• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байрутдаги самолётларни яксон қилган Исроил, Сергей Есениннинг ўлими ва космосда «иш ташлаган» АҚШ астронавтлари. Кун хронологиясида 28 декабрь

    28 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Сергей Есениннинг ўлими, Байрутдаги самолётларни йўқ қилган Исроил махсус кучлари ҳамда космосда иш ташлаш эълон қилган АҚШ астронавтлари оид фактлар ўрин олган.

    Ўз жонига қасд қилган Сергей Есенин

    1925 йил 28 декабрь куни шоир Сергей Есенин вафот этган. Расмий равишда унинг ўлимига ўз жонига қасд қилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Машҳур шоирнинг ўлими унинг дўстлари, яқинлари ва ҳамкасблари учун кутилмаган воқеага айланган. Ҳеч ким Есенин ўзини ўзи ўлдирган бўлиши мумкинлигига ишонмаган. Унинг вафотидан 60 йил ўтгач, шоир ўз хоҳиши билан ҳаётдан кетгани тўғрисида илк шубҳалар пайдо бўла бошлаган. Ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.

    Фото: «Kulture.ru»

    Олдинроқ психоневролик клиникада даволаниб чиққан Сергей Есенин 24 декабрь куни Ленинградга келиб, «Англетер» меҳмонхонасидан номер айтган. Кейинги бир неча кун давомида у меҳмонларни қабул қилган: эски қадрдони Георгий Устинов ва унинг рафиқаси Елизаветани, шунингдек, бошқа дўстларини ҳам. 27 декабрь куни Устиновлар кун бўйи унинг ёнида қолиб, чой ичишган, турли мавзуларда суҳбат қуришган. Улар билан бирга шоирнинг олдига яна икки таниши — Вольф Эрлих ҳамда Дмитрий Ушаков келганди. Есенин уларга ўзининг янги шеърларини ўқиб берган. Ушаковнинг эслашича, «Қора одам»столмаси барчада аламли ва майус таассурот қолдирган.

    Кечки соат 18:00 лар атрофида меҳмонлар ўз хоналарига тарқалган. Кетишдан олдин Есенин Эрлихнинг ҳамёнига бир варақчани солиб, ҳозир ўқимасликни буюрган. У ерга шоирнинг охирги  «Алвидо, дўстим, алвидо...»,  шеъри ёзилганди. Устинов 27 декабрь тонгида Есениннинг олдига бир неча дақиқа кирганини тасдиқлаган. У қўлининг тилинганини кўрсатиб, сиёҳ йўқлиги сабаб қони билан шеър ёзганини кўрсатган.

    Эрлих портфелини унутиб қолдиргани боис бир неча дақиқадан кейин қайтиб келган. Унинг сўзларига кўра, шоир бу вақтда столга ўтириб, ишлаётган бўлган. Соат 22:00 ларда Есенин портенинг олдига бориб, хонага ҳеч кимни қўймасликни қаттиқ талаб қилган. Шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган.

    Устиновларнинг самовари Есениннинг хонасида қолиб кетгани боис Елизавета эрталаб унинг номерига келган. Аммо эшик тақиллашига ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Бу вақт унинг ёнидан Эрлих ўтиб кетаётган эди ва у ҳам эшикни тақиллата бошлаган. Улар меҳмонхона хизматчиларига мурожаат қилиб, эшик ичкаридан ёпилганини, комендантдан захира калитини олиш лозимлигини сўраган. Бир неча дақиқадан кейин комендант келиб, эшикни очган. Эрлих ва Устинова иситиш трубасига осилган шоирга дуч келган. Шовқин кўтарилган, комендант зудлик билан милицияни чақирган, тергов бошланган.

    Фото: «Kulture.ru»

    Тумба ва қандил ерда ағдарилиб ётарди. Бироқ меҳмонхона номеридаги бошқа ҳамма нарса ўз жойида эди. Марҳумнинг қўлидан кесилиш аломатлари аниқланган, чап кўзи кўкарган, қаншари устида — тўрт сантиметр келадиган сезиларли эзилиш, оёқларида — бир нечта кўкаришлар бўлган.

    Есениннинг жасади Обухов шифохонасига юборилган. Бу вақтда участка милиционери Горбов гувоҳларни, Устиновлар, Эрлих ва Ушаковни сўроқ қилган.

    Марҳумнинг жасадини ёриб кўриш асносида Есенин бўғилишдан ўлгани маълум бўлган. Қотилликнинг ҳеч қандай аломатлари йўқлиги сабаб 1926 йил 23 январь куни иш тўхтатилган.

