• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Такаббур ва масъулиятсиз йигитдан Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрига айланган Саиф Али Хоннинг қизиқарли ижод йўли

    Саиф Али Хон “Патауди наваби” князлик унвонига эга, аммо у ўз меросини яхшигина пул эвазига сотиб олишга мажбур бўлди. Отаси Мансур Али Хон вафот этгач, аждодларидан қолган сарой Неемрана меҳмонхонасига ижарага берилади. Кейинчалик Саифдан саройни қайтариб олмоқчимисиз, деб сўрашганда у шундай деб жавоб беради.

    Фото: Bollywoodtime
    “Мен уларга уйни сотиб олмоқчи эканимни айтдим, улар эса ақл бовар қилмас сумма 800 крор (8 миллиард рупийга тенг) сўрашди. Ҳа, бизнинг оиламиз тарихи, маданияти, чиройли фотосуратлари бор. Мен оиламиздан яхши тарбия олдим, аммо меросни эмас”.
    Фото: Bollywoodtime

    Саифнинг асл исми — Сажид. У 1970 йил 16 августда Мумбайда Ҳиндистон крикет жамоаси сардори Мансур Али Хон ва унинг рафиқаси актриса Шармила Тагор оиласида туғилган.

    Фото: Bollywoodtime

    1971 йилда мамлакат ҳукумати унвонларни ва қирол оилаларига ҳукмронлик даврида ҳадя қилинган ер, мулк ва меросни бекор қилади. Лекин бунинг эвазига Саифнинг бувиси Сожида Султонга Деҳлидан катта уй совға қилинади. Шундай қилиб, ўғиллари туғилгандан кўп ўтмай, Мансур ва Шармила Мумбайни тарк этиб, шу катта уйга кўчиб ўтишади.

    Фото: Bollywoodtime

    Саифнинг айтишича, унинг бутун болалиги спорт залида ўтган. Аслида унга отасининг касби онасининг кино саноатидаги карьерасидан кўра кўпроқ таъсир қилган. У тиниб-тинчимас ўсмир эди. Эрталабдан кечгача зиёфат ва дискотекада бўлар, уйда деярли кўринмасди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ўғлининг бепарво ёшлигидан хавотирланган ота уни реклама агентлигига ишга жойлаштиради. Саиф буни кулиб эслайди: “Менинг вазифаларимдан бири диний календарлар ясаш эди. Уларнинг барчасида мен ҳал қилишим керак бўлган ягона савол бўларди: Вишну худосини октябрь календарига жойлаштириш керакми ёки ноябрга? Мен бу ишга умуман қизиқмасдим”.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳайрон қоласиз, лекин Саиф ёшлигида ўзини жуда хунук ҳисоблаган. “Мен қизболасифат, уятчан, ўзига ишончсиз йигит эдим. Байрамларимдан чарчаган ота-онам мени Англияга ўқишга юборишди. Аввал Винчестер коллежига, кейин эса Оксфордга юборишни режалаштиришган. Лекин мен у ерга ҳеч қачон бормаганман. Чунки ҳаётда ҳеч нарсага жиддий қарамасдим”.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳиндистонга қайтиб келганимда режиссёр Ананд Маҳендру менга фильм таклиф қилди. Бомбейга кўчиб ўтиш фикри ичимда қўрқув билан жаранглади!”

    Фото: Bollywoodtime

    Шундай қилиб, Саиф қочиб кетади — уйдан ота-онасининг рухсатисиз чиқиб кетади. Карьерасини кинога алоқаси бўлмаган кўплаб актёрлар каби бошлайди: рол учун кураш, ижарага олинган кичкина квартира, режиссёрлар билан танишиш. Илгари у фақат Америка фильмларини томоша қилган, ҳинд кинолари уни қизиқтирмасди. Умуман олганда кино уни ҳайратда қолдирмайди. У онасининг бир қанча фильмларини томоша қилган, бироқ экранда унинг кўз ёшларига чидай олмаганини тан олади.

    Фото: Bollywoodtime

    Саифнинг биринчи продюсери Сатти Шори эди (билмаганлар учун бу Мона Шорининг онаси ва Аржун Капурнинг бувиси). У Саифга ҳафтасига 1 000 рупий тўлаган. Аммо улар устида иш бошлаши керак бўлган лойиҳа тўхтатиб қўйилади. Кейинчалик Раҳул Равайл Хонни “Ҳақиқий севги” фильмига таклиф қилади.

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Саиф бу лойиҳани ҳам бой беради. Унинг ўрнига Камол Садана бош ролни ўйнайди. 90 йилларнинг бошларида барча ҳинд журналларида шов-шувли хабар тарқалади — актриса Шармила Тагорнинг ўғли фильмда дебют қилишга тайёрланаётганди, лекин у маст ҳолда суратга олиш майдончасига келган ва фильмдан ҳайдалган.

    Фото: Bollywoodtime

    Аслида Саиф раҳбарларга бўйсунмаганди. У кун бўйи шунчаки бўш ўтиради, ҳаммаси қанчалик жиддий эканини тушунмайди. “Мен қўпол ва масъулиятсиз йигит эдим. Ўшанда ишга бўлган муносабатим туфайли кетишимни талаб қилишган, деб ўйлайман”, — дея тан олади у.

