Ижтимоий тармоқларда Шўрчи туманида жойлашган “Баҳор” умумий овқатланиш шохобчасида тандир гўштда қурт борлиги акс этган видеолавҳалар тарқалди. Санэпидқўмита ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 2025 йилнинг 13 апрель куни тушлик вақтида содир бўлган. Санэпидқўмитанинг Сурхондарё вилояти бошқармаси Шўрчи туман бўлими мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан намуна олиниб, санитария-гигиеник ва тиббий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Умумий овқатланиш шохобчасининг жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотларидан тегишли лаборатория таҳлиллар учун намуналар олинди ва иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Бундан аввал Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 32 нафар ўқувчи заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Мактаб интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида ўқувчилар ўткир гастрит аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)