• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Биттагина клип учун бутун бошли машинанинг пули. Ўзбекистонлик хонандалар 3-4 дақиқалик видео учун қанча харажат қилади?

    Тахминан, 4-5 дақиқа давом этадиган клипларни суратга олиш учун қанча маблағ сарфланиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, хориж шоу-бизнесига қараганда Ўзбекистондаги нарх-наволар бирмунча арзон. Аммо улар орасида битта машинанинг пули сарфланганлари ҳам кўплаб топилади. Томошабинлар севиб томоша қиладиган клиплар хонандаларга қанчага тушишини аниқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг энг таниқли клипмейкерлари билан суҳбатда бўлдик.

    Ёдгор Носиров – «Хафа-хафа» (Муниса Ризаева), «Ака» (Улуғбек Раҳматуллаев), «Йиғлама, қизалоқ» (Райҳон), «Балки» (Шаҳзода) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: Instagram / @yodgornosirov

    Фото: Instagram / @yodgornosirov

    — Аслида клип муваффақияти маблағга боғлиқ эмас. Тажрибам давомида оддий ишланган клип ҳам оммалашиб кетганига кўп бор гувоҳ бўлганман.

    Шу кунгача олган клипларимнинг умумий бюджети ва ташкилий ишларига аралашмайман. Бу ишларни хонанданинг маъмурлари ёки ёрдамчиларим қилгани маъқул. Мен режиссёр сифатида ўз гонораримни белгилайман ва бошқа харажатларга аралашмайман. Кейинроқ клипнинг умумий харажатлари ҳақидаги маълумотлар қулоғимга чалинади. Менимча, мен суратга олган энг қиммат клип Лоланинг «Лове ме» қўшиғига олинган. Тўрт кун давом этган съёмка жараёнида 100 га яқин оммавий саҳналар иштирокчиси қатнашган. Бундан ташқари, суратга олиш майдончасига катта экран ўрнатилиб, очиқ концерт зали декорацияси қурилган. Бунинг учун Лола 13 000 АҚШ доллари сарфлаган экан.

    Рауф Набиев – «Жоним, юр» («Уммон» гуруҳи), «Қадди баланд» (Жаҳонгир Отажонов), «Дилам» (Улуғбек Раҳматуллаев) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: Instagram / @rauf_nabiev_

    Фото: Instagram / @rauf_nabiev_

    — Ҳамма хонанда чўнтагига қараб клип суратга олади. Кулгили бўлса-да айтаман: 500-1000 АҚШ долларига клип олишни режалаштираётганлар ҳам бор. Аммо уларни профессионал ижод деб бўлмайди. Яхши клип арзонга баҳоланмайди. Аммо катта бюджетга эга бўла туриб ўзини оқламаган клиплар ҳам бор. Масалан, Озодбек Назарбеков «Мендурман ўша» клипи учун 15 000 АҚШ доллари харажат қилган. Клипнинг сюжети ва операторлик ишлари аъло, аммо графика кўнгилдагидек чиқмаган. Қўрқмасдан бу клипни бюджети катта-ю, аммо сифати талабга жавоб бермайди, деёламан.

    Наримон Султонхўжаев — «Секин-аста» (Муниса Ризаева), «Нима қилиш керак?» (Шоҳруххон), «Бўлди» (Манзура) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: Instagram / @nurimonsultanxodjayev

    Фото: Instagram / @nurimonsultanxodjayev

    — Анчадан буён клип суратга олаётганим йўқ. Чунки ўзбек клип саноати аллақачон «ўлиб» бўлган. 10-12 йиллар аввал Қозоғистон ва Қирғизистондан келиб бизда клип суратга олишарди. Ҳозир эса улар биздан анча ўзиб кетишган. Бизнинг хонандалар эса харажатдан қочиб, эски услубдаги клиплар билан ўзларини овунтириб юришибди. Фаолиятимдаги энг қиммат клип Муниса Ризаеванинг «Секин-аста» қўшиғига суратга олинган. Чунки клипнинг айрим кадрларини суратга олиш учун 2 соат вертолётда учишимга тўғри келган. Оддий клип харажатидан ташқари ижодий гуруҳнинг йўл ва меҳмонхона харажатларини ҳам ҳисоблаганда, у хонандага яхшигина қимматга тушган.