    Сергей Есенин ва Айседора Дункан

    Сергей Есенин ва Айседора Дункан
    Фото: «ТАСС»

    Есенин Москвага келганида ўн етти ёшда эди. Унинг ягона мақсади — Россиядаги энг машҳур шоир бўлишдан иборат бўлган. Бир йил ўтгач, типографияда у билан ишлайдиган Анна Изрядновани қаттиқ севиб қолган.

    Анна билан қурилган никоҳ илк кунларданоқ унга хато бўлиб кўрина бошлайди. Ўша пайтда уни кўпроқ карьера қизиқтирарди. У оиласини ташлаб, бахт излаш мақсадида Петроградга кетган. Изряднова ўз хотираларида уни ёдга олиб, шундай дейди: «Вафотидан бир оз вақт олдин уни кўрган эдим. Хайрлашиш учун келганини айтди. Нима учун бундай деяётганини сўраганимда шундай деди: Равона бўляпман, кетяпман, ўзимни ёмон ҳис қиляпман, ўлсам керак. Ўғлимизни асраш ва эркалатмасликни айтди».

    Фото: «Kulture.ru»

    Сергей ва Аннанинг фарзанди Юрийнинг тақдири фожиавий тарзда якун топган: 1937 йилнинг 13 август куни у Сталинга суиқасд уюштиришда ёрдам кўрсатгани айби билан отиб ўлдирилган.

    1920 йилларнинг бошида Есенин пала-партиш тарзда ҳаёт кечира бошлаган: ичган, қаҳвахоналарда жанжал кўтарган, тасодифий алоқаларга енгил қараган. Айнан шу пайтда у америкалик раққоса Айседора Дунканни учратади. Дункан шоирдан 18 ёшга катта эди, рус тилини билмас, Есенин эса инглиз тилида гапира олмасди. Танишишганидан ярим йил ўтгач, улар турмуш қурган. Сергей Есенин ҳаётининг ушбу саҳифалари — чексиз жанжал ва урушлар билан кечган. Улар бир неча бор ажрашиб, яна қайта топишган ва ниҳоят «ўзаро тушунмовчилик»ни енга олмаган. Айседора шоир вафотидан икки йил ўтгач, ўз шарфига бўғилиб, фожиали тарзда ўлим топади.

    Байрут аэропортида операция ўтказган Исроил махсус кучлари

    Исроилнинг «Дар» махсус бўлинмаси 1968 йил 28 декабрь куни кечқурун Байрут аэропортида оперция ўтказганди. Рамат-Давид авиабазасидан жой олган бўлинмаларга бригада генерали Рафаэл Эйтан бошчилик қилган.

    Фото: Wikipedia

    Фаластин халқ озодлиги фронти (ФХОФ) ҳарбийлари 1968 йилнинг 22 июль куни Рим—Тель-Авив йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган «El-Al» авикомпанияси самолётини эгаллаб олиб, учувчиларни Жазоирдаги шаҳарга қўнишга мажбур қилганди. Қўниш амалга оширилгач, 35 нафар исроилликдан бошқа барча йўловчи озод этилган. Кўп ўтмай Исроил ҳукумати фаластинликлар талабини бажаришга мажбур бўлиб, уларнинг қамоқда сақланаётган шерикларини қўйиб юборади. Эртаси куни яҳудий аёл ва болалар озод этилган, аммо асирда қолган 12 нафар йўловчи эркак ва экипаж аъзолари озодликка бир ойдан кейин чиқарилган. Мазкур воқеа Исроил олий раҳбариятида қаттиқ ваҳима уйғотган. Ҳукумат топшириғига биноан Исроил Мудофаа армияси бош штаби офицерлари жавоб ҳарбий операцияси устида иш бошлайди.

    Фаластин халқ озодлиги фронти 26 декабрь куни Афин аэропортидаги самолотни ўққа тутади ва оқибатда бир нафар Исроил фуқароси ҳалок бўлади. Отишмадан кейин «қасос олиш операцияси»га ўзгаритиш киритилади. Байрут халқаро аэропортидаги араб авиакомпанияларининг самолётларини йўқ қилишга келишилган — бу Ливан ҳукуматини фаластинликлар билан ҳамкорлигига чек қўйиши керак эди.

    Операцияда иштирок этишга «Саерет Санханим» ва «Саерет Маткал» махсус бўлинмалари жалб этилган. Улар Рамат-Давид авиабазасига жойлаштирилган бўлиб, бригада генерали Рафаэл Эйтан раҳбарлиги остида ҳаракат қилган. Режага кўра, Байрут аэропорти ҳудуди учта секторга бўлинган ва унинг ҳар бирида 20—22 кишидан иборат бўлинма ҳаракат қилиш керак эди. Улар имкон борича араб компанияларига кўпроқ зарар етказишни мақсад қилган.

