• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бир умр блогер бўлиб қолишни истамайман” — таҳдидларга учраган ва бахтини Instagram’дан топган Хонзода Дўстова 30 ёшда

    Бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига вайнер сифатида яхши таниш бўлган актриса Хонзода Дўстова асли санъаткорлар оиласида дунёга келган. Унда актёрлик маҳорати билан бирга, вокал қобилияти ҳам юқори эканини эътироф этишади. Унинг ширали овози ва бошқаларга ўхшамайдиган ижро йўналиши бор. 

    “Рашк сабаб дадам онамнинг ижод қилишини истамаган”

    Фото: Instagram

    Болаликда жуда шўх, ерга урса, кўкка сапчийдиган қиз бўлганман. У пайтларда кўп қаватли уйда турардик. Ёзги таътил кунлари тушлик пайтида бирорта боланинг кўчага чиқиб ўйнашига йўл қўймасдим. Маҳалла болалари ўртасидаги муаммолар, албатта, менинг иштирокимда ҳал бўларди. Оилада икки фарзандмиз, акам бир оз эрка эди. Ота-онам бирор марта акамнинг ортидан ортиқча гап эшитишмаган. Аммо болаларни урган, тартибга чақирган ҳамиша мен бўлардим. Хонзода деса, ҳамма танирди. Санъаткор бўлишимга ҳеч ким шубҳа қилмасди.

    Отам ҳар доим тўй хизматлари ва ижодий сафарлар билан банд эди. Турган гапки, ҳамма оилада бўлганидек, тарбиямиз билан онам кўпроқ шуғулланарди. Онам ҳам санъаткорлар оиласида тарбия кўрган ва болаликдан санъаткор бўлишни орзу қилган. Отам билан бир олийгоҳда ўқиётганида оила қуришган. Аммо рашк сабаб дадам онамнинг ижод қилишини истамаган. Онам кўнглига кўмиб қўйган ижод меҳрини бизга бағишларди.

    Бошқа оналар фарзанди билан ўйин ўйнаса, бизнинг уйда янги қўшиқ ўрганиларди. Хуллас, мана шундай муҳит сабаб акам ва мен санъатга меҳр қўйганмиз. Аммо менда актрисаликка мойиллик кўпроқ эди.

    “Букри бўлиб қолишинг мумкин”

    Фото: Facebook

    Ўсмирлик вақтида бўйим баландлиги ва озғинлигим сабабли менда букри бўлиб қолиш эҳтимоли юқори эди. Шунда рақс мактабига борса, қомати чиройли бўлади, деб мени Хореография олий мактабига беришган. У ердаги муҳит ҳар томонлама маъқул эди. Аммо мактабни тамомлаш арафасида отам санъатга бўлган меҳрим кучлилигини кўриб, ҳужжатларимни олиб Жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицейга топширган.

    Тил ўрганишга умуман иштиёқим йўқ эди. Ноиложликдан дарсларга бориб юрганимда тенгдошларимдан анча ортда эканлигимни англаганман. Мен табиатан лидерликка интиладиган инсонман. Дадамга “Санъаткор бўлишимни истамасангиз, репетиторимга пул берасиз”, деб дарсдан кейин ўқув курсларига қатнаганман. Жуда қисқа муддатда инглиз тилини ўрганиб, тенгдошларим ичида биринчи бўлганман.

    “Каран Жоҳар ва Шоҳрух Хон билан ишлаш учун инглиз тилини ўргандим”

    Фото: Instagram

    Болаликдан ҳинд киносининг шайдоси бўлганман. У пайтлари ижарага видеокассеталар бериларди. Топган пулимга янги видеокассетани олиб, ундаги қўшиқдан тортиб рақсларгача ўрганиб олардим. Каран Жоҳар ва Шоҳруҳ Хон ижодига меҳрим баланд эди, “Албатта, ҳинд киносида суратга тушаман”, дердим. Шунда кимдир улар билан гаплашиш учун инглиз тилини ўрганишим кераклигини айтди. Ана шу кундан бошлаб инглиз тилини ўрганишни бошладим. Ишонасизми, санъатга бўлган меҳрим сабаб 4 йилда инглиз тилини ўрганиб, IELTS’дан 7,5 балл олдим. Ундан кейин репетиторлик қилишни бошладим. Мен ўқитган ўқувчиларнинг кўпи ўзимдан ҳам ўзиб кетган. Бир нечтаси Инҳа университетига ўқишга киришди, IELTS’дан юқори балл олишди.

    “Ректоримиз куёв топишга ваъда берган”

    Фото: “Дарё”

    Дадам санъаткор бўлса-да, бу соҳани эгаллашимга жиддий қаршилик қилган. “Қиз болага мос касбни танла”, деган гапни кўп марта эшитганман. Шу боис Ўзбекистон давлат санъат ва маданият олийгоҳига кирганимни ҳам яширганман. Ўқишга топширганимни эшитганида уйимизда қиёмат жанжал бўлган. Ҳатто институтга келиб, ҳужжатларимни қайтариб олиб ҳам кетмоқчи бўлган.

