• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Хонзода Дўстова Шоҳруҳ Хонга мухлислиги ортидан инглиз тилини ўрганиб IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳамда вайнлар уни халққа танитгани ҳақида

    Хонзода Дўстова профессионал актриса бўлса-да, кўпчилик уни вайнер сифатида яхши танийди. Яъни унга кино ва сериаллардаги роллари эмас, балки ижтимоий тармоқлар учун суратга олган ҳазил видеолари кўпроқ машҳурлик келтирган. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова ёш актриса билан суҳбатда бўлиб, унинг ижодга кириб келиши, оиласидаги қаршиликлар ва нега режиссёрлардан кўнгли совугани ҳақида сўзлаб берди.

    «Муштумзўр бўлганим учун ҳамма танирди»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Болаликда жуда шўх, ерга урса кўкка сапчийдиган қиз бўлганман. У пайтларда кўп қаватли уйда турардик, ёзги таътил кунлари тушлик пайтида бирорта боланинг кўчага чиқиб, ўйнашига йўл қўймасдим. Маҳалла болалари ўртасидаги муаммолар, албатта, менинг иштирокимда ҳал бўларди. Оилада икки фарзандмиз, акам бироз эрка эди. Ота-онам бирор марта акамнинг ортидан ортиқча гап эшитишмаган. Аммо болаларни урган, тартибга чақирган ҳамиша мен бўлардим. Хонзода деса ҳамма танирди. Санъаткор бўлишимга ҳеч ким шубҳа қилмасди. Отам ҳар доим тўй-хизматлари ва ижодий сафарлар билан банд эди. Турган гапки, ҳамма оилада бўлганидек, тарбиямиз билан онам кўпроқ шуғулланарди. Онам ҳам санъаткорлар оиласида тарбия кўрган ва болаликдан санъаткор бўлишни орзу қилган. Отам билан бир олийгоҳда ўқиётганида, оила қуришган. Аммо рашк сабаб дадам онамнинг ижод қилишини истамаган. Онам кўнглига кўмиб қўйган ижод меҳрини бизга бағишларди. Бошқа оналар фарзанди билан ўйин ўйнаса, бизнинг уйда янги қўшиқ ўрганиларди. Хуллас, мана шундай муҳит сабаб акам ва мен санъатга меҳр қўйганмиз. Аммо менда актрисаликка мойиллик кўпроқ эди.

    «Коран Жоҳар ва Шоҳруҳҳон билан ишлаш учун инглиз тилини ўргандим»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Болаликдан ҳинд киносининг шайдоси бўлганман. У пайтлари ижарага видеокассеталар бериларди. Топган пулимга янги видеокассетани олиб, ундаги қўшиқдан тортиб рақсларгача ўрганиб олардим. Коран Жоҳар ва Шоҳруҳ Хон ижодига меҳрим баланд эди, «Албатта, ҳинд киносида суратга тушаман», дердим. Шунда кимдир улар билан гаплашиш учун инглиз тилини ўрганишим кераклигини айтди. Ана шу кундан бошлаб инглиз тилини ўрганишни бошладим. Ишонасизми, санъатга бўлган меҳрим сабаб, 4 йилда инглиз тилини ўрганиб, IELTS’дан 7,5 балл олдим. Ундан кейин репетиторлик қилишни бошладим. Мен ўқитган ўқувчиларнинг кўпи ўзимдан ҳам ўзиб кетишган. Бир нечтаси ИНҲА университетига ўқишга киришди, IELTS’дан юқори балл олишди.

    «Ректоримиз  куёв топишга ваъда берган»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Дадам санъаткор бўлса-да, бу соҳани эгаллашимга жиддий қаршилик қилган. «Қизболага мос касбни танла» деган гапни кўп марта эшитганман. Шу боис Ўзбекистон давлат санъат ва маданият олийгоҳига кирганимни ҳам яширганман. Ўқишга топширганимни эшитганида, уйимизда қиёмат жанжал бўлган. Ҳатто, институтга келиб, ҳужжатларимни қайтариб олиб ҳам кетмоқчи бўлган. Институтнинг ўша пайтдаги ректори Бахтиёр Сайфуллаев қабулига чақириб: «Қизингда истеъдод бор, нега ҳужжатларини оласан?» деганида дадам «Эрта бир кун қизимни узатишим керак, санъаткор бўлса...», деганда ректоримиз «Хавотир олма, шартнома асосида ўқишга қабул қилинса пулини ўзим тўлайман, институтни битирганидан кейин яхши куёвни ҳам ўзим топаман», деб розилик олганди.