    Фото: Bollywoodtime

    Аммо суратга олиш майдончасида у актриса Амрита Сингх билан танишиб қолади ва дарҳол унга уйланади.

    “Ҳа, мен уйдан қочиб, 20 ёшда уйландим. Ота-оналаримиз қарши эди, лекин кейин бизни кечиришди. Бугун ҳаётга жиддий қарашни ўргатган ягона одам бўлгани учун собиқ хотинимдан миннатдорман.
    Рафиқам менга бепарволик билан мақсадга эришиб бўлмайди, деганди. Ўшанда Яш Чопра “Ёзилмаган қонун” романтик драмасига таклиф қилиб қолди”, — деб эслайди Саиф.
    Фото: Bollywoodtime

    “90 йилларда сиз маълум бир қолипларга мос келишингиз керак эди. Бизга тажрибамизни ошириш учун кўп таклиф бўлмасди. Бошқалар 15 та фильмда суратга тушаётган бир пайтда Амир Хон йилига атиги 5 та фильмда рол ўйнашини айтганди. Мен эсс оддий фильмларни танлардим, асосийси улардаги мусиқа зўр эди. Ролнинг қанақалиги мен учун муҳим эмасди”.

    Фото: Bollywoodtime

    Хон ҳеч қачон икки бош қаҳрамон иштирокидаги фильмларни рад қилмаган. 90 йиллар унинг иштирокидаги “Севги билан ҳазиллашилмайди", “Мендан ўзиб кетишга уринма” ва “Биродарлик ришталари” каби кўп юлдузли хитлар билан ажралиб туради. 2000 йилларнинг бошларида “Ошиқ қалблар” ва “Эрта келадими ёки йўқ” култ лойиҳалари чиқади.

    Фото: Bollywoodtime

    2009 йилда “Муҳаббат кеча ва бугун” мелодрамасига Саиф Али Хон продюсерлик қилади. Кейинчалик актёр янги амплуа “Агент Винод” триллери ва “Гоага бориб келамиз” номли комедиясини чиқаради. Саиф шунингдек, веб-сериалларда иштирок этган биринчи Болливуд юлдузи эди. 2018 йилда у икки фаслдан иборат 16-қисмли “Муқаддас ўйинлар” сериалида рол ўйнайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳозирда веб-лойиҳаларда биринчи даражали актёрларни кўриш одат тусига кирган, Хон фаолиятининг бошида такаббурлиги билан шуҳрат қозонган, аммо кейинчалик “шоу-бизнесдаги энг катта ва ҳурматли юлдузлардан бири”га айланган. Унинг фильмографиясида юқори даражадаги асосий лойиҳалар ва мустақил режиссёр сифатида ишлаган оммабоп фильмларни ўз ичига олади.

    Фото: Bollywoodtime

    Саиф билан мулоқот қилган одамлар у билан фалсафа ва сиёсатдан тортиб спорт, китоб ва мусиқагача ҳар қандай мавзуда гаплашишлари мумкинлигини айтишади.

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг биринчи никоҳи ҳавас қиларли бўлмади. Иккинчи турмуши Раж Капурнинг невараси Карина Капур билан оила қурганига 10 йилдан ошди.

    Фото: Bollywoodtime

    Биринчи турмушидан актёрнинг икки фарзанди бор — қизи Сара Али Хон, у ҳам актриса ва ўғли Иброҳим Али Хон — Болливудда дебют қилиш арафасида.

    Фото: Bollywoodtime

    Иккинчи никоҳидан эса икки ўғли вояга етмоқда — Таймур ва Жеҳ. Мухлислар ёш бўлишига қарамай, улар ҳам отасининг изидан боришларига шубҳа қилишмайди. Кўп фарзандли ота эса хурсанд — унинг кинодаги йўлини давом эттирадиган меросхўрлари бор.

    Фото: Bollywoodtime
    25.05.2023, 09:30   Изоҳ (0)   14079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арнольд Шварценеггер Netflix’нинг жангари фильмлар директорига айланди. У компания офисига танкда келди (видео)

    24.05.2023, 15:30

    Саҳнада мухлисларига кийимларини совға қилган хонанда Ҳамдам Собировнинг янги концертидан репортаж (видео)

    24.05.2023, 22:21

    Голливуднинг ҳанузгача “Оскар”га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото) 

    24.05.2023, 21:07

    “Муҳаммадзиё Ситора Фармонова билан ўртамизга совуқчилик туширган”. Ҳалима Ибрагимова ўзбек шоу-бизнесидаги ёқтирмайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)

    24.05.2023, 16:40

    Брюс Уиллис деменция туфайли сўнгги фильмларидан бирида суратга олиш майдончасида эканини унутиб қўйган

    24.05.2023, 13:53

    Нилуфар Сотиболдиеванинг муваффақият йўли: Отасиз, ижара уйда яшаган қизча қандай қилиб Ўзбекистоннинг энг бадавлат сухандонига айланди? (фото, видео)

    24.05.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.