• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бир актёр ҳам ижобий, ҳам салбий ролни ижро этган ҳинд фильмлари (фото)

    Болливуд картиналари томошабинни бутунлай ҳайратга солиши табиий: ажойиб қаҳрамон ва диалоглар, ёқимли рақс ва қўшиқ ёки кутилмаган якун. Шу билан битта актёр ижобий ва салбий ролларни ижро этган кинолари алоҳида қизиқиш уйғотади.

    «Қиёфадош» фильмидаги Шоҳрух Хон

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Фильмдаги содда йигит Баблу меҳмонхонанинг бош ошпазига айланишни орзу қилади. Шунинг учун ҳам уларнинг бирига ишга жойлашади. У ерда меҳмонхона бошқарувчиси Сонани учратади. Аммо муаммо шундаки, Баблу икки томчи сувдек ўхшаш қамоқдан қочиб кетган қароқчи Мануга ўхшайди. Бундан хабар топган Ману Баблунинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилади ва шу тариқа полициядан яширинади.

    Фото: «zee-tv.ru»

    Фото: «zee-tv.ru»

    Фильм премьераси 1998 йилда бўлиб ўтган. Ўша вақтгача Шоҳрух Хон романтик роллар ижрочиси сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам унинг жиноятчи сифатида кўриниши томошабин учун янгилик бўлди. Яна шунга ўхшаш ҳолатни «Мухлис» фильмида ҳам кўриш мумкин. Ушбу картинада мухлис ўзининг севимли хонандасига ниҳоятда ўхшаш. Аммо фильм сценарийсига кўра иккала образ ҳам салбий характерга эга.

    «Робот» фильмидаги Ражиникант

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Доктор Васигаран яратган ноёб робот жанг қилади, қўшиқ куйлайди, рақсга тушади, оловга чидамли ҳамда сув ўтказмайди. У инсон қила оладиган барча ишни амалга оширади. Роботнинг исми Читти. Бир куни Васи унга инсоний ҳис-туйғуларни қўшишга қарор қилади. Шундан сўнг робот Васининг келинини севиб қолади.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Айтганча, робот олимнинг ўзига ўхшаш тарзда яратилгани учун иккисини ҳам Ражиникант исмли актёр ижро этган. Шуни таъкидлаш керакки, фильм Болливудда эмас, балки Колливудда суратга олинган.

    «Тинчимаган эгизаклар» фильмидаги Говинда

    Говинда ўзини истеъдодли комик актёр сифатида намоён қилган. У «Тинчимаган эгизаклар» фильмида томошабинни бошидан охиригача кулдиришига тўғри келган бўлсада, салбий ролни ҳам ижро этиши керак бўлган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Шер Сингх – танилиш ниятида Мумбайга келган ёш сценарийнавис. Аммо у дастлаб автосалонда ишлашга мажбур бўлади. Мумбайда қаҳрамон бой оиланинг қизи Ниша билан учрашади. Шер ўзини Шекхар деб таништиради. Жуфтлик турмуш қуришга қарор қилганидан сўнг йигитнинг онаси ўғлини қишлоққа чақиради. Қишлоққа борган Шер синглисини турмушга чиқаётганини билади, аммо куёв шарт қўйган эди: унга кўра, Шер ёшлигида куёвнинг опаси унаштирилган Свитига уйланиши керак эди. Шернинг олдида икки йўл синглисининг бахти ва Ниша турар эди. У биринчисини танлайди ва шаҳарга қайтганидан сўнг Нишани отасининг дўстининг ўғлига мажбурлаб узатаётганини билади. Ниша Шер билан турмуш қуришни, акс ҳолда ўзини ўлдириш билан қўрқитади. Натижада Шер икки оилали эркакка айланади. Кўп ўтмай икки аёл ҳам ўғил кўради. Воқеалар давомини билиш учун фильмни албатта, томоша қилиш керак.

    «Миллионернинг қизига уйланмоқчиман» фильмидаги Пареш Ревал

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Амир Хон ва Салмон Хон Ҳиндистонга миллионлаб бойликка эга келин келаётгани ҳақидаги мақолани ўқиб қолади. Қаҳрамонлар икки қизнинг жойларини ҳазиллашиб аламштиришга қарор қилади. Уларнинг бири Равина – миллионернинг қизи, иккинчиси Каришма – унинг дугонаси бўлиб чиқади.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Пареш Равал фильмда икки эгизак ролини ажойиб тарзда ижро этган. Биринчиси Рам Гопал Бажаж ва иккинчиси ёвуз Тежа. Тежа бойликка эришиш учун акасини ўғирлаб кетади ва фильм давомида барчани алдайди, чунки эгизакларни ҳеч ким ажарата олмас эди.

    Мавзуга доир:

    • Ижобий қаҳрамонлари билан танилган Болливуд юлдузларининг салбий образлари (фото)
    • 2021 йилда тақдим этилиши кутилаётган Болливуд фильмлари (фото)
    • Болливуднинг энг кўп юлдузларни жамлаган фильмлари (фото)
    • Болливуд юлдузларида кино оламига қизиқиш уйғотган фильмлар
    • Болливуд юлдузлари суратга тушган Голливуд фильмлари
    • Йиғламасдан кўриб бўлмайдиган машҳур ҳинд фильмлари

    12.02.2021, 10:33   Изоҳ (0)   34410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мен доим рўйхат охирида қоладиган семиз қиз бўлганман». Кейт Уинслет ўзига нисбатан паст баҳо ва қўрқувлари ҳақида гапирди

    12.02.2021, 09:31

    Раж Капурнинг кенжа ўғли, актёр, режиссёр ва продюсер Ражив Капур ҳақида фактлар

    11.02.2021, 21:57

    ОАВ: «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильми юлдузи Леонид Куравлёв йўқолиб қолди

    11.02.2021, 20:23

    Disney «Музлик даври» ҳамда «Рио» мультфильмларини яратган Blue Sky Studios’нинг ёпилишини маълум қилди

    11.02.2021, 16:33

    Видео: Саккиз ой давомида тайёргарлик кўрилган янги «Форсаж»даги тўрт сониялик саҳна

    11.02.2021, 15:34

    Раж Капурнинг кенжа ўғли — актёр Ражив Капур 58 ёшида вафот этди (фото)

    10.02.2021, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.