    «Ўғрилик қилаётганим йўқ-ку, бир марта имкон беринг»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Институтнинг иккинчи курсида ўқиётганимда «Актёр шоу»га таклиф этишган. Тўғриси, бу мен учун жуда оғир синов бўлган. Ижодий томондан қийналмаганман, аммо отам шоуда иштирок этишимга жиддий қарши бўлган. Шунда олдиларига келиб: «Дада юзингизни ерга қаратмайман, ўғрилик қилаётганим йўқ-ку, бир марта имкон беринг», деганман. Шундан кейин индамаган. Аммо кўрсатув тугагунига қадар 3 ой давомида мен билан умуман гаплашмаган. Саҳна кўринишим учун реквизит ва кийимларни олишим учун пул керак бўларди, аммо уйдагилардан пул сўролмасдим. Съёмка жараёнлари баъзан кечгача давом этарди ёки тайёргарлик жараёнлари чўзилиб кетарди. Бу отамга ёқмасди. Аслиддин Дўстовнинг қизи эканимни билгач, баъзи инсонлар «Санъаткорнинг боласида, отаси ҳаъкамларни гаплашиб берган», деб нотўғри гумонга боришди. Кўрсатувда иштирок этишимни истамаган инсон, менга ёрдам бериши мумкинми?

    «Шерали Жўраевни мазах қилганим йўқ»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Кўрсатув билан қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлган. Шу билан бирга кўнгилхираликлар ҳам талайгина. Масалан, таниш-билишчиликка кўп марта йўл қўйилган. Режиссёр ёқтирган қизини, Шаҳзода Муҳаммедова стилистлик ҳам қиладиган актёрни, бошқа устозлар эса курсидаги ўқувчиларни қўллаб-қувватларди. Уларнинг ичида битта мен бегона эдим. Қандай образда чиқишимизни компьютер танлаб берарди. Бир марта менга Шерали Жўраев образини кўрсатиб бериш шарти тушган. Қиз бола бўлсам-да, эркак кишини породия қилганман ва қўшиқни ҳам жонли ижрода куйлаганман. Томошабинлар чиқишимни олқишлар билан қарши олишган. Уйга келсам отамнинг жаҳллари чиқиб ўтирган экан. Сабабини сўрасам устоз санъаткорнинг маъмури унга қўнғироқ қилиб: «Қизингиз нега пародия қилди?» деб гапирибди. Отамнинг бу чиқишимдан хабари бўлмаган. Унинг ҳижолат бўлаётганини кўриб, роса жаҳлим чиққанди. Пародия ҳам бир санъат, мен атайин бу образни олиб чиқмади-ку, деганман. Энг ёмони такрорий кўрсатувда чиқишимни ўчиртириб ташлашган, YouTube’га жойланган вариантини ҳам ўчиртиришган. Аммо барибир бу чиқишим бошқа тармоқларда тарқалиб кетган. Устоз санъаткорни ҳурмат қиламан, аммо бундай эътирозни кутмагандим. Мен мазах қилиб чиққаним йўқ, берилган шартни бажардим холос.

    «Режиссёр ‘судлашамиз’ деб таҳдид қилди»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Шу кунгача кўплаб сериал ва давлат фильмларида суратга тушмадим. Аммо тан олиб айтаманки, халққа ундаги ролларим эмас, 5-6 ой давомида суратга олган вайнларим танитди. Яқинда бир давлат фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Унда эпизод бўлса-да рол ижро этгандим. Фильм режиссёри аёл киши эди. Премьерада қизил йўлакдан ўтаман, десам исм-фамилиямни ҳам айтишмади. Режиссёр билан кўришгани борсам, «Пардозим бузилади» деб қўл учида муомала қилди. Кўпчиликнинг орасида айтган гапи алам қилиб, премьерани ҳам кутмай кетдим. Уйга келгунча йиғлаб келдим. Наҳотки, 4 йил институтда ўқиган бўлсам, заррача қадрим бўлмаса дедим. Дилшод Аҳмедовнинг «Жумбоқ» сериалида ҳам суратга тушганман. Биринчидан режиссёр бир тийин пул бермаган, энг алам қилгани бошқа сериалга таклиф этишса «Унда суратга тушмайсиз, бўлмаса судлашамиз» деб таҳдид қилди. Қанақасига, текинга ишлатаётган актриса учун ижодий чегара қўйишса нима ҳаққи бор. Ролинг ҳам бошингда қолсин, деб сериалдан ҳам чиқиб кетдим. Ҳозир ҳам ролларга таклиф этишади. Аммо мендан ранжишмасин-у, режиссёрлар улама киприк қўйилган, лаби шиширилган актрисалар билан ишлашга ўрганиб қолишаяпти. Уларга пул беришмайди, қайтангга улардан қуртдек санаб олишади. Эрталабдан-кечгача жонингни бериб рол ижро этасан ва беришса 50 АҚШ доллари ёки ундан ҳам камроқ ҳақ беришади. Мен иссиқ уйимда ўтириб битта рекламага шунча пул олаяпман. Яхши рол бўлса текинга суратга тушишга ҳам тайёрман, аммо пичоққа илинидагани йўқ-да.

