• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Онлайн маконда тартиб ва аниқлик: “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди

    Ахборот технологияларининг тез суръатда ривожланиши нафақат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга, балки ҳуқуқий муносабатларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Интернет орқали тарқатилаётган контентни назорат қилиш, жамият хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

    Foto: Sophos
    Фото: Сопҳос

    Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси, айниқса, унинг 13-моддаси мазкур муаммони ҳуқуқий жиҳатдан ечишга қаратилган муҳим нормалардан бири ҳисобланади.

    Ҳозирда Ўзбекистон қонунчилигида турли хавфли ахборотларни тақиқловчи нормалар мавжуд (Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқаларда). Бироқ, улар:

    • Ø рақамли муҳитга аниқ мослаштирилмаган;
    • Ø интернетда тарқалган контент учун якдил тушунча ва механизмлар йўқ;
    • Ø платформа ва веб-сайтлар учун аниқ мажбуриятлар белгиланмаган.

    Яъни ҳуқуқий муаммо шундаки, интернетда тарқатилаётган ахборот ва тарқатаётган субъектлар учун амалдаги қонунчиликда тартибга солувчи аниқ механизм етишмаяпти.

    Натижада, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин ва ҳуқуқий ноаниқликлар юзага келмоқда. Масалан, қандай ахборот “ёлғон маълумот” деб баҳоланиши мумкин? Қайси вазиятда онлайн-контент “экстремизмни тарғиб қилувчи” ҳисобланади?

    Шу маънода, янги қонун лойиҳаси соҳани тартибга солишда, кўплаб ноаниқликларни бартараф этишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Хусусан, қонун лойиҳасининг 13-моддасида биринчи марта ноқонуний контентнинг аниқ ҳуқуқий таърифи ва унинг асосий турлари белгиланмоқда. Жумладан:

    – зўравонликка, терроризмга, адоватга даъватлар;

    – ёлғон ва фейк ахборот;

    – ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, порнографияни тарғиб қилувчи материаллар;

    – киберҳужумлар, фишинг, спам ва бошқа хавфли ахборотлар.

    Шунингдек, қонун лойиҳасида онлайн-платформаларда бундай контент тарқалишининг олдини олиш бўйича механизмлар ишлаб чиқилиши ва жавобгарлик юзасидан аниқ тартиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

    Қонун қабул қилиниши орқали қуйидаги ижобий ўзгаришлар кутилади:

    1. Ҳуқуқий аниқлик ва уни бир хил қўллаш таъминланади. Платформалар ва фойдаланувчилар нима мумкин, нима тақиқлангани ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади;

    2. Фуқароларнинг ахборот хавфсизлиги ошиб, зарарли контентга дуч келиш ҳолатлари камаяди;

    3. Ёшларни муҳофаза қилиш кучайтирилади, айниқса вояга етмаганларга зарар етказувчи контентларга нисбатан қатъий чоралар белгиланади;

    4. Онлайн платформаларнинг жавобгарлиги мустаҳкамланади, уларнинг фаолияти шаффоф ва қонуний асосда амалга оширилади;

    5. Миллий ахборот маконида барқарорлик ва ишонч мустаҳкамланади — жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар нафақат замонавий ахборот муаммоларига чора, балки Ўзбекистоннинг рақамли маконда барқарор ва хавфсиз муҳит яратишга бўлган жиддий интилишини ҳам ифодалайди. Қонун қабул қилинса, у ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам, жамиятдаги ахборот маданиятини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

    Шамсинур АХТАМОВ,

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    бўлими бошлиғи

    14 май, 15:38   Изоҳ (0)   1818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хотира Нури” — тарих, табиат ва технологиялар уйғунлигидаги янги ёдгорлик маскани

    10 май, 21:49

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонасида “Ўзбек миллий кийимлари куни” мавзусида брифинг ўтказилди

    11 апрел, 15:43

    Ўзбекистон дипломатиясида тарихий воқелик: дунё қонун ижодкорлари Тошкентда жамланмоқда

    6 апрел, 12:19

    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим» имзоланади

    3 апрел, 10:47

    Ўзбекистонлик ёш кардиологнинг тақдимоти халқаро анжуманда юқори баҳоланди

    1 апрел, 18:10

    Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда: Самарқанд саммити истиқболлар эшигини очмоқда 

    1 апрел, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Реклама | 3 июл, 12:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 12:50

    Instagram: Бозорда мева сотган Муниса Ризаева, тўйда танбеҳ берган Отабек Муҳаммадзоҳид, Имрон ва Дурдонадан янгилик

    Маданият | 3 июл, 12:49

    Ўзбекистонда аҳолининг учдан бир қисми камида битта банк кредитига эга

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:14

    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

    Реклама | 3 июл, 10:30

    Дунё бўйлаб ҳар соатда юз киши ёлғизликдан вафот этмоқда — ЖССТ

    Саломатлик | 3 июл, 11:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.