• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев SPEKА биринчи саммитида ҳамкорликка ҳисса қўшаётган аёлларни тақдирлаш ташаббусини илгари сурди

    Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (SPЕKA) биринчи саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан ҳамда Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESКAP) ижрочи котиби Армида Алисжабана, шунингдек, фахрий меҳмонлар – Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Ал-Будайвий қатнашди.

    Давлат раҳбари сўзининг аввалида барча иштирокчиларни 1998 йилда Тошкент декларацияси билан таъсис этилган дастурнинг 25 йиллиги ҳамда БМТ Бош ассамблеясининг ушбу санага бағишланган алоҳида резолюцияси қабул қилингани билан дилдан қутлади. Ўзбекистон етакчиси Озарбайжоннинг самарали раислигида SPЕKA доирасидаги минтақавий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент қайд этганидек, мазкур муҳим платформа Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий шерикликнинг амалий механизми сифатида ўзининг ниҳоятда зарурлигини яққол кўрсатди. Дастур доирасида тижорат, коммуникация, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, энергетика, сув ресурслари, экология, гендер тенглиги ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 400 дан ортиқ лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди, савдони соддалаштириш ва инновацион ривожланиш стратегиялари қабул қилинди.

    Сўнгги йилларда Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ишонч муҳити кучайиб, интеграция чуқурлашаётгани катта мамнуният билан таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Грузия ва Венгрия билан саноат кооперацияси ва инфратузилма бўйича йирик дастурларни амалга оширмоқдамиз. Қўшма инвестиция компанияларини ташкил этиб, молиялаштириш механизмларини йўлга қўйдик. Чегара ҳудудларида замонавий савдо-логистика марказлари ва махсус иқтисодий зоналар барпо этилмоқда”, — деди президент.

    Ҳозирги глобал геосиёсий беқарорлик шароитида минтақа мамлакатлари дуч келаётган хавф-хатарларга эътибор қаратиб, Ўзбекистон етакчиси SPЕKA доирасидаги минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

    Дастурни иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш борасида янада таъсирчан минтақавий платформага айлантириш мақсадида шерикликнинг асосий йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти самарадорлигини кескин ошириш, дастурнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди. БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамда ESКAP экспертлари билан биргаликда “SPЕKA–2030” тараққиёт концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Минтақавий савдони рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва экспорт-импорт операцияларини техник тартибга солиш чораларини уйғунлаштириш борасида жаҳондаги энг илғор тажриба ва амалиётларни жорий этишни назарда тутадиган қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсад мувофиқлигини таъкидлади.

    Ушбу чораларнинг қабул қилиниши, президентнинг фикрича, давлатлар ўзаро савдо айланмасини 2030 йилга бориб 100 миллиард долларга, унинг таркибидаги саноат маҳсулотлари улушини эса 70 фоизга етказиш имконини беради.

    “Яшил” иқтисодиёт, инновациялар, юқори технологиялар, логистика, муқобил энергетика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, замонавий ижтимоий инфратузилмани яратиш ва бошқа соҳалардаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида SPЕKAнинг Мақсадли жамғармасини келгуси йилнинг ўзида ташкил этиш ва унинг амалий ишини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

    “Жамғарма халқаро тараққиёт институтлари билан фаол ишлаши, устувор лойиҳа ва дастурларга молиявий ресурслар ва грант маблағларини энг мақбул шартларда жалб этиши лозим. Ўзбекистон ҳам уни шакллантириш учун ўз молиявий ҳиссасини қўшишга тайёр”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзаро боғлиқ транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳақида сўз юритар экан, Президентимиз Транскаспий мултимодал йўлаги доирасида маълумот алмашиш жараёнини рақамлаштиришга қаратилган “йўл харитаси”ни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.

    Келгуси йилда Ўзбекистонда “Рақамли транспорт маршрутлари” халқаро форумини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Шунингдек, БМТ ихтисослашган институтлари билан минтақада транспорт боғлиқлигини кучайтириш бўйича йирик лойиҳаларни фаол илгари суриш нияти билдирилди. Ўзбекистон етакчиси SPЕKA доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича юқори даражадаги махсус ишчи гуруҳини тузишни ва унинг илк учрашувини келгуси йили Самарқандда ўтказишни таклиф этди.

