• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зидан фаолиятидаги энг ноқулай рақиб — Тухелга қарши. Ҳаммаси «Реал» — «Челси» учрашуви ҳақида

    Европа Чемпионлар Лигаси ўзининг энг қизғин палласига чиқди. Пойгада фақат тўрт жамоа қолди. Улардан иккиси бугун ўзаро тўқнаш келади — Мадридда ҳақиқий титанлар жанги бўлиб ўтади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футбол оламида инқилоб қилишга уриниш барбод бўлди, Суперлига лойиҳаси бир неча кун ичида муваффақиятсизликка юз тутди. Флорентино Перес таслим бўлмаяпти ва Суперлигани ташкил қилиш ғоясидан кечмаяпти, бу орқали у УЕФАнинг асосий душманига айланди. Бироқ мадридликларни Чемпионлар Лигасидан четлатиш ҳақидаги гаплар ҳозирча фақат гаплигича қолмоқда. Бу шуни англатадики, Европанинг энг нуфузли мусобақасидаги «Реал» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашув аввалдан белгиланган вақтда бўлиб ўтади.

    Мураббийлар тўқнашуви

    Зинедин Зидан ва Томас Тухель қарама-қаршилиги мухлислар орасида у қадар машҳур эмас. Бироқ улар бунга қадар ўзаро тўрт бор тўқнаш келишга улгурган ва уларда Тухель франциялик ҳамкасбига ютқазмаган. Тухель қўл остидаги «Боруссия» 2016 йилда ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Реал» билан икки бор 2:2 ҳисобини қайд этган. 2019 йилда эса «ПСЖ» бошқарувида 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба ва 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган. Тўрт ўйинда 15 та гол (бир ўйинда ўртача 3,75) қизиқарли курашни кафолатлайди.

    Қайд этиш жоиз, «Челси» Тухель қўл остидаги бирорта сафар ўйинида ҳали ютқазмади. Шунингдек, Тухель Зидан Чемпионлар Лигасида мағлуб этолмаган уч мураббийдан бири ҳисобланади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал»

    B гуруҳи аввалданоқ «ўлим гуруҳи» деб аталганди. «Реал» бу гуруҳни биринчи ўринда якунлади. Аммо бу ишни жуда қийинчилик билан уддалади. Гуруҳда қолиб кетиш хавфи сўнгги турга қадар сақланиб қолди, якунда 10 очко «Боруссия М», «Шахтёр» ва «Интер»ни ортда қолдиришга етарли бўлди. 1/8 финалда Мадрид жамоаси «Аталанта»ни қийинчиликсиз таслим этди (1:0, 3:1), чорак финалда эса «Ливерпуль» (3:1, 0:0) доғда қолдирилди.

    Эден Азар айнан собиқ жамоасига қарши ўйин арафасида сафга қайтди. Деярли икки йил аввал Эден Азар «Челси»ни жаҳоннинг энг ёрқин юлдузларидан бири сифатида тарк этганди. Бироқ бельгиялик футболчининг Испаниядаги ишлари юришмади. Салкам икки мавсум давомида Эден 358 кунни жароҳат билан ўтказишга мажбур бўлди. У нарх ва даража борасида «Реал» тарихидаги энг муваффақиятсиз трансфер сифатида эътироф этилмоқда.

    Азарнинг сўнгги жароҳатини тиклашга 38 кун вақт кетди, ниҳоят Эден «Бетис»га қарши кечган шанба кунги ўйинда майдонга тушди ва 14 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт ичида Азар самарали ҳаракатларни амалга ошира олмаган бўлса-да, муҳим ўйин олдидан ўйин амалиётига эга бўлди. Балки бельгиялик иқтидор эгаси ушбу қарама-қаршиликдан кейин собиқ жамоасида қолиб кетган жанговарлик руҳининг бир бўлагини қайтариб олар...

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Алмаштириб бўлмас ярим ҳимоя триоси. Тони Кроос, Каземиро ва Лука Модрични муаммоларга кўмилиб ётган «Реал»ни ушлаб турган таянчларга қиёсласа бўлади. Ушбу трио нафақат ёрқин ўйини билан, балки ўринбосарлар йўқлиги учун ҳам ушбу учрашувда майдонга тушиши деярли аниқ. «Реал»нинг ўйин учун қайдномасига назар ташланса, бу уч футболчидан бошқа Иско, Аррибас ва Бланко номларини учратиш мумкин. Бироқ шуни унутмаслик лозим, Кроос кичик жароҳат сабаб мадридликларнинг сўнгги уч ўйинини ўтказиб юбориб, эндигина сафга қайтди. Бироқ Marca хабарига кўра, бу ўйинда иштирок этиш учун германиялик футболчига ҳеч нарса халал бермайди.

