• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбаннинг музокаралари бўлиб ўтди. Нималар муҳокама қилинди?

    “Кармелита” саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари Венгрия етакчисига Будапешт шаҳрида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, идора ва ҳудудлар даражасида самарали алоқалар йўлга қўйилган. БМТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ҳамкорлик қилинмоқда.

    Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Товар айирбошлаш ҳажмини, шу жумладан импорт ўрнини босиш ва “GSP+” мақоми ҳисобига биринчи босқичда 500 миллион еврога етказиш муҳимлиги қайд этилди.

    Шу мақсадда лабораториялар Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилади, товарларни олдиндан сертификатлаш дастури ва экспорт қилувчи компанияларга кўмаклашиш бўйича қўшма платформа ишга туширилади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 500 миллион долларни ташкил этади. Бу галги ташриф учун яна 1,5 миллиард евролик янги лойиҳалар тайёрланган.

    Венгриянинг “ОТП” банки Ўзбекистон молия бозорига чиққани Венгрия ва Европа бизнеси учун кучли рағбат бўлгани таъкидланди. Банк билан молиялаштириш воситаларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга тушириш шулар жумласидан. Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш ҳам фаол босқичда.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Эрталаб ишбилармон доиралар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, автомобиль йўллари ва логистика марказларини қуриш, коммунал тармоқларни ривожлантириш, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кимёвий товарлар, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, балиқчилик каби соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

    Бундай ишлаб чиқаришларни Ўзбекистонда жойлаштириш учун Венгриянинг “Инпарк” оператори бошқарувида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилаётгани таъкидланди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умуман, июль ойида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Инвестициявий шериклик дастурини тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

    Шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини қайта тиклаш ва яқин фурсатда унинг навбатдаги йиғилишини бизнес вакилларининг кенг иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йил октябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтган биринчи Ҳудудлар форумининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди. Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Венгрияда иккинчи форумга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришилди.

    Ишбилармонлик, туризм ва маданий алмашинувларни фаоллаштириш мақсадида икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маданий-гуманитар соҳадаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўтган йилнинг октябрь ойида Лакителек шаҳрида буюк шоир Алишер Навоий бюсти очилди. Жорий йилнинг январь ойида Будапештда Ўзбек киноси кунлари ўтказилди.

    Келгуси йилни Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили деб эълон қилиш таклифи билдирилди. Венгрия давлат опера театри саҳнасида “Лазги” балетини саҳналаштириш ва Будапештдаги Этнография музейида ўзбек маданияти кўргазмасини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таълим алмашинуви бўйича "Стипендиум Ҳунгариcум" дастури доирасидаги ҳамкорлик давом эттирилади. Шунингдек, икки мамлакатда тан олинадиган дипломлар бериш тизимини жорий этиш ва мамлакатимизда Венгрия олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Шу маънода, жорий йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчи форумини ўтказиш таклиф қилинди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди. Терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    Эришилган келишувлар ижроси устидан назорат ўрнатиш мақсадида мутасадди вазирликларга қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлаш топширилди.

    Учрашув якунида президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Виктор Орбанни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

    20 май, 20:17   Изоҳ (0)   2002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#Виктор Орбан#Венгрия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев SPEKА биринчи саммитида ҳамкорликка ҳисса қўшаётган аёлларни тақдирлаш ташаббусини илгари сурди 

    24.11.2023, 19:05

    Ўзбекистон халқи ва президентига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

    31.12.2023, 22:02

    Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

    07.05.2024, 14:36

    Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия бош вазири билан учрашув ўтказди 

    06.07.2024, 12:06

    Шавкат Мирзиёев Шушада ўтказилган саммитда Ғазо фожиасига тўхталиб, зўравонликни зудлик билан тўхтатишга чақирди 

    06.07.2024, 16:29

    Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди (фото)

    06.07.2024, 20:03

    Дунё етакчилари Дональд Трампга қилинган суиқасдни қоралади

    14.07.2024, 16:41

    Шавкат Мирзиёев 67 ёшда: Ўзбекистон президентини кимлар табриклади?

    24.07.2024, 17:10

    Жо Байдендан Владимир Путингача: Шавкат Мирзиёевга қутловлар келмоқда 

    31.08.2024, 22:08

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

    06.11.2024, 16:00

    Президентнинг Яқин Шарқдаги низо бўйича фикрлари, Cobalt устига тоғдан тушган тош, вилоятларда ҳокимлар тасдиқланиши: 6 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    06.11.2024, 22:45

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    18 май, 18:51

    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

    19 май, 09:00

    Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари сифатини назорат қилишни топширди

    19 май, 15:43

    Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар 20 млн сўм маош олаётгани маълум қилинди

    19 май, 18:19

    Тошкент метрополитенини ТТЗ даҳасигача олиб бориш 2 босқичда амалга оширилади

    19 май, 16:13

    Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

    19 май, 17:36

    Наманганда эсдаликка видео олмоқчи бўлган битирувчиларга чора кўрилди (видео) 

    19 май, 19:03

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    19 май, 22:55

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    20 май, 00:04

    Ўзбекистон—Озарбайжон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

    20 май, 11:27

    Ўзбекистонда Баҳрайн, Кувайт ва Уммон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади 

    20 май, 10:33

    Шавкат Мирзиёев умумий активлари қиймати 200 млрд доллардан ортиқ бўлган Венгриянинг йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

    20 май, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.