• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Шушада ўтказилган саммитда Ғазо фожиасига тўхталиб, зўравонликни зудлик билан тўхтатишга чақирди

    Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш” шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТDT Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.

    Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади.

    Ўтган қисқа даврда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида 30 дан ортиқ муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ва кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди.

    “Ушбу саммитимиз глобал хавф ва хатарлар ортиб, ўзаро ишонч инқирози тобора кучайиб бораётган бир шароитда ўтмоқда. Бундай мураккаб вазиятда азалий қардошлик руҳидан куч олаётган алоқаларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни, умумий ёндашувларни ишлаб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда”, деди Ўзбекистон президенти.

    Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон етакчиси қатор масалаларга эътибор қаратди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми барқарор ўсаётгани ва ўтган йилда 27 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундай юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам кузатилмоқда.

    “Мамлакатларимиз бугунги кунда дунёнинг асосий бозорларига чиқиш ҳамда Буюк ипак йўлини янги тарихий шароитда қайта тиклаш учун қаттиқ бел боғлаган”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани, рақамли тизимлар ишга туширилгани натижасида Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми муттасил ўсиб бораётгани таъкидланди. Бизнес учун энг маъқул тарифларни жорий этиш ушбу йўлакнинг рақобатдошлиги ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, “Ягона ойна” тизимини йўлга қўйиш, божхона-чегара ўтказиш пунктларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон президенти яқинда Тошкентда ташкил этилган Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилари альянсини ТDTнинг транспорт соҳасидаги кун тартибини шакллантириш ва устувор вазифаларини амалга оширишга кенг жалб этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтди. Ташкилот доирасида Темирйўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирексиясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.

    Жорий йил кузда бўладиган навбатдаги саммитга қадар халқаро коридорлар имкониятларидан янада унумли фойдаланиш ва автоташувларни тўлиқ рақамлаштириш, “яшил” йўлаклар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича савдо ва транспорт вазирларига топшириқ бериш таклиф этилди. Мамлакат етакчиси иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди. Давлат раҳбари туркий дунё бугунги кунда иқлим бўйича халқаро ҳамкорликда ўзининг баланд овозига эга бўлиб бораётганини таъкидлади. Шу маънода, жорий йилнинг ноябрь ойида Бокуда ўтказиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим саммити (CОP–29) ТDT мамлакатлари учун улкан тарихий воқеа бўлишига ишонч билдирилди.

    Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, давлат раҳбари Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди. Хусусан, хорижий шериклар билан бирга йилига 2 гигаватт қувватдаги янги шамол ва қуёш электр станциялари ишга туширилмоқда.

    “Қўшни Қирғизистонда гидроэлектр станцияларини Қозоғистон билан биргаликда қуриш ишларини ҳам бошлаяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди.

    Давлат раҳбари туркий дунё умумбашарий цивилизация ривожига мислсиз ҳисса қўшганини таъкидлади.

    “Номларини жаҳон аҳли яхши биладиган улуғ аллома ва уламоларимиз иккита буюк ренессансга асос солган. Бу азал-азалдан халқларимиз ҳаётида инсон капитали нақадар юқори бўлганидан дарак беради, деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу муносабат билан замонавий “билимлар иқтисодиёти”ни қуриш, креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун рақамли технологиялар, блок-чейн, булутли, квант ҳисоблаш технологиялари, робототехника, “тўртинчи саноат” кадрларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон капиталини ривожлантириш илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

    Шунингдек, президент ташкилот шафелигида аниқ фанлар бўйича Ёшлар туркий олимпиадаси ва Бутунжаҳон туркшунослар конгрессини келгуси йили Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди. Давлат раҳбари йиғилганлар эътиборини Ғазо секторида мураккаб вазият юзага келиб, қонли уруш 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганига қаратди. Томонларни зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди.

    Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шарти экани қайд этилди. Мамлакат етакчиси кўп миллионли туркий халқлар истиқомат қилаётган Афғонистондаги вазиятга тўхталар экан, ушбу масала бўйича ташкилот аъзоларининг умумий ва якдил ёндашувларини ишлаб чиқиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

    “Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради. Афғонистоннинг хориждаги “музлатилган” молиявий активларини қайтариш мамлакатдаги ижтимоий вазиятни юмшатишга хизмат қилишига ишонамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

    06.07.2024, 16:29   Изоҳ (0)   7385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди 

    06.07.2024, 16:20

    Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди 

    06.07.2024, 15:24

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    06.07.2024, 12:45

    Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

    06.07.2024, 12:37

    Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия бош вазири билан учрашув ўтказди 

    06.07.2024, 12:06

    Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги сайланган президентига табрик йўллади 

    06.07.2024, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.