    Бундай шароитда Федерико Вальверденинг қўшимча куч сифатида бўлиши айни муддао бўларди, бироқ уругвайлик футболчи коронавирусга чалиниб қолгани боис ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, Лукас Васкес, Ферлан Менди ва Серхио Рамос ҳам «Реал»га ёрдам бера олмайди.

    «Челси»

    Лондонликлар «Севилья», «Ренн», «Краснодар» билан бир гуруҳдан жой олди ва осонликча плей-офф масаласини ҳал қилди. Нимчорак финалда «Челси» «Атлетико»га иккита ўйинда жавобсиз учта гол ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Қуръа «кўклар»га яна омадли келди ва ярим финал йўлида «Порту» таслим этилди.

    Ҳужумчиларга бой клуб айнан олдинги чизиқда муаммо сезмоқда. Томас Тухель жамоаси аввалига ажойиб прагматик ўйинлари билан натижалар қайд этди. Бироқ сўнгги ўйинларда бу прагматизм кичик инқирозга олиб келди. «Астон Вилла»га урилган тўртта голдан кейин барчаси яхши томонга ўзгаришига умид туғилганди, бироқ «Челси» шундан кейинги тўртта ўйинда бор-йўғи иккита гол урди. Жамоанинг «Брайтон»га қарши ўйиндаги «хГ» (кутилган голлар) кўрсаткичи 0,81 ни ташкил этган бўлса, «Вест Ҳэм» билан ўйинда 2,52 ни кўрсатди. Бу ўйинларда Лондон клуби бор-йўғи битта гол урди. Бироқ алоҳида таъкидлаш жоиз, голга Тимо Вернер муаллифлик қилди. Германиялик иқтидор эгасининг АПЛ ва «Челси»га мослашиш жараёни қийналаётгани ва узоқ давом этган қуруқ серияси — бу энди алоҳида мавзу.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мэйсон Маунт Тухель даврида ҳам асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда. Фрэнк Лэмпард «кўклар»ни тарк этганидан кейин мухлисларни хавотирга солаётган саноқли жиҳатлар бири Маунтнинг келажаги эди. Сабаби «Челси» тарбияланувчиси «Дерби Каунти»да ижарада юрган вақтдаёқ Лэмпард қўл остида ёрқин ўйин намойиш қилганди. Мутахассис Лондонга келгандан кейин ҳам Маунт асосий таркиб ўйинчисига айланди. Томас Тухелнинг келиши футболчининг жамоадаги ҳолатига салбий таъсир ўтказмади: Мэйсон ҳамон асосий таркибнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. У ҳали «Челси»нинг «юраги» бўлишга улгурмади, аммо бу темп билан яқин орада бу даражага етишига шубҳа йўқ.

    Эҳтимолий таркиблар:

    «Реал»: Тибо Куртуа, Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо, Каземиро, Лука Модрич, Тони Кроос, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Карим Бензема.

    «Челси»: Эдуард Менди, Сесар Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Антонио Рюдигер, Рис Жеймс, Бен Чилуэлл, Нголо Канте, Кристиан Пулишич, Мэйсон Маунт, Кай Ҳаверц.

    Мураббийлар нима дейди?

    Биз Ла Лига ва ЕЧЛдан бирини танламаймиз. Олдимизда кўплаб ўйинлар бор ва охиригача курашамиз. Бу мавсумдаги энг қийин ўйин бўлади, биз унга яхши тайёргарлик кўрдик. «Реал» ва «Челси» ярим финалда ўйнашга ҳақли.

    Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    «Реал» — сўнгги 10 йилликда Чемпионлар Лигасининг асосий жамоаси. Бу биз учун ўзига хос ўйин. Биз ўзимизга бўлган ишонч билан майдонга тушамиз ва бу даражада курашишга тайёрмиз.

    Томас Тухель, «Челси» бош мураббийи

    Учрашув 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    27.04.2021, 20:14   Изоҳ (0)   22404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик курашчи Токио Олимпиадасидан сўнг UFC’га ўтиши мумкин

    27.04.2021, 16:34

    Расман: 33 ёшли Юлиан Нагелсманн ёзда «Бавария» бош мураббийига айланади

    27.04.2021, 14:38

    УЕФА Златан Ибраҳимовичнинг букмекерлик фаолиятига алоқадорлиги бўйича суриштирувни бошлади

    27.04.2021, 13:15

    Хосеп Гвардиола совринлари сони бўйича Лобановскийни ортда қолдирди. Фақат 2 мураббий ундан олдинда бормоқда

    27.04.2021, 12:02

    «Бавария»да Ҳанс Фликнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

    27.04.2021, 11:00

    ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси иродали ғалаба қайд этиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди

    27.04.2021, 06:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.