«Севилья» ярим ҳимоячиси Иско тез орада жамоани тарк этиши мумкин.
Испан клуби футболчи билан шартномани бекор қилади, дея хабар беради Marca. Жорий йилнинг август ойида тузилган 2 йиллик шартнома бекор қилинади.
Иско «Севилья» спорт директори Рамон Родригес Мончи билан келишмай қолган.
Андалусияликлар сафида футболчи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)