2,1 миллион долларлик LaFerrari Aperta суперкари учун талаб юқори бўлгани туфайли Ferrari маржа фойдаси бўйича юқори натижаларни қайд этиб, деярли Apple’га етиб олмоқда, деб хабар берди Insider Pro.
Маржа кўрсаткичи баъзи ҳоллардагина икки хонали бўлади, бироқ 2017 йилнинг 1-чорагида Ferrari ўтган йилги 26,3 фоиз кўрсаткични 29,5 фоизгача кўтарди. Бу Apple (31,6 фоиз) ва ҳашамат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Hermes (36,5 фоиз) кўрсаткичларига яқин.
Бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилари эса анча ортда қолмоқда: Fiat Chrysler’нинг маржа фойдаси 11 фоиз, General Motors’ники эса 13 фоизни ташкил этади.
V12 дигателли Ferrari автомобилларининг 1-чоракдаги сотуви Aperta кабриолети (340 минг доллар), GTC4Lusso (380 минг доллар) ва F12tdf (380 минг доллар)га бўлган талаб туфайли 50 фоизга ортди. V8 двигателли автомобилга бўлган талаб эса 3 фоизга пасайди.