    Шуҳрат Мавлонов – «Қанийди», «Олтин балиқ» (Озода Нурсаидова), «Лайли» (Гулсанам Мамазоитова), «Қоражон» (Ҳосила Раҳимова) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: Instagram / @mavlonovproduction_official

    Фото: Instagram / @mavlonovproduction_official

    — Хонанданинг хоҳишига қараб клип суратга оламиз. Менда клип олишнинг маълум нархи йўқ. Баъзан текинга клип олган пайтларим ҳам бўлган. Баъзи ёш хонандаларнинг маблағига қараб, оддий ва эфир талабига жавоб берадиган клип ҳам олиб бераман. Адашмасам, энг қиммат клипни Озода Нурсаидованинг «Аждодлар» номли қўшиғига суратга олганман. Клип тарихий воқеалар асосида яратилгани учун унга 10 000 АҚШ доллари харажат қилинган.

    Жамшид Исоқхўжаев — «Тор кўча» (Зиёда), «Юрак» (Ойбек ва Нигора), «Соғиндим» (Дилсўз), «Ёмғир» (Муниса Ризаева) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: Instagram / @isakhadjaev

    Фото: Instagram / @isakhadjaev

    — Клипмейкерлик фаолиятимни бошлаганимга эндигина 4 йил бўлди. Юқоридаги устозлардан ортиқроқ гапни гапиришим қийин. Шу кунгача кўплаб хонандалар билан ҳамкорлик қилганман. Зиёданинг «Тор кўча» клипига 4 000 АҚШ доллари сарфланганди. Ҳозирча ижодимдаги энг қиммат клип Шоҳруххоннинг «TikTok» қўшиғи учун суратга олинди. Унинг умумий бюджети 6 500 АҚШ долларини ташкил этди.

    Шароитдан келиб чиққан ҳолда арзон клип олиш мумкин. Аммо у профессионаллик талабларига жавоб бермайди. Шу боис сифатли клип, тахминан, 4 000-5 000 АҚШ долларига суратга олинади.

    Ҳабибуллоҳ Набиев – «Ўйнасин» (Жаҳонгир Отажонов), «Юрак» (Шаҳло Аҳмедова), «Кунлар» (Севара Назархон) каби кўплаб клиплар муаллифи:

    Фото: @khabi_nabiev

    Фото: @khabi_nabiev

    — Очиғи, арзонга клип суратга олмайман. Ўртача клипни, тахминан, 5 000-7 000 АҚШ долларига суратга оламан, маблағ қимматлик қилса таклифни рад этаман. Чунки мен ижарага оладиган техникалар ва ҳамкорлик қиладиган ижодкорларнинг гонорар суммаси анча баланд.Ижодимдаги энг қиммат клипни Муниса Ризаеванинг «Бўлди, юрак» қўшиғи учун суратга олганман. Клипда ёнғин ва автоҳалокат каби мураккаб саҳналарни жонлантириш катта маблағни талаб этади. Ундан кейин Озода Нурсаидованинг «Ҳабиби» қўшиғи учун 10 000 АҚШ долларига клип олдик. Клип учун махсус декорация қурилган.

    Мавзуга доир: Уларнинг кунлик гонорарини бошқалар бир ойда топади: Ўзбек киносининг «энг қиммат» актрисалари рейтинги (фото)

    14.10.2021, 14:58   Изоҳ (0)   106883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Табассум қилинг, юлдузли меҳмон. Бошқаларнинг кадрида тўсатдан кўриниш беришни хуш кўрадиган машҳурлар (фото)

    14.10.2021, 10:54

    «Мен бунинг учун ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлганман!». Хонанда Мадонна умр бўйи нимадан афсусланиши ҳақида сўзлаб берди

    13.10.2021, 15:55

    15 килограммдан 43 килограммгача: ортиқча вазндан халос бўлишни уддалай олган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    13.10.2021, 14:34

    Instagram: Шаҳзода ўғлининг, Дилдора Ниёзова қизининг туғилган кунини нишонлади, Муниса Ризаева — «террорчини севиб қолган орган ходими», Севинч — бетоб

    12.10.2021, 22:44

    Актриса Кристен Стюартнинг малика Диана образидаги либослари (фото)

    12.10.2021, 14:50

    Бир вақтнинг ўзида ҳам истеъдодли, ҳам маҳоратсиз деб топилган актёрлар: «Оскар» ва «Олтин малина» мукофоти совриндорлари (фото)

    12.10.2021, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.