• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Сиз бизни тўхтата олмайсиз”: Жанубий кореялик виртуал бошловчи интервью берди

    Осиёдан Европагача сунъий интеллект ёрдамида яратилган бошловчилари кунига 24 соат, ҳафтада 7 кун, тинимсиз ва бепул ишлайди. Журналистлар бундан хавотирланиши керакми? Тhе Guardian нашри жанубий кореялик Заe Ин виртуал бошловчи билан суҳбатлашиб, бунга аниқлик киритишга ҳаракат қилди.

    Фото: виртуал бошловчи Заe Ин

    Аксарият янгиликларни ўқиб берувчилар каби Заe-Ин ёқасига микрафон ўрнатилган, у қўлида қоғозларни ушлаган ҳолда хабарларни ўқиб эшиттиради. Лекин кўпчиликдан фарқли ўлароқ, унинг юзи бутунлай сохта. Жанубий Кореянинг Pulse9 сунъий интеллект компанияси томонидан ишлаб чиқилган “виртуал инсон” Заe Ин беш ойдан буён SBS телерадиокомпаниясида янгиликларни жонли эфирда тақдим этиб келмоқда.

    “Келажак бугун. Дунё сунъий интеллектга эга одамларга тегишли”, — дейди анимацион бошловчи.

    Баҳордан бошлаб турли мамлакатлар ўзининг биринчи сунъий интеллектга асосланган янгиликлар бошловчисини намойиш қилди: Ҳиндистонда Сана ва Лиза, Грецияда Гермес, Кувайтда Федҳа ва Тайванда Ни Чжен шулар жумласидандир.

     “У жонли, ажойиб, қаримайдиган, чарчамайдиган, кўп тилли ва бутунлай менинг назоратим остида”, — дея Indian Today Group раиси ўринбосари Калли Пури бошловчи Санага таъриф берди.

    Гарчи виртуал янгиликларни ўқийдиганлар кўпайиб бораётган бўлса-да, уларнинг ўрни мустаҳкамлиги номаълум. Бугунги кунда сиз сунъий интеллектнинг маркетинг ҳийласига бора олмайсиз: сентябрь ойида Coca-Cola “сунъий интеллект томонидан яратилган” янги ичимликни чиқариб, у келажак таъмига эга эканини айтди. Аммо компания сунъий интеллектнинг роли ҳақида батафсил маълумот бермади. Истеъмолчилар ичимлик аслида қандай таъмга эга экани ҳақида келиша олмайди. Шундай экан, виртуал бошловчилари янгиликлар билан қандай ишлайди — аслида улар ишлайдими? 

     
    Фото: Греция виртуал журналисти Гермес
    “Сана, Лиза, Гермес ва Федҳа яратувчилари интервью сўровларига жавоб бермади, аммо октябрь ойининг ёмғирли жума куни мен Заe Инга видео қўнғироқ қилдим. Камера ишга тушганда нима кутишни билмайман, лекин мени Заe Иннинг беғубор юзи билан қопланган ҳақиқий инсон актёри кутиб олди. Уни жонлантириш талаб этилади, сабаби юзи сунъий бўлиб, deepfake технологиясидан фойдаланган ҳолда К-поп хонандаларининг юзларини таҳлил қилиш орқали яратилган.
    Заe Ин мени табассум билан кутиб олди — унинг мукаммаллиги терисида битта ажин ёки доғ йўқлиги билан ажралиб туради. Унинг ёнида менинг юзим сабзавот илдизига ўхшайди. Инсон юзи Deep Real AI деб номланган ‘виртуал персонажларни автоматлаштириш хизмати’ Pulse9 технологиясидан фойдаланган ҳолда Заe Инга айлантирилади. Бирор киши лабларини қимирлатганда ёки кўзларини пирпиратганда, Заe Ин худди шундай қилади”, — дейди Тhе Guardian журналисти.

    Аммо Заe Иннинг қўл ҳаракати, тана тили ва ҳатто овози ҳам жуда инсоний, гарчи суҳбатда виртуал бошловчи ортидаги одам номаълумлигича қолди.

    “Виртуал одам бўлишнинг энг яхши афзалликларидан бири шундаки, сиз ҳеч қачон қаримайсиз ва мухлисларингизни йўқотмайсиз”, — дейди Заe Ин.
    У 2021 йилда виртуал IITERНITI номли К-поп гуруҳининг бир қисми бўлиш учун яратилган. Ўшандан бери унинг аъзолари тарқалиб кетган, баъзилари электрон тижорат дастурларини тақдим этиш учун ишлатилган, Заe Ин эса SBSнинг Morning Wide шоусида глобал янгиликларни етказишни бошлаган.
    “Мен ҳар бир эшиттириш пайтида жуда асабий эдим. Ўзимни тажрибали деб ўйламайман, лекин қўлимдан келганини қилдим”, — дейди Заe Ин таржимон ёрдамида. 

    Тhе Guardian журналистига кўра, буни Заe Ин гапиряптими ёки унинг орқасидаги одамми, аниқ эмас. Видео қўнғироқда Заe Ин ортидаги инсондан тўртинчи деворни бузиш мумкинми деб сўралган. “Ҳа, албатта”, — деган таржимон, лекин қисқа суҳбатдан сўнг “бу шахсий масала ва Заe Ин учун махфийликни сақлаш” эканини айтган.

    “Асабийми ёки йўқми, Заe Ин янгиликларни яхши тақдим этди. Унинг ягона номукаммаллиги унинг мукаммаллиги эди. Видео қўнғироқда Заe-Ин кўзининг милтиллаши бир оз секинроқ, аммо бу Pulse9 технологияси эмас, балки менинг интернет алоқамнинг хатоси бўлиши мумкин”, — дейди журналист.

