Британиянинг BBC нашри берган маълумотга кўра, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонидан умумий қиймати 500 миллион фунт стерлинг бўлган жуда фойдали таклиф олган.

Манбага кўра, футболчи ушбу таклифга қарамай, “Ливерпуль” билан шартномасини узайтиришга қарор қилган. Сабаби у ҳали ҳам Англия Премьер Лигаси ҳамда Чемпионлар Лигасида “катта чақириқлар”га тайёр эканлигини билдирган.
Шунингдек, Салоҳ янги икки йиллик битимда ҳам клубдаги энг юқори маош олувчи футболчи бўлиб қолади — унинг ҳафталик иш ҳақи 400 минг фунт стерлинг атрофида бўлади. Шу билан бирга, футболчи Саудия Арабистони вариантини бутунлай ёпмаган. Янги шартнома якунлангач, бу вариант яна долзарб бўлиши айтилмоқда.
Жорий мавсумда Салоҳ “Ливерпуль” сафида 46 ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Изоҳ (0)