    “Ушбу тадбирнинг кун тартибидан етакчи агросаноат корхоналаримиз ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш, илмий-технологик алмашувларни рағбатлантириш ва ресурсларни тежайдиган илғор ечимларни жорий этиш, “экспресс” йўлакларни ишга тушириш каби масалалар асосий ўрин эгаллайди”, - деди давлатимиз раҳбари.

    Сув, энергетика, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ўзаро узвий боғлиқ эканидан келиб чиқиб, SPЕKAнинг кенг кўламли янги консептуал ҳужжатини – кўп томонлама “Яшил стратегияси”ни қабул қилиш вақти келгани кўрсатиб ўтилди. БМТ таҳлилларига кўра, сув тақчиллиги туфайли минтақамиз давлатлари ҳар йили қарийб 2 миллиард долларгача маблағ йўқотмоқда. Бундай мураккаб жараён янада кучайса, муаммолар комплекс ҳал этилмаса, келгусида аҳоли жон бошига сув билан таъминлаш кўрсаткичи 25 фоизга, ҳосилдорлик эса 40 фоизга қисқариб кетиши мумкин, деди Президент.

    Давлат раҳбари гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ишбилармон хотин-қизларнинг фаол ташаббусларини ва аниқ режаларини доимий ва тизимли рағбатлантириш мақсадида SPЕKA Тадбиркор аёллари кенгашини тузиш таклиф қилинди.

    Бундан ташқари, президент ушбу кенгаш доирасида мамлакатларимиз равнақи ва иқтисодий тараққиётига, умумий ҳамкорлигимизга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган аёлларни “SPЕKA эътирофи” халқаро мукофоти билан тақдирлаш ташаббусини илгари сурди. Ўзбекистон етакчиси ҳамкасбларга, Европа иқтисодий комиссияси ва ESКAP раҳбариятига мурожаат қилар экан, SPЕKA доирасида Афғонистон билан ишчи алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни қайта тиклашга чақирди.

    “Ушбу мамлакатни ўз муаммолари билан якка қолдириш мумкин эмас. Амалдаги ҳукумат билан халқаро мулоқот ўрнатилмаса, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди”, — деди президент.

    Мамлакат етакчиси икки кун муқаддам Парижда қабул қилинган, ЮНЕСКОнинг Бош Ассамблеяси сессиясини илк бор Марказий Осиёда – қадимий Самарқанд шаҳрида 2025 йилда ўтказиш бўйича тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун барча иштирокчиларга алоҳида ташаккур изҳор этди.

    Сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқларининг барқарор тараққиёти ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида SPЕKA минтақавий дастури доирасидаги кўп томонлама шерикликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

    24.11.2023, 19:05   Изоҳ (0)   7416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Олмазор ҳокимлигидаги мажлисда маҳалла раиси йиқилиб тушиб, вафот этди

    24.11.2023, 18:30

    Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган қизни табриклади

    24.11.2023, 18:10

    “Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим” — депутат Умида Раҳмонова мактаб дарсликларини ўрганишга қарор қилди

    24.11.2023, 17:51

    “Қум ва чанг бўронларининг тез-тез кузатилиши аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилмоқда” — Танзила Норбоева

    24.11.2023, 17:07

    Ислом давлати жангарилари сафига қўшилган андижонлик йигит қидирилмоқда

    24.11.2023, 17:05

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди 

    24.11.2023, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Терминатор”нинг дастлабки қисмлари ажойиблигини исботлайдиган, кўзга ташланмайдиган деталлар

    Лайфстайл | 22 июл, 09:38

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    Давид Де Хеа: “Роналду — бу ҳақиқий йиртқич, у каби футболчилар тарихда бармоқ билан санарли”

    Спорт | 22 июл, 09:25

    Бухорода сотилаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:22

    Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг айримлари Россияга киритилмади 

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:11

    Украина ва Россия 23 июль куни Туркияда тинчлик музокараларини ўтказади

    Дунё | 22 июл, 08:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.