    Институтнинг ўша пайтдаги ректори Бахтиёр Сайфуллаев қабулига чақириб: “Қизингда истеъдод бор, нега ҳужжатларини оласан?” деганида дадам “Эрта бир кун қизимни узатишим керак, санъаткор бўлса...”, деганда ректоримиз “Хавотир олма, шартнома асосида ўқишга қабул қилинса, пулини ўзим тўлайман, институтни битирганидан кейин яхши куёвни ҳам ўзим топаман”, деб розилик олганди.

    “Ўғрилик қилаётганим йўқ-ку, бир марта имкон беринг”

    Фото: Instagram

    Институтнинг иккинчи курсида ўқиётганимда “Актёр шоу”га таклиф этишган. Тўғриси, бу мен учун жуда оғир синов бўлган. Ижодий томондан қийналмаганман, аммо отам шоуда иштирок этишимга жиддий қарши бўлган. Шунда олдиларига келиб: “Дада, юзингизни ерга қаратмайман, ўғрилик қилаётганим йўқ-ку, бир марта имкон беринг”, деганман. Шундан кейин индамаган. Аммо кўрсатув тугагунига қадар 3 ой давомида мен билан умуман гаплашмаган.

    Саҳна кўринишим учун реквизит ва кийимларни олишим учун пул керак бўларди, аммо уйдагилардан пул сўролмасдим. Съёмка жараёнлари баъзан кечгача давом этарди ёки тайёргарлик жараёнлари чўзилиб кетарди. Бу отамга ёқмасди. Аслиддин Дўстовнинг қизи эканимни билгач, баъзи инсонлар “Санъаткорнинг боласи-да, отаси ҳакамларни гаплашиб берган”, деб нотўғри гумонга боришди. Кўрсатувда иштирок этишимни истамаган инсон менга ёрдам бериши мумкинми?

    “Шерали Жўраевни мазах қилганим йўқ”

    Фото: Facebook

    Кўрсатув билан қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлган. Шу билан бирга, дилхираликлар ҳам талайгина. Масалан, таниш-билишчиликка кўп марта йўл қўйилган. Режиссёр ёқтирган қизини, Шаҳзода Муҳаммедова стилистлик ҳам қиладиган актёрни, бошқа устозлар эса курсидаги ўқувчиларни қўллаб-қувватларди. Уларнинг ичида битта мен бегона эдим.

    Қандай образда чиқишимизни компьютер танлаб берарди. Бир марта менга Шерали Жўраев образини кўрсатиб бериш шарти тушган. Қиз бола бўлсам-да, эркак кишини пародия қилганман ва қўшиқни ҳам жонли ижрода куйлаганман. Томошабинлар чиқишимни олқишлар билан қарши олган.

    Уйга келсам отамнинг жаҳллари чиқиб ўтирган экан. Сабабини сўрасам устоз санъаткорнинг маъмури унга қўнғироқ қилиб: “Қизингиз нега пародия қилди?” деб гапирибди. Отамнинг бу чиқишимдан хабари бўлмаган. Унинг хижолат бўлаётганини кўриб, роса жаҳлим чиққанди. Пародия ҳам бир санъат, мен атайин бу образни олиб чиқмадим-ку, деганман. Энг ёмони, такрорий кўрсатувда чиқишимни ўчиртириб ташлашган, YouTube’га жойланган вариантини ҳам ўчиртиришган. Аммо барибир бу чиқишим бошқа тармоқларда тарқалиб кетган.

    Устоз санъаткорни ҳурмат қиламан, аммо бундай эътирозни кутмагандим. Мен мазах қилиб чиққаним йўқ, берилган шартни бажардим, холос.

    “Режиссёр судлашамиз, деб таҳдид қилди”

    Фото: Instagram

    Шу кунгача кўплаб сериал ва давлат фильмларида суратга тушдим. Аммо тан олиб айтаманки, халққа ундаги ролларим эмас, 5-6 ой давомида суратга олган вайнларим танитди.

    Яқинда бир давлат фильмининг премераси бўлиб ўтди. Унда эпизод бўлса-да рол ижро этгандим. Фильм режиссёри аёл киши эди. Премьерада қизил йўлакдан ўтаман десам, исм-фамилиямни ҳам айтишмади. Режиссёр билан кўришгани борсам, “Пардозим бузилади” деб қўл учида муомала қилди. Кўпчиликнинг орасида айтган гапи алам қилиб, премерани ҳам кутмай кетдим. Уйга келгунча йиғлаб келдим. Наҳотки, 4 йил институтда ўқиган бўлсам, заррача қадрим бўлмаса, дедим.