    Фото: Wikipedia

    Операцияда Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучларидан ташқари қуйидаги техникалар ҳам иштирок этган: 15 та вертолёт, «Скайхок» номли иккита ва тўртта «Вотур» қирувчиси, 6 та кўмакчи самолёт, «Саар» синфига кирувчи 4 та ракета катери, 2 та ропедо катери ва бир нечта мотор десант полка.

    Исроилнинг «Супер Фрелон» вертолёти ҳавога 20:37 да кўтарилган. Орадан 40 дақиқача ўтгач, улар белгиланган жойга етиб борган ва десантлаштирилган. Бошқа вертолётларга тутунли тўсиқлар ўрнатилган ва автомобиллар ҳаракатини тўхтатиш учун аэропорт йўлига темир михлар ташланган. Шунингдек, Исроил вертолётлари Элиэзер Коэннинг буйруғи билан машиналарга қарата бир нечта огоҳлантирувчи ўқ узган.

    Исроил ҳарбийлари ерда ҳеч қанақа қаршиликка дуч келмаган. Махсус кучлар ходимлари арабларники деб ҳисоблаган самолётларни миналаштириб, уларни портлатган. Соат 21:47 да эвакуация бошланган ва у 15 дақиқа давом этган. Операция қурбонларсиз якунланган.

    Фото: Wikipedia

    Рейд натижасида Ливан фуқаролик флотига қарашли самолётларнинг деярли ярми йўқ қилинганди — Ливаннинг Middle East Airlines ҳамда Ливиянинг Air Ливиа авиакомпанияларининг 13 та фуқаролик самолёти портлаган, яна бир самолётдаги мина ишламай қолган. Етказилган зарар 50 миллион доллардан ошган. Бундан ташқари, десантчилар аэропортдаги ўт ўчириш машиналарини ишдан чиқарган, Ливан армиясининг юк машинаси эса вертолётдан ўққа тутилиши оқибатида шикастланган.

    Исроилнинг мазкур операцияси қатор халқаро ташкилотлар ва дунё давлатлари томонидан қораланган. Айрим давлатлар Исроилга қарши санкциялар қўллаган. Масалан, Франция ҳарбий-техник ҳамкорлик қисқартирилиши эълон қилган. Шундан кейин Исроил АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликка асосий эътиборни қаратган.

    Орбитада иш ташлаш эълон қилган астронавтлар

    1973 йил 28 декабрь куни «Скайлеб» орбитал станцияси экипажи ва NASA Парвозларини бошқариш маркази ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шу сабаб астонавтлар орбитада ҳақиқий иш ташлаш эълон қилган ва воқеа ОАВда кенг ёритилган эди.

    Фото: NASA

    Уч астронавтдан иборат экипаж космик станцияга етиб келганида учувчи Билл Поугнинг кўнгли айний бошлаган. Бу кутилмаган ҳодиса эди, чунки Жонсон Билл номидаги космик марказда машғулотларида у тинимсиз машқларда ҳам ўзини йўқотмаган, айланувчи ўриндиқларда маҳкам турарди.

    Аммо ушбу парвоз учала астонавт учун ҳам биринчи эди. Экипаж командири Жерри Карр Биллга ошқозонини тинчлантириш учун консерва қилинган помидорларни ейишни тавсия қилган. Бу яхши таклиф эмасди.

    «Скайлеб» орбитал станцияси Американинг илмий лабораторияси эди. Астронавтлар олимларга космик парвознинг инсон организмига таъсирини ўрганишга ёрдам берган, Қуёш ва Ерни кузатиш орқали турли тажрибалар ўтказган. «Скайлеб-4» экипажи станция тарихидаги охирги бўлиши керак эди, шу боис улар бажарадиган вазифалар жуда кўп бўлган. 84 кунга мўлжалланган миссия энг кичик деталларигача белгилаб қўйилганди.

    NASA астонавтлардан бири касал бўлиб қолишидан қаттиқ хавотирда бўлган, чунки бундай қолатда орбитадаги қимматли вақт бекорга йўқотиларди. Ҳозирда Америка космик агентлиги ушбу миссияни режалаштиришда астронавтларга вазнсизликка кўникиш учун имконият берилмаганини тан олади. Уларга дарҳол кўплаб ишлар юкланган ва очиқ космосга чиқишлар сони иккитадан тўрт мартагача оширилган.

    Фото: NASA

    «Биз аввалига ишларни ўз жойига қўйиб олиб, кейин Ерни огоҳлантирмоқчи эдик. Шу сабабли Биллнинг кўнгли айниётгани бўйича ҳисобот бермадик», — дея эслайди Эд Гибсон.

