• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юлдуз Усмонованинг бу йилги концерти қандай ўтади? Якуний репетиция жараёнидан репортаж (видео)

    Мухлислар ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонованинг бу йилги концертини ҳам орзиқиб кутишмоқда. Хонанда ҳам навбатдаги концертига жиддий тайёргарлик кўраётгани аниқ. Кети узилмаётган премьералар ҳам Юлдуз Усмонова ижодидаги янгиликларнинг бисёрлигидан дарак бермоқда. «Дарё» мухбирлари «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг репетиция жараёнларидан репортаж тайёрлади.

    Концерт ташкилотчисининг маълум қилишича, Юлдуз Усмонова илк марта концерт бермаётган бўлса-да, тайёргарлик жараёнлари ҳар куни бўлиб ўтгани ва унда 50 дан ортқи киши жалб этилганлигини маълум қилди. Хонанда ишчи ходимларнинг кўнгилдагидек ишлаши учун эҳсон дастурхонларини ёзди. Хонанданинг ҳамкасблари ва шогирдлари ҳам бундай хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Юлдуз Усмонованинг яқин кўмакчисига айланган қизиқчи Ҳалима Ибрагимова ҳам концертда бош-қош.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Мен бу ерда режиссёр ёрдамчисиман. Мансур Агалиев эса режиссёр. Насиб қилса, бугун сўнгги репетиция жараёнлари бўлиб ўтади. Ўтган йили ҳам опанинг таклифига кўра, режиссёр ёрдамчиси бўлгандим. Мансур Агалиев чироқ, овоз, саҳна билан боғлиқ ишларга масъул. Мен эса опанинг саҳнага чиқиши ва раққосаларнинг иштирокига жавоб бераман.Юлдуз Усмонова бошқалардек концерт беришни истамайди. Ҳамма ишга сидқидилдан ёндашишни яхши кўради. Масалан, ўтган йили саҳна кўк рангда безатилганди, бу йил эса сиёҳрангда. Ҳатто опанинг талабига кўра саҳнанинг таги очилиб, чироқ ҳам жойлаштирилди. Юлдуз Усмонова учун харажат ва меҳнатнинг аҳамияти йўқ, муҳими халқ учун чиройли концерт бўлиши керак.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дўстлик ўзи йўлига, аммо ишда масъулият бўлиши керак. Бақир-чақир қилиб бўлса-да, ишимни бажараман. Шу боис опа ҳам индамайдилар. Концерт арафасида саройдаги барча пардалар алмаштирилди. Бунинг учун озмунча мато кетгани йўқ. Агар уларни пулга чақадиган бўлсак, яхшигина маблағ кетгани аён бўлади. Аммо кўриб турганингиздек, саҳнадаги чиқишнинг ўзи ҳам одамга бошқача кайфият беряпти.Опанинг энергиясига тан бераман. Репетиция, халқ хизматларидан ортиқ яна ижод қилишга куч топади. Тунги соат 3 да қўнғироқ қилиб концерт билан боғлиқ масалаларни сўрайди. Ухласангиз-чи, деб куламан. Мана ҳозир ҳам саҳнадаги мониторлар қандай бўлаётганлигини кўриш учун келди, — дейди қизиқчи Ҳалима Ибрагимова.Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев жамоанинг раҳбари ҳисобланади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Аслида саҳна ва залдаги ўзгаришлар шарт эмасди. Уларсиз ҳам Юлдуз Усмонованинг концерти аъло ўтиши аниқ. Аммо у ўзгача бўлишни, атроф ҳам ижодий атмосферага мос бўлишини истайди. Бу борада уни қўллаб-қувватлайман.

    Концерт билетлари «қора бозор»га чиқиб кетганлиги ҳақида эшитдим. Аммо бунга менинг алоқам йўқ. Бирор марта кассага бориб, сотув қандай бўлаётганлигига қизиқиб ҳам кўрмадим. Бу ишга бошқа шахслар бириктирилган. Концертнинг харажати катта, ундан даромад олишни мақсад қилмаймиз. Бошқа хонандалар концертдан кўпроқ пул топишни истаса, Юлдуз Усмонова катта харажат қилиб бўлса-да, кўнгилдагидек концерт беришни истайди.

    Ишонасизми, раққосалар бошқа концертларда кийган кийимларини бу дастурда кийишмайди. Улар учун махсус либослар яратилади, ундан кейин истаган концертларида кийиб юраверишади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мана, икки кундан бери уйқу йўқ. Насиб қилса, бу жараён яна 16 кун давом этади.Май ойида ҳам тўрт кунлик «Насталгия» концерт дастурини ўтказишни режа қилдик. Бу таклиф мендан чиқди. Чунки хориж санъаткорлари, хусусан, Таркан концертда фақат янги қўшиқ айтмайди. Концертдаги қулоққа нотаниш бўлган қўшиқни одамлар бир марта эшитганда англаб ололмайди. Шунинг учун қўшиқларни концертдан 3-4 ой аввал мухлисларга тақдим этиши керак. Аммо ўзбек санъатида бироз бошқача. Мартдаги концертни якунлаб, майдаги дастурга тайёргарликларни бошлаймиз. Ёши катта ва хонанданинг эски қўшиқларини соғинган инсонлар учун бу янгилик бўлади, — дейди Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев.

    Эслатиб ўтамиз, хонанданинг концерт дастури 10—25 март кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтади.

    Мавзуга доир: Жасур Умировдан Фаррух Зокировгача. «Сен азиз ва муқаддассан, аёл» гала концертидан репортаж (видео)

    09.03.2022, 23:40   Изоҳ (0)   45351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамкасблари орасида инжиқ феъл-атвори билан ажралиб турадиган жаҳон юлдузлари (фото)

    09.03.2022, 19:58

    Турк актёрлари Киванч Татлитуғ ва Берен Саат иштирокидаги янги фильм Америкада суратга олинади

    09.03.2022, 17:56

    15 сония учун 500 доллар. Ўзбекистонлик таниқли вайнерларнинг Instagram’даги реклама нархи қанча?

    09.03.2022, 15:59

    Instagram: ЙПХ ходимлари табриклаган санъаткорлар, Шаҳзод Султонов билан муносабатларига изоҳ берган Феруза Норматова, Рашид Холиқовнинг гаражида нечта автомобиль

    08.03.2022, 23:15

    Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас: Онкологик касалликларни енгишга муваффақ бўлган машҳур шахслар

    08.03.2022, 18:49

    Жасур Умировдан Фаррух Зокировгача. «Сен азиз ва муқаддассан, аёл» гала концертидан репортаж (видео)

    07.03.2022, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Шоу-бизнес | 29 июл, 11:51

    Германия ҳарбий бюджетини рекорд даражада оширади

    Дунё | 29 июл, 11:45

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    Маданият | 29 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.