Россияда ўзбекистонлик аёл мустақил ёқилғи қуйиш шохобчаларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси президентининг уйини ўмарди. Бу ҳақда Shot канали хабар берди.
Михаил Белякнинг Красногорскдаги уйидан деярли 265 минг рубль (тахминан 2 675 доллар) ва қимматбаҳо кийимлар ўғирлаб кетган. Амалдор июль ойида уй хизматчисини ишга олган. 13 август куни аёл уйдан 220 минг рубль, 340 фунт стерлинг, бир нечта Hermes маркали бош кийим, US POLОАSS кофталари ва Меmо атирларини олиб кетган.
Аммо аёл пул ва кийимларни олгач, полицияга таслим бўлган. Бироқ кейинчалик у пулнинг бир қисмини Ўзбекистондаги қариндошларига ўтказиб, бир қисмини ўзи учун сарфлагани аниқланган.
Изоҳ (0)