Россиялик опера қўшиқчиси Дмитрий Хворостовскийни вафотидан кейин АҚШнинг Grammy Awards мусиқий мукофотига номзод қилиб кўрсатишди, деб ёзади «РИА Новости» Америка Овоз ёзиш академиясига таяниб.
Хворостовский ва дирижёр Константин Орбелян Сергей Есенин шеърлари асосида ёзилган «Свиридов: Отчалившая Русь» диски учун «Энг яхши классик вокал яккахон альбом» йўналишида номзодлар қаторига кирди. Номзодлар рўйхатидан жами беш хонанда ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Хворостовский 22 ноябрь куни 55 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)