    Дилшод Аҳмедовнинг “Жумбоқ” сериалида ҳам суратга тушганман. Биринчидан, режиссёр бир тийин пул бермаган, энг алам қилгани, бошқа сериалга таклиф этишса, “Унда суратга тушмайсиз, бўлмаса судлашамиз” деб таҳдид қилди. Қанақасига, текинга ишлатаётган актриса учун ижодий чегара қўйишга нима ҳаққи бор? Ролинг ҳам бошингда қолсин, деб сериалдан ҳам чиқиб кетдим.

    Ҳозир ҳам ролларга таклиф этишади. Аммо мендан ранжишмасин-у, режиссёрлар улама киприк қўйилган, лаби шиширилган актрисалар билан ишлашга ўрганиб қолишмоқда. Уларга пул беришмайди, қайтага улардан қуртдек санаб олишади. Эрталабдан кечгача жонингни бериб рол ижро этасан ва беришса 50 АҚШ доллари ёки ундан ҳам камроқ ҳақ беришади. Мен иссиқ уйимда ўтириб битта рекламага шунча пул оляпман. Яхши рол бўлса, текинга суратга тушишга ҳам тайёрман, аммо пичоққа илинадигани йўқ-да.

    “Устоз санъаткорлар ҳам вайн олишни ўрганишяпти”

    Фото: Facebook 

    3-4 йил олдин вайнерларга паст назар билан қарашарди. Аммо ҳозир профессионал устоз актрисалар ҳам вайнерликнинг йўл-йўриқларини ўрганишяпти. Бир нечтаси ёнимга келиб “Қурилиш ташкилотидан уй олибсиз. Бизга ҳам беришармикан? Вайн олишни ўргатинг” дейишди. Чунки асл санъатда қадр топиш жуда қийин бўлиб қолган. Ёки режиссёрнинг таклифига кўниб ёнида елпатак бўлиб юришингиз ёки зўрингиз бўлмаса бўлмайди.

    “Ўзбеккино”да икки кунлаб кастинг топшириш учун режиссёрларни кутганман. Ҳозир ўша кунларни эсласам, ўзимга раҳмим келиб кетади. Бошқа вайнерлардан фарқли равишда барча ролларни ўзим ижро этаман ва гримдан фойдаланаман. Оз бўлса-да, профессионаллик бор. Қайнона-келин мавзусида ўралашиб қолишни истамагандим, аммо халққа шу чиқишларим кўпроқ ёқяпти.

    “Бир умр блогер бўлиб қолишни истамайман”

    Фото: “Дарё”

    “Инглиз тилини биласиз, унинг устига профессионал актрисасиз, нега блогерлик қилиб юрибсиз?” деб кўп сўрашади. Ҳақиқатан ҳам, интернетга вайнлар олиш учун тўрт йил таҳсил олмаганман. Аммо ҳозирги актёр ва актрисаларнинг бошқа иложи ҳам йўқ. Чунки хашаки режиссёрлар кўпайиб кетган. Агар улар кўрсатган йўл бўйлаб ҳаракатланадиган бўлсак, бирорта тузук рол ижро этолмаймиз.

    Ёлқин Тўйчиев, Зулфиқор Мусоқов ёки Аюб Шаҳобиддинов каби режиссёрлар ҳар йили фильм олавермайди. Кинонинг кулминацияси нима эканлигини билмайдиган режиссёрлар эса ойига янги сериал олишни “уддалашяпти”. Бир умр блогер бўлиб қолиб кетишни истамайман. 30-40 ёшга кирганимда ҳам вайнлар олиб юриш ниятим йўқ. Унгача жиддийроқ соҳанинг этагидан тутиб, бир столнинг эгаси бўлишни истайман.

    “Пул ижоддан устун эмас”

    Фото: Instagram

    Пул ҳамма қатори менга ҳам керак, аммо бу пулни устун кўраман, деганим эмас. Мана, яқинда бир давлат фильмига таклиф қилишди. Гонорар суммасини ҳам сўрамай, суратга тушишга рози бўлдим. Чунки аниқ биламан, давлат фильмларидаги кунлик гонорар 200-250 минг сўм бўлади. Суратга олиш ишлари тоғда бўлишини айтишди. Айни ўша вақтда 2 000 АҚШ долларлик реклама таклиф этишаётган эди. Менежерим “Шунча пулга реклама келяпти”, дейишига қарамай, фильм съёмкасига кетдим.

    Бир неча кунлик съёмка учун 1 миллион 900 минг сўм олган бўлсам ҳам, ҳар ҳолда тўрт йил бежиз актрисаликка ўқимаганимни ҳис қилдим. Шунчаки рол ижро этишни истамайман, қийналиб ишлагим келади. Афсуски, аксарият режиссёрлар ишга ниҳоятда енгил ёндашади.

