноябрь куни ўтказиладиган Governors Awards маросимида бўлиб ўтади. Яқинда актёр оловли парашютдан 16 марта сакраб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Мавзуга доир
×![Lightbox Image]()
Изоҳ (0)