• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев умумий активлари қиймати 200 млрд доллардан ортиқ бўлган Венгриянинг йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

    Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Венгрия томонидан ОТП Банк, BDPST Group, 4иГ, Индотек, МВМ, Дуна Group, МОЛ Group, Ҳ2О Consortиум, Инпарк, Wizz Air ва бошқа кўплаб компанияларнинг топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.

    Давлат раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади. Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ўсиб бораётгани қайд этилди. Масалан, ОТП Банк Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бирини сотиб олиб, Ўзбекистон молия бозорида барқарор ўрин эгаллади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Компаниянинг автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш, бизнесни молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича янги режалари қўллаб-қувватланди.

    Саноат кооперациясини кенгайтириш ва илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилоятида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг Инпарк операторига берилади.

    Иқтисодий шерикликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон президенти қатор устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Давлат раҳбари Венгрия компанияларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини юксак баҳолади. Ўз навбатида, бизнес вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва режаларини билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Учрашувда транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқларни барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

    Сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб боришни таклиф этди.

    “Биз мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш учун барча шароитларни яратамиз”, деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбир якунида Ўзбекистон президенти ҳузурида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар алмашиш маросими бўлди.

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 2025 йил 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга рафиқаси билан бирга етиб борди. Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

    Ўзбекистон етакчиси 21 май куни Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ундан аввалги давлат ташрифи 2022 йил 3–4 октябрь кунлари бўлиб ўтган. Бу ташриф давомида давлат раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. Ташриф якунида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланган. 2023 йил августида эса ушбу давлатга амалий ташриф билан борганди. Унда Виктор Орбан билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Етакчилар Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини томоша қилди.

    20 май, 15:50   Изоҳ (0)   695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан тор доирада музокара ўтказди (фото)

    04.10.2022, 22:24

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи давомида 15 та ҳужжат имзоланди

    05.10.2022, 07:36

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди 

    19.08.2023, 13:54

    Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади

    07.05.2024, 17:50

    Шавкат Мирзиёев 19-22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияда бўлади

    16 май, 19:40

    Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

    19 май, 17:36

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    20 май, 00:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция ҳукумати Павел Дуровни АҚШга боришини тақиқлади

    Дунё | 20 май, 21:15

    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

    Реклама | 20 май, 21:00

    Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” ўз уйида “Хоразм ФА”ни мағлуб этиб, гуруҳда пешқадам бўлди

    Спорт | 20 май, 20:55

    Трампнинг қудаси АҚШнинг Франциядаги элчиси этиб тайинланди

    Дунё | 20 май, 20:55

    Сирдарёда 14 ёшли мактаб ўқувчиси каналда чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 20 май, 20:40

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

    Ўзбекистон | 20 май, 20:25

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбаннинг музокаралари бўлиб ўтди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 20 май, 20:17

    Тайван маҳаллий ишлаб чиқилган янги ҳаво мудофаа тизимини синовдан ўтказди

    Дунё | 20 май, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.