    “Турмуш ўртоғим билан Instagram’да танишганмиз”

    Фото: Instagram

    Карантин пайтида самарқандлик йигит Instagram орқали ёзган. Аслида бундай номалар кўп келарди, шу боис аввалига эътибор бермаганман. “Мен ҳам актёрликка қизиқаман, қандай кастинглар бўляпти”, деб ёзганди, холос. Кейинчалик бир-биримизга маслаҳат бериб, дўстга айландик. Охири кастинг сабаб у инсон Тошкентга келди, аммо кастингсиз сериалда суратга тушди. Бу инсоннинг мардлиги ва ор-номуси устун эканлиги менда яхши таассурот уйғотган.

    Қиш куни 10 кун Тошкентда пулсиз қолиб кетган, ёрдамимни эса қабул қилмаган. Шу боис ҳам уни ҳурмат қилганман. У пайтларда вайнлар суратга олмасдим, менга мотивация берган ҳам шу инсон бўлади. Тўрт йил бир-биримизни синаб кейин оила қурдик.

    Хонзода  Дўстова ўтган йилнинг ноябрь ойида ўғил фарзандли бўлди. У турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда фарзандига Муҳаммадюсуф деб исм қўйди. 

    27 март, 09:55   Изоҳ (0)   93059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хонзода Дўстова#блогер#вайнер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: Қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    07.11.2021, 10:39

    Хонзода Дўстова Шоҳруҳ Хонга мухлислиги ортидан инглиз тилини ўрганиб IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳамда вайнлар уни халққа танитгани ҳақида

    21.11.2022, 14:59

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    “Болливуд қироли Шоҳруҳ Хонга бўлган муҳаббатим туфайли инглиз тилини ўргандим”. Вайнер Хонзода Дўстова IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳақида (видео)  

    22.04.2023, 15:59

    Хонзода Дўстова давлат фильми учун 2 минг долларлик рекламадан воз кечгани ва Шерали Жўраев пародияси учун танбеҳ эшитгани ҳақида (видео)

    23.04.2023, 15:25

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06

    Instagram: Онасига уч хонали уй совға қилган Азода, Валижон Шамсиевни ёмон кўрадиган Хонзода Дўстова, Салимбойваччанинг уйида неча киши ишлайди?  

    15.11.2023, 22:15

    “Букри бўлиб қолишим мумкин эди” — муштумзўр, кўрсатув сабаб тақиққа учраган ва IELTS’дан 7,5 олиб вайнерлик қилаётган Хонзода Дўстова 29 ёшда (фото)

    28.03.2024, 10:19

    Instagram: янги уй харид қилган Хонзода Дўстова, “Х factor”дан кетган Лола, Каниза умра сафарида

    06.04.2024, 10:50

    Instagram: отасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Чеченка, фарзандли бўлган Dili.me, Озода Нурсаидовага “Жигули” ҳадя қилишди

    29.04.2024, 08:49

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Аслиддин Дўстов, янги машина харид қилган Шоҳрух, gender party ўтказган Ойбек ва Нигора

    17.05.2024, 22:25

    Instagram: Индира Мифтаҳова оиласида оғир жудолик, ўзбек шоу-бизнесидаги янги оила, саёҳатдаги машҳурлар

    28.05.2024, 10:51

    Instagram: ҳовлига кўчадиган Шаҳзода Муҳаммедова, уйини таъмирлатаётган Хонзода Дўстова, Истанбулда текширувдан ўтаётган Малика Равшанова 

    17.07.2024, 10:33

    Instagram: Оилавий муаммолардан қочиб Туркияга кетган Дилдора Ниёзова, тўйда устидан пул сочилган Наргиза Азимова, актрисага ҳамкасблари уй совға қилди 

    29.07.2024, 22:55

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг “бирров” хизмати нархи қанча? Шаҳзода Муҳаммедова ЙТҲга учради, Хонзода Дўстова фарзанд кутмоқда 

    31.07.2024, 21:48

    Instagram: Озода Нурсаидовага уюштирилган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонида хурсандчилик, Эрали Бойқобиловга квартира совға қилишди 

    09.10.2024, 11:26

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова “Х-Фактор” ҳакамларини ҳайратлантирди, Хонзода Дўстова gender party ўтказди, олимпиада чемпиони Абдумалик Халоков уйланди

    30.10.2024, 12:45

    Instagram: Дубайга келин бўлаётган Ситора Фармонова, илк бор она бўлган Хонзода Дўстова, қиз базми ўтказган Дилноза Ҳабибуллаева

    03.11.2024, 13:28

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 15:59

    Instagram: Муниса Ризаева оиласида хурсандчилик, Улуғбек Қодировдан янги клип, Нилуфар Сотиболдиевадан ноодатий таклиф

    25 март, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.