Машина нафақат узоқни яқин қилиш, балки атрофдагиларда яхши таассурот қолдириш ва шахс имижини яратишга ҳам хизмат қилади. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова айрим ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг қандай русумдаги автомобилларни бошқаришини аниқлади.
Юлдуз Усмонова
Юлдуз Усмонованинг қора рангдаги BMW Х7 автомобили бор. Уни турмуш ўртоғи 2019 йили совға қилган. Аммо хонанда камдан кам ҳолларда машинани ўзи бошқаради. Унинг йўлдаги доимий ҳамроҳи — турмуш ўртоғи Мансур Агалиев ва маъмури бўлади. Бундан ташқари, Мансур Агалиев шу йилнинг июнь ойида қора рангдаги Hongqi автомобилини ҳам харид қилди.
Озода Нурсаидова
Озода Нурсаидова 3 йилдан буён машина бошқармаётганини ва BMW X5 автомобилини ҳам синглиси Нилуфар Нурсаидова учун харид қилганини маълум қилди. Нилуфар опаси билан ҳамиша бирга. Балки, шу боис Озода Нурсаидова машина бошқаришга зарурат сезмаётгандир.
Муниса Ризаева
Муниса Ризаева айни кунларда оқ рангдаги BMW Х7 ва қора Malibu 2 автомобилларини бошқаради. У шу кунгача «Жигули», Matiz, Nexia, Nissan Qashqai ва Mercedes’нинг бир неча русумдагиларини бошқарган. BMW Х7 автомобилини эса 2019 йили харид қилган ва бу қароридан ҳеч қачон афсусланмайди.
Райҳон
Райҳон Ғаниева ҳам ҳайдовчилик борасида катта тажрибага эга. У айни кунларда оқ рангдаги Lexus Rх 350 автомобилини бошқаради. Унинг илк марта Nexia 2 русумидаги автомобилни харид қилганини маълум қилди.
Ҳосила Раҳимова
Ҳосила Раҳимовага шу ҳафта Дубайдан буюртма асосида қора рангдаги Toyota Land Cruiser Х4 автомобилини олиб келинди.«Илк машинам ‘Жигули’ бўлган, уни дадам раҳматли совға қилган. Ундан кейин Nexia 2 автомобилини харид қилдим. Уни анча йил бошқаргач, оқ рангли Lacetti сотиб олганман. Ундан кейин қора рангдаги Captiva ва Toyota Land Cruiser Prado’ни бошқарганман», — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.
Зиёда
Зиёда айни кунларда Хитойда ишлаб чиқарилаётган қимматбаҳо машиналардан бири Hongqi’ни бошқаради. У илк машинасини продюссерлик марказида ишлаб юрган кезлари харид қилган. Унинг Matiz’ида Ойбек ва Нигора ҳам доимий ҳамроҳи бўлишган.
Шаҳзода Муҳаммедова
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова айни кунларда гилос рангдаги Tracker автомобилини бошқаради. Мазкур машинани турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевич шу йилги туғилган кунига совға қилган. Ундан аввалги йил эса Equinox автомобилини совға қилганди.
Унинг илк машинаси Nexia 2 автомобили бўлган ва у билан автоҳалокатга учрагач, бир муддат машина бошқармаган.
Нилуфар Усмонова
Нилуфар Усмонова қора рангдаги Lexus LХ автомобилини бошқаради. Аммо узоқ сафарларда машинани ўзи эмас, балки маъмури Жамшид Бобожонов ҳайдайди. У хонанда Умидахоннинг турмуш ўртоғи бўлади.
Шоҳжаҳон Жўраев
Шоҳжаҳон Жўраев айни кунда оқ рангдаги Land Cruiser Prado автомобилини бошқаради. Худди шу русумдаги автомобиль қизиқчи Аваз Оҳун ва хонанда Ботир Қодировда ҳам бор.
Сардор Мамадалиев
Сардор Мамадалиев оқ рангдаги Toyota Land Cruiser автомобилини бошқаради. У шу кунгача қора рангдаги Lacetti ва Captiva машиналарини ҳам харид қилган.
Паризода
Раққоса Паризода 2018 йилдан буён Malibu автомобилини бошқаради. Унинг илк машинаси Nexia бўлган. Ундан сўнг оқ Lacetti ва қора рангдаги Captiva машиналарини бошқарган. Айни кунларда эса янги машина харид қилишни режалаштирмоқда.
Ситора Фармонова
Актриса Ситора Фармонова тўқ кул ранг Malibu машинасини бошқаради. Ундан аввал эса Lacetti машинасидан фойдаланган.
Ҳалима Ибрагимова
Қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг бир эмас, нақ иккита машинаси бор. У Malibu 2 ва Tracker автомобилларини харид қилган. Аммо зарурат туғилмаса, деярли машина рулига ўтирмайди. Автомобилларни, асосан, турмуш ўртоғи бошқаради.
Саида Саидбекова
Актриса Саида Саидбековага турмуш ўртоғи Malibu ва Trailblazer автомобилларини совға қилган. Актриса кайфиятига ва борадиган манзилига қараб машиналаридан бирини бошқаради.
Оғабек Собиров
Оғабек Собиров ҳам яқинда Trailblazer русумидаги автомобилни харид қилди. Ундан аввал анча йил Captiva машинасидан фойдаланган.
Дурдона Қурбонова
Дурдона Қурбонованинг илк машинаси Nexia 3 бўлган, ундан сўнг қора рангли Lacetti Gentrа машинасини харид қилди.
Феруза Норматова
Феруза Норматова ҳам ҳозирча Gentrа машинасини бошқаради.
Шаҳло Зоирова
Икки йил аввал «Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоировага ҳамкасблари оқ рангдаги Captiva машинасини совға қилишганди. Аммо айни кунда у оқ рангдаги Malibu автомобилини бошқаради.
Асал Шодиева
Асал Шодиева бир неча йиллардан буён Mercedes-Benz S500 автомобилини бошқаради.
Шаҳзода Матчонова
Актриса Шаҳзода Матчонова қора рангдаги Equinox автомобилини бошқаради.
Мавзуга доир:
- Хонанда Мадина Мумтозга Malibu автомобилини совға қилишди (видео)
- Шаҳзода Муҳаммедовага турмуш ўртоғи Equinox автомобилини совға қилди (видео)
- Mercedes, Lamborghini ва Range Rover: Россиялик машҳурларнинг қимматбаҳо автомобиллари (фото)
- Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоровнинг гаражига кўз югуртирамиз: Хонанда қандай машиналарни хуш кўради? (фото)
- Кайли Женнер гаражи: Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)
Изоҳ (0)