• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Ўзбекистон дипломатиясида тарихий воқелик: дунё қонун ижодкорлари Тошкентда жамланмоқда

    Ўзбекистон тамомила янгича мазмун касб этаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсати туфайли мамлакатимиз жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига ва глобал ташаббуслар муаллифига айланмоқда.

    2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкент Марказий Осиё ва Ўзбекистон тарихида биринчи марта Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига мезбонлик қилади. Ушбу нуфузли ассамблея нимаси билан аҳамиятли ва ундан нималар кутилмоқда?

    Парламентлараро Иттифоқ миллий парламентларни бирлаштирувчи энг нуфузли халқаро ташкилот. Ушбу тузилма парламентларнинг 46 мингдан ортиқ аъзоси манфаатларини ифодалайди. Айтиш жоизки, ташкилот ўзининг юқори органи Ассамблеяни парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси мавжуд бўлган мамлакатларда ўтказади. Унинг юбилей ассамблеяси мезбонлиги учун Тошкент шаҳрининг танланиши мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имиджи, халқаро парламент дипломатиясидаги нуфузи ортиб бораётганлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга халқаро парламент ҳамжамиятининг юксак ишончи, балки юртимизда парламентаризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг эътирофи дейишга асослар мавжуд.

    Мазкур тадбирга 180 мамлакат, 15 кузатувчи давлат ҳамда 30 га яқин халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингдан зиёд парламентарийларнинг ташриф буюриши кутилмоқда. Ассамблея Парламентлараро иттифоқнинг ушбу йилдаги энг йирик халқаро тадбири ҳисобланади.

    Ассамблеяда қандай масалалар кўтарилиши кутилмоқда?

    “Ижтимоий тараққиёт ва адолат йўлидаги парламент ҳаракатлари” мавзуси доирасида бўлиб ўтадиган ассамблеянинг асосий мавзулари қуйидагилар:

    1. Парламент дипломатияси низоларнинг олдини олиш воситаси сифатида. Глобал беқарорлик шароитида парламентлар тинчликпарварлик жараёнларида муҳим рол ўйнайди, мулоқот, дипломатик музокаралар ва халқаро инқирозларни ҳал қилишга кўмаклашади.

    2. Барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашда парламентларнинг роли. Барқарор ривожланиш мақсадлари ижроси устидан парламент назорати, экологик ташаббусларни қонуний тартибга солиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш масалалари муҳокама марказида бўлади.

    3. Парламент фаолиятида гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш. Қонун чиқарувчи органларда аёллар вакиллигини ошириш, сиёсатда аёллар учун тўсиқларни бартараф этиш ва гендер тенглик бўйича стратегияларни амалга ошириш.

    4. Парламентлар фаолияти самарадорлигини ошириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш. Қонун ижодкорлиги фаолиятига рақамли ечимларни жорий этиш, электрон парламентни ривожлантириш ва кибертаҳдидлар шароитида маълумотларни ҳимоя қилиш.

    5. Халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик ва кибертаҳдидларга қарши кураш чоралари. Хавфсизлик соҳасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал таҳдидларга қарши курашиш бўйича қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ва кибермакон шароитида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш.

    Шу билан бирга, ассамблея доирасида ёш парламент аъзоларининг глобал форуми ва Халқаро хотин-қизлар парламент форуми ўтказиш режалаштирилган. Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида бу борада ўзаро тажриба алмашиш учун яхши имкониятдир.

    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг мамлакатимизда ўтказилиши парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради.

    Анваржон Миркомилов

    “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи

    6 апрел, 12:19   Изоҳ (0)   1018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим» имзоланади

    3 апрел, 10:47

    Ўзбекистонлик ёш кардиологнинг тақдимоти халқаро анжуманда юқори баҳоланди

    1 апрел, 18:10

    Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда: Самарқанд саммити истиқболлар эшигини очмоқда 

    1 апрел, 14:50

    АЭС энергия мустақиллигини таъминлашда янги имконият

    28 март, 17:29

    22 март, 14:30

    Тимоти Смарт: "Саккиз йиллик ислоҳотлар Ўзбекистон ўз мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги таъсирчан йўлни намойиш этди"

    22 март, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20

    Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:09

    “Барселона” кейинчалик Рэшфордни сотиб олмаса, жарима тўлайди

    Спорт | 22 июл, 16:50

    АҚШдан Салвадорга депортация қилинган мигрантлар қийноққа солинди

    Дунё | 22 июл, 16:50

    Қатар афғонларга 700 та иш ўрни ажратади

    Дунё | 22 июл, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.