    Аммо астронавтлар бортдаги барча овозлар ёзиб олинаётганини унутиб қўйган ва Парвозлар бошқармаси маркази барчасидан хабар топганди. Жерри Карр интервьюларидан бири шундай деган: «Бахтга қарши кўнгли айниган Билл коммуникация учун жавобгар шахс эди ва у мосламани ёниқ қолдиргани боис барча суҳбатлар ёзиб олинган. Кечаси ухлаганимизда Ердаги йигитлар ҳаммасидан хабар топган».

    Шу сабаб эртаси куни станциядаги динамиклардан астронавтлар бўлинмаси командири Алан Шепарднинг овози янграган ва унинг гап-сўзларини нафақат орбитадагилар, балки бутун дунё эшитган: суҳбат тўғридан-тўғри эфирга узатилган.

    «У алоқага чиқди ва ҳамма нарсани дарҳол айтмаганимиз учун танбеҳ берди. Эл ўзини яхши тутди, аммо бутун дунё олдида бизни ерга уриши жуда ёқмади», — дейди Гибсон.

    Шепард Ер атрофида космик парвозни амалга оширган биринчи америкалик эди. Кейинроқ Шпард «Аполлон-14» миссияси командири сифатида Ойга борган ва табиий йўлдош юзасидаги сайрда иккита голф коптогини улоқтирган эди. Шу сабабли «Ойда голф ўйнаган инсоннинг ўзидан тартиб-қоидани бузиш бўйича танбеҳ эшитиш» ғалати бўлган.

    Фото: NASA

    Экипаж режани бузмаслик учун кунига 16 соатлаб ишлашга мажбур бўлган, Биллнинг аҳволи эса яхшиланмаган. Дастлабки ойда орбитага бирорта ҳам чиқиш амалга оширилмаган. Астронавтлар ўзларини орбитал станциядаги олдинги миссия — «Скайлеб-3» билан таққослашларини билган. Ушбу экипаж аъзолари режадан ортиқ иш бажаргани боис уларни «150 фоизли жамоа» деб аташарди.

    Олдинги экипажнинг ҳатто янгилар устидан ҳазил қилишга ҳам вақти бўлган — улар учта эски комбинезонни турли чиқиндилар билан тўлдириб, «бош» қисмига қоғоз пакетларни кийдирган станциядаги турли ўриндиқларга жойлаштириб чиққан.

    Уч нафар астронавт ҳар куни эрталаб амалга ошириладиган брифингда ўзларидан фақат бир киши иштирок этса етишини ҳисоблаб, навбатма-навбат қатнашишга келишиб олган.

    Фото: NASA

    Орада астронавтлар билан Ер атрофида бир марта айланишга кетадиган вақт — 90 дақиқача алоқа бўлмаган. У вақтларда алоқа тахминан 10 дақиқада бир марта амалга ошириб турилган. «Ердагилар буни иш ташлаш деб баҳолади. Аммо бу қасддан амалга оширилмаган эди, бу бизнинг хатомиз бўлган. Матбуот афсона тўқиб, айлантиришни давом этган ва ҳозирга қадар биз бу билан яшашга мажбур бўляпмиз», — деган Гибсон.

    2000 йилда интервью берган Жеральд Карр ўша кунги «иш ташлаш»ни оддий дам олиш куни сифатида кечганини айтган. Унинг сўзларига кўра, барчаси яхши кетган, экипаж аъзолари ҳордиқ чиқарган, фақат радиони унутиб қўйган ва белгиланган вақтда Ер билан алоқага чиқишмаган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Афғонистон етакчиси қароргоҳини эгаллаган «КГБ» махсус кучлари, Москвада портлатилган автобус ва Гитлерга рад жавобини берган Франко. Кун хронологиясида 27 декабрь

    28.12.2022, 10:00   Изоҳ (0)   46676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Италия Киевни қўллаб-қувватлашга қўшимча 10 млн евро ажратганини маълум қилди

    28.12.2022, 09:49

    Кремль МДҲ мамлакатлари етакчиларига совға қилинган узуклар юзасидан изоҳ берди

    28.12.2022, 09:35

    Меркель Россия-Украина низосини тартибга солишда қатнашмоқчи эмас

    28.12.2022, 09:22

    Херсондаги касалхонанинг туғуруқ бўлими ўққа тутилди — фото

    28.12.2022, 00:54

    Германия Украина туфайли қурол экспорти бўйича деярли рекорд ўрнатди

    28.12.2022, 00:42

    Россия ҳарбийлари йил охиригача Донецк вилоятини эгаллашни режалаштирган — Украина Мудофаа вазирлиги

    28.12.2022, 00:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Ўзбекистон — Қатар учрашувига чипталар сотувга чиқди

    Спорт | 3 июн, 11:26

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26

    Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади 

    Ўзбекистон | 3 июн, 11:11

    Россия ўзининг хабарлар алмашиш мессенжерини ишга туширади

    Дунё | 3 июн, 11:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.