Еттилик гуруҳи (G7) давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни минтақадаги кескинликни камайтиришга ва тўғридан-тўғри мулоқотга киришишга чақирди.
Ҳарбий кескинликнинг кучайиши минтақа барқарорлигига жиддий таҳдид солади, дейилади халқаро ташкилот қўшма баёнотида. Мамлакатлар ҳар икки томон тинч аҳоли хавфсизлигидан хавотирда.

Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт эълон қилгани сабабли G7 икки давлатни вазминликка чақирди. Покистон армияси бугун, 10 май куни ҳарбий объектларни ўққа тутди, шунингдек, дронлар ёрдамида катта ҳужум уюштирди.
Ҳиндистоннинг PTI ахборот агентлиги Жамму ва Кашмирда юқори мартабали ҳукумат амалдори ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф журналистларнинг “Уруш бўлиши аниқми”, деган саволига “Албатта, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас”, деб жавоб берганди.
Изоҳ (0)