• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Германия бизнеси етакчилари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар маълум қилинди

    Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форум ишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Германия томонидан алоҳида топшириқлар бўйича федерал вазир, Федерал Канцлер девони раҳбари Вольфганг Шмидт, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирлиги давлат котиби Удо Филипп, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси раиси Катрина Клаас-Мюлхойзер иштирок этди.

    Бундан ташқари, форум ишида “CLAAS”, “Siemens Energy”, “Knauf”, “Linde”, “Papenburg”, “BayWa”, “WILO”, “IPEX-Bank”, “Commerzbank”, “AKA”, “Mangold Consulting”, “Deutsche Bahn”, “DB E.C.O.”, “Euler Hermes”, “Ernst Klett”, “SMS Group”, “Deutsche Bank”, “Evonik Industries”, “John Deere”, “BASF”, “Airbus” каби Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари қатнашди. Ўзбекистон етакчиси бугунги тадбир Германия бизнесида Марказий Осиё мамлакатлари бозоридаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат эканини қайд этди.

    Инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорлик масалалари, юқори технологик тармоқларда, шунингдек, “яшил” энергетика, хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, логистика ва транспорт, кадрлар тайёрлаш бўйича кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

     “Биз сизлар билан биргаликда мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларини модернизация қилиш бўйича катта иш олиб бормоқдамиз, самарали қўшилган қиймат занжирлари ва минглаб янги иш ўринларини яратмоқдамиз. Биз очиқ мулоқот учун янги майдонлар ва доимий платформалар пайдо бўлишидан манфаатдормиз”, — деди президент.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатлар ривожланиб бораётгани қайд этилди. Қўшма лойиҳа ва корхоналар сони икки баробар кўпайди.

    “Барчангиз кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини ривожлантириш учун ҳақиқатда катта ҳисса қўшяпсиз, лойиҳаларингиз эса узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорликка мисол бўла олади. Мен буни жуда қадрлайман”, — деди давлат раҳбари.

    Мамлакат етакчиси Германия компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор жиҳатларига тўхталиб, қатор истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтди. Бу, энг аввало, кооперацияни ривожлантириш ҳамда Германия компанияларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришдир. Давлат раҳбари харидоргир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

    Минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Ўзбекистонда Германия етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори саноат технологиялари бўйича Марказий Осиё кўргазмасини ўтказиш таклифини билдирди. Шерикликнинг энг муҳим йўналишларидан бири — “яшил” энергетика. Ўзбекистон раҳбари муқобил энергетикани ривожлантириш борасида германиялик ҳамкорлар билан муваффақиятли тажриба ва истиқболли кооперация лойиҳалари борлигини таъкидлади.

    Минтақа даражасида “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини амалга ошириш учун Германия муҳандислик-лойиҳалаштириш марказлари ва саноат холдинглари билан ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф этилди. Президент энг муҳим хом ашё ресурслари соҳасида уларни қайта ишлашга илғор технологик ечимларни жалб қилиш ва саноат маҳсулотларининг экспортини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар муҳимлигини қайд этди. Озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    “Марказий Осиё ички эҳтиёжларни тўлиқ таъминлаш ва Европа мамлакатларига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун зарур салоҳиятга эга”, — деди давлат раҳбари.

    Шу маънода, мамлакат қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларига Германия компанияларининг энергия самарадор ва рақамли технологияларини жалб қилишга тайёр экани таъкидланди. Озиқ-овқат соҳасида қўшма минтақавий тадбирлар ўтказиш таклиф қилинди.

    Президент транспорт ва логистика борасидаги ҳамкорликка ҳам тўхталди. Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган самарали йўналишларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Транспорт лойиҳаларини экспертиза жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун Германиянинг етакчи ташкилот ва компаниялари мутахассисларини жалб қилиш таклифи билдирилди.  

    Малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш кўп қиррали Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши сифатида қайд этилди.

    Якунда давлат раҳбари Ўзбекистондаги ишбилармонлик ташаббуслари ва қўшма инвестиция лойиҳаларига ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлаб, Марказий Осиё Германия бизнеси учун катта имкониятлар минтақаси эканини таъкидлади.

    29.09.2023, 20:12   Изоҳ (0)   5160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади 

    29.09.2023, 20:01

    “Тиббиёт, таълим муассасалари ва боғчаларда ичимлик суви йўқлиги ривожланаётган Ўзбекистонимиз учун чидаб бўлмайдиган ҳолат” — депутат Мақсуда Ворисова

    29.09.2023, 19:29

    Президент Марказий Осиё—Германия иқтисодий форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    29.09.2023, 19:00

    Ҳиндистонда Nipah вирусидан 2 киши вафот этди. Ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди

    29.09.2023, 17:55

    Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди (фото)

    29.09.2023, 17:30

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди

    29.09.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.