• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Газ экспорти тўхтамаган, автомобиль импорти камайган — 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай бўлди?

    Статистика агентлиги 2024 йилдаги Ўзбекистон экспорт-импорт операциялари ҳажмини маълум қилди. Ҳисоботдан қатор муҳим маълумотлар ўрин олган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ташқи савдо дефицити қисқарган

    2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси (ЦА) ҳажми 65,93 млрд долларни ташкил этди (2023 йилгидан 3,8 фоиз ўсди). Шундан экспорт улуши 26,94 млрд доллар (8,4 фоиз ошди), импорт 38,98 млрд доллар (0,8 фоиз кўпайди) бўлди. Тақчиллик — 12 млрд доллар (2023 йилда 13,8 млрд доллар).

    Ўтган йили Хитой мамлакат ташқи савдосида энг кўп улушни (12,5 млрд доллар, умумий ҳажининг 18,9 фоизи) эгаллади. Ўзбекистон мазкур давлатга 2 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилган бўлса, қарийб 10,4 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилган.

    Инфографика: “Дарё”

    Кейинги ўринни Россия эгаллаган. Руслар билан 3,7 млрд долларлик экспорт, 7,94 млрд долларлик импорт операциялари амалга оширилган.

    Шу билан бирга, ташқи савдода яна 8 та давлат улуши юқори:

    • Қозоғистон—4,3 млрд доллар;
    • Туркия — 2,9 млрд доллар;
    • Корея — 2 млрд доллар;
    • Германия —1,2 млрд доллар;
    • Туркманистон — 1,1 млрд доллар;
    • Афғонистон — 1,1 млрд доллар;
    • Франция — 1,1 млрд доллар;
    • Ҳиндистон — 980 млрд доллар.

    Ўтган йилги Ўзбекистон ташқи савдосида Қирғизистон асосий ўнталикдан тушиб қолган. Унинг ўрнини Ҳиндистон эгаллаган.

    Инфографика: “Дарё”

    Газ экспорти кўпайиб, олтинники камайган

    2024 йилда Ўзбекистон экспортининг энг катта улушини (27,8 фоиз) олтин ташкил этган. Мамлакат ўтган йили хорижга 7,5 млрд долларлик (2023 йилда 8,1 млрд доллар) қимматбаҳо металл сотган.

    Хизматлар экспорти ҳажми 7,2 млрд долларни ёки жами экспорт ҳажмининг 26,7 фоизини ташкил этиб, 2023 йилдагидан (5,6 млрд доллар) 27,7 фоизга кўпайди. Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши сафарлар (туризм) (48,8 фиоз) ва транспорт (35,7 фоиз) ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ўз навбатида 4,2 млрд долларлик саноат товарлари, 2,2 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорт қилинган. Шунингдек, чет элга 1,2 млрд долларлик машиналар ва транспорт асбоб-ускуналар сотилган.

    Пресс-релизда эътиборга молик маълумотлардан бири газ экспорти билан боғлиқ. Мамлакатда табиий газ қазиб олиш ҳажми кескин қисқариши ва тақчилликка қарамай, мазкур маҳсулотни экспорт қилиш тўхтатилмаган. 2024 йилда Ўзбекистон хорижга 627,6 млн долларлик, яъни 2023 йилдагидан 18,4 фоиз кўпроқ газ сотган.

    Умуман олганда, республика товар ва хизматларининг энг кўп экспортни Россия (13,7 фоиз), Хитой (7,6 фоиз), Қозоғистон (5,4 фоиз) давлатларига амалга оширилган.

    Рекорд даражадаги газ импорти

    2024- йил январь декабрь ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми 2023 йилдагидан 337 млн долларга камайган. Ўтган йили импорт таркибининг энг катта улушини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этган. Яъни йил давомида хориждан 13,3 млрд долларлик шундай товарлар сотиб олинган (2023 йилда 14,9 млрд доллар).

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Шу билан бирга, саноат товарлари улуши ҳам нисбатан юқори сақланиб қолган 6 млрд доллар (15,5 фоиз). Ўз навбатида чет элдан 3,7 млрд долларлик хизматлар, 3,7 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар сотиб олинган.

    Ўтган йили 3,9 млрд долларлик минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар импорт қилинган. Табиий газ ҳам мазкур таркибга киради. 2024 йилда Ўзбекистон 1,7 млрд долларлик — тарихда кузатилмаган рекорд қийматдаги газ импорт қилди.

    Яна бир эътиборни тортадиган рақамлардан бири Ўзбекистонга автомобиллар импорти ҳажми кескин камайгани билан боғлиқ. Мамлакат 2024 йилда 3,3 млрд долларлик автомобиль импорт қилган, бу кўрсаткич 2023 йилда 4,5 млрд долларга етганди. Ўтган йили 2 мрд долларлик электр машиналари, аппаратлари ва жиҳозлари ва уларнинг электр қисмлари импорт қилинган (2023 йилда 1,9 млрд доллар).

    Мамлакат энг кўп — 10,4 млрд долларлик импортни Хитойдан амалга оширган. Шу билан бирга, Россия (7,9 млрд доллар), Қозоғистон (2,8 млрд доллар), Корея (1,9 млрд доллар) ва Туркиядан (1,7 млрд доллар) нисбатан кўп товар ва хизматларни импорт қилган.

     

    21 январ, 14:55   Изоҳ (0)   7774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга 2024 йили кириб келган пул ўтказмалари миқдори қарийб 15 млрд долларга етди

    20 январ, 23:20

    Қадрсиз сўм. Нега ўзбекистонликлар миллий валютамизга ишонмайди?

    20 январ, 19:35

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда тадбиркорлар томонидан қанча иш ўринлари яратилгани маълум қилинди

    20 январ, 12:03

    Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 млрд доллар зарар етказди — The Economist

    19 январ, 23:35

    Сурияда Россия товарларини сотиш тақиқланди

    19 январ, 20:35

    Швейцария Усмоновга алоқадор активларнинг бир қисмини блокдан чиқарди

    19 январ, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бюджет пулидан ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган”. Депутат Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини айтди

    Ўзбекистон | 10 май, 17:18

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.