    «Устоз санъаткорлар ҳам вайн олишни ўрганишяпти»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — 3-4 йил олдин вайнерларга паст назар билан қарашарди. Аммо ҳозир профессионал устоз актрисалар ҳам вайнерликнинг йўл-йўриқларини ўрганишяпти. Бир нечтаси ёнимга келиб «Қурилиш ташкилотидан уй олибсиз. Бизга ҳам беришармикан? Вайн олишни ўргатинг» дейишди. Чунки асл санъатда қадр топиш жуда қийин бўлиб қолган. Ёки режиссёрнинг таклифига кўниб ёнида елпатак бўлиб юришингиз ёки зўрингиз бўлмаса бўлмайди. «Ўзбеккино»да икки кунлаб кастинг топшириш учун режиссёрларни кутганман. Ҳозир ўша кунларни эсласам ўзимга раҳмим келиб кетади.Бошқа вайнерлардан фарқли равишда барча ролларни ўзим ижро этаман ва гримдан фойдаланаман. Оз бўлса-да, профессионаллик бор. Қайнона-келин мавзусида ўралашиб қолишни истамагандим, аммо халққа шу чиқишларим кўпроқ ёқяпти.

    «Вайнерликда даромад анча яхши…»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Вайнларимни 14 ёшли жияним суратга олади. Менимча, у 1-2 йилдан кейин клиплар олишни ҳам бошласа керак. Монтажини ўзим қиламан. Кўпчилик ўйлагандек вайн олиш осон эмас. Баъзан, кун бўйи олинган кадр ва образлардан ҳам кўнглим тўлмайди. Вайнерликда яхши даромад топса бўлади, аммо бу даражага етишнинг ҳам машаққати бор. Актриса бўлиб юрган пайтимда пицца егим келган, аммо ўша пайтда қўлимда пулим йўқ эди. Instagram орқали бир пицца профилига «Рекламага ишлай оласизларми?» деб ёзгандим. Хабарни ўқишди, аммо жавоб ёзишмади. Ўшанда роса хафа бўлгандим, битта пиццага чиройли реклама қилиб берардим деб кўнглимдан ўтказгандим. Орадан кўп ўтмай бошқа пицца бренди ўзи алоқага чиқиб, «Исталган пайт маҳсулотни сизга юборамиз, таътиб кўринг» деб ёзишди. Ишонасизми, вайнларим омадли чиққанидан кейин ўша пицца эгаси билан алоқага чиқиб, бепулга реклама қилиб беришимни айтдим. Шу кунгача ўша брендга содиқ қолиб, бошқа бирорта пиццани реклама қилганим йўқ.

    «Актёр режиссёрнинг қули эмас»

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — «Профессионал актрисасиз, қачонгача вайнерлик қиласиз?» деган гапни кўп эшитаман. Мен ҳам театрда ишлашни истайман. Қисқа вақт бўлса-да, «Дийдор» театр студиясида ишладим. Балки феълимдаги камчиликдир, балки ютуқдир. Аммо мен адолатсизликка ва бошқаларга «пахта» қўйиб яшашни истамайман. Аслида актёр режиссёрнинг қули эмас, афсуски, бизда бунинг акси деб билашади. Мана шу ҳолатни «Дийдор»да ҳам учратганим учун у ерда ишлашни истамадим. Келажакда яхши роллар беришларига ва «Ўзбеккино»сида ҳам халқаро фильм даражасига чиқадиган кинолар яратилишига ишонаман. Бунинг учун фақатгина таниш-билишчиликни йўқотиш ва нохолис баҳо беришдан воз кечиш керак ҳолос.

    Мавзуга доир:

    15 сония учун 500 доллар. Ўзбекистонлик таниқли вайнерларнинг Instagram’даги реклама нархи қанча?

    «Отасиз, уйсиз яшаш осон эмас». Миллати тожик, Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбекистонлик блогер Азода билан суҳбат (фото)

    «Битта клипга 1500 доллар эвазига суратга тушаман». Telegram нималигини билмаган Холиқжон вайнес қандай қилиб интернет юлдузига айлангани ҳақида (видео)

    «Бўйим ҳақидаги ҳазилларга эътибор бермайман». Ўзбекистондаги энг митти вайнер — Эрали ойига 20 минг доллар топиши ҳамда қўлида 70 киши ишлаши ҳақида (видео)

     

    21.11.2022, 14:59   Изоҳ (0)   45886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Крис Хемсворт Альцгеймер касаллигига мойиллиги туфайли карьерасида танаффус қилади

    21.11.2022, 12:57

    Янги йил яқинлашмоқда: «Уйда ёлғиз» фильмидаги Кевиннинг онаси 32 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    21.11.2022, 11:35

    Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар

    20.11.2022, 22:53

    Машҳурликда фильмнинг бош қаҳрамонидан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали образлар (фото)

    20.11.2022, 13:50

    Саҳна ортидаги сирлар: суратга олиш майдончасидаги кутилмаган воқеаларни акс эттирган кадрлар (фото)

    19.11.2022, 19:37

    Суратга олиш майдончасида вафот этишига бир бахя қолган актёр ва актрисалар (фото)

    19.11.2022, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.