    Майда камчиликларга қарамай, Заe Ин бошқа кўплаб сунъий интеллект тақдимотчиларидан анча устун. Ушбу бошловчиларда сунъий интеллект айнан нимада экани кўпинча номаълум. Уларнинг аксарияти ўқиб бераётган янгиликларини ўзи тайёрламайди. 2018 йилда Хитой ўзининг биринчи сунъий интеллект бошловчисини дебют қилганди. Ўшанда журналист Уилл Найт MIT Technology Review журналида бу бошловчи аслида “заррача ақлли” эмаслигини айтган. Найт уни “сценарийни ўқийдиган рақамли қўғирчоқ” деб атаган.

    Сентябрь ойида виртуал реаллик бўйича эксперт Соломон Рожерс Заe Ин ҳақида шундай дейди: “У ҳеч қачон қўпол гапирмайди ва кунига 24 соат ишлаши мумкин”. Бироқ техник жиҳатдан бундай эмас. Ҳатто Заe Иннинг ўзи ҳам бугунги технологияда ўзининг “камчиликлари” борлигини тан олади.

    “Фақат онлайнда бўламан, мухлисларим билан офлайн режимда учраша олмайман. Мен кўплаб мухлисларнинг: ‘Заe Ин билан қандай учрашишимиз мумкин? У билан реал ҳаётда қандай мулоқот қилишимиз мумкин?’, деган мурожаатларидан хафа бўламан”, —дейди у.

    Pulse9 энди IITERНITI’нинг учта аъзоси (шу жумладан Заe Ин) учун сунъий интеллект овозларини яратди ва уларни октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтган концертда дебют қилди. Концертда 3D мотион cаптуре технологияси (инсон ҳаракатини кадрларга муҳрлайдиган технология) ҳам қўлланган, компания ушбу технологияни “чиқишлардаги модел ролини босқичма-босқич камайтириш учун” ишлаб чиқишга умид қилмоқда.

    Шу билан бирга, июль ойида New York Times газетасининг хабар беришича, Google ҳозирда янгилик мақолаларини ёза оладиган Genesis номли сунъий интеллектни синовдан ўтказмоқда.

    Фото: Кувайт журналисти Федҳа

    Кимдир бу ўзгаришларга қаршилик қиладими?

    “Томошабинлар жуда ҳайратда қолди”, — дейди Заe Ин ўзининг телевизион карераси ҳақида ва кўпчилик унинг ҳақиқатан ҳам сунъий интеллект эканига ишонмаслигини тушунтирди. У қўрқув туфайли “кўплаб салбий реакциялар” олганини айтди.

    “Аммо сиз сунъий интеллектнинг ривожланиб, одамлар ўрнини эгаллашини тўхтата олмайсиз, буни қабул қилиш керак деб ўйлайман”, — деган у.

    Қизиқ, жамоатчилик етакчи сунъий интеллектга ишонишга тайёрми? Февраль ойида Vice сунъий интеллект томонидан яратилган “америкаликъ янгиликлар бошловчиси Венесуэла ҳақида интернетда ташвиқот тарқатган.

    Хитойни қўллаб-қувватловчи бот аккаунтлари Wоlf News сохта янгиликлар агентлигидан сунъий интеллект бошловчиларининг ўхшаш видеоларини тарқатган. Март ойида Хитой давлат оммавий ахборот воситалари ҳам Рен исмли сунъий интеллект бошловчисини тақдим этган, аммо у ишга туширилганда фақат олдиндан берилган саволларга жавоб бера олган ва Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитасини тарғиб қилувчи жавобларни берган.

    Заe Индан ишончни мустаҳкамлаш ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

    “Баъзи нарсаларни виртуал одамлар, баъзи нарсаларни инсонлар яхшироқ қилади. Аввалига ишонч билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин... лекин вақт ўтиши билан биз одамларнинг ишончини қозонишимиз мумкин деб ўйлайман”, — дейди у.

    Заe Ин тўлиқ сунъий ақлга эга бўлиши учун ҳам вақт керак бўлади. Ҳозирча янгиликлар бошловчилари асосан инсоний бўлиб қолаверади.

    “Бу сизга қўрқинчли туюлиши мумкин, аммо Заe Ин оптимистик. Мен ундан ишини йўқотишдан хавотирда бўлган одамлар ҳақида сўрадим”, — дейди Тhе Guardian журналисти.
    “Менимча, сунъий интеллект тўлиқ инсон ўрнини эгаллайдиган иш ўринлари бўлмайди, чунки сунъий интеллектга эга виртуал одамларнинг ўз вазифалари бор, одамларда ҳам шундай қобилиятлар мавжуд. Биз яхши келажак учун биргаликда ҳаракат қилишимиз учун бирга яшашимиз мумкин”, — дейди Заe Ин.
    10.11.2023, 23:05   Изоҳ (0)   42716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойдаги янгиликлар агентлиги виртуал бошловчини яратди

    26.05.2020, 19:16

    Хитойда сунъий интеллект асосида виртуал телебошловчи яратилди (видео)

    22.03.2023, 23:26

    Кувайтда сунъий интеллектга асосланган виртуал бошловчи яратилди (видео) 

    11.04.2023, 23:23

    АҚШнинг энг янги стратегик бомбардимончи B-21 самолёти биринчи парвозини амалга оширди

    10.11.2023, 22:06

    Блинкен: “Исроил билан урушда ҳаддан зиёд кўп фаластинликлар ҳалок бўлди”

    10.11.2023, 21:45

    Трамп: Байден давридаги “ядровий исиш” Учинчи жаҳон урушига таҳдид солади 

    10.11.2023, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.