• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Метродаги транспорт вазири, “пешеход”дан ўтолмаётган Адҳам Икромов: Тошкентда “Автомобильсиз кун” тадбири бўлиб ўтмоқда

    Бугун Тошкент шаҳрида Экология вазирлиги ташаббуси билан илгари сурилган “Автомобильсиз кун” тадбири бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир доирасида кўпчилик амалдорлар ходимларига намуна кўрсатиш мақсадида жамоат транспортидан, шунингдек, велосипедлардан фойдаланиб, ишга келди. “Дарё” автомобилсиз кун акциясида фаоллик кўрсатаётган амалдорларнинг сурати ҳамда видеоларини жамлади. 

    Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
    Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

    Дастлаб тармоқларда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг яёв юргани кўринган суратлар тарқалган бўлса, кўп ўтмай Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев метрода кўриниш берди. 

    Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев.
    Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Аширматовнинг “Дарё”га билдиришича, Илҳом Маҳкамов бугун акцияда фаол иштирок этиб, ишга жамоат транспортида келган. 

    Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

    Қўшимча қилинишича, бугун нафақат вазир, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда ўринбосарлари — Жасурбек Чориев ва Илҳомжон Абдуғаффаровлар ҳам ишга бориш учун автобусни маъқул кўрган.

    Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    “Автомобильсиз кун” лойиҳасида фаоллик кўрсатиш учун метрода юришни ихтиёр этган Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳокимликнинг барча ходимларига ўрнак бўлган шекилли, кузатувларимизга кўра пойтахт туманларидан фақатгина Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари, ходимлари бугун жамоат транспортида, шунингдек, пиёда юриб, ишга келган. Ҳокимлик ахборот хизмати фото ва видеолар тарқатар экан унда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари акс этганини урғулайди. Шунингдек, ҳокимликнинг барча ходимлари ва тумандаги ташкилот раҳбарлари ҳам акцияда фаол эканини маълум қилган. 

    Спорт вазири Адҳам Икромовнинг светофорсиз пиёдалар йўлакчасида автомобилларнинг йўл беришини кутиб тургани кўринган видео тарқалгач, унинг ишга қандай етиб олгани билан қизиқдик. 

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Вазирлик ахборот хизматида фаолият юритувчи Беҳруз исмли масъулнинг “Дарё”га билдиришича, Адҳам Икромов бугун 93-автобус хизматидан фойдаланиб, ишга етиб олган. 

    Рақамли технологиялар вазирининг матбуот котиби Шерзод Аҳматовнинг “Дарё”га маълумот беришича, вазир Шерзод Шерматов уйидан ишхонагача бўлган масофани бир соатда яёв босиб ўтган. 

    Фото: Шерзод Аҳматов

    Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам тадбирда фаол мансабдорлардан бири бўлди. У ишга велосипедда етиб олди.

    Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

    “Автомобильсиз кун” ташаббускори бўлган Экология вазири Азиз Абдуҳакимов давлат раҳбари раислигидаги видеоселекторга хизмат автомобилида борган. 

    Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳманбоева вазирнинг бугун, соат 12:00 гача “Автомобильсиз кун” иштирокчиси бўлмаганига изоҳ беришича, президент селектори жуда вақтли бошлангани боис, вазирнинг жамоат акцияси иштирокчиси бўлиши селектордан кейинга режалаштирилган. 

    Айни пайтда вазирнинг селектордан чиқишини кутиб турибмиз. Кўплаб ОАВ вакиллари ҳамроҳлигида вазир метрода ишга кетиши ва йўлда барча журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериши режалаштирилган. Таҳририятга фото ва видеолар тақдим қиламиз, — дейди “Дарё” журналисти билан телефон орқали мулоқот қилган масъул. 

    Тошкентда “Автомобильсиз кун” акцияси давом этмоқда. “Дарё” жараённи кузатишда давом этади.

    29.03.2024, 13:19   Изоҳ (0)   78153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Автомобилсиз кун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь – Автомобильсиз кун деб эълон қилинди

    04.12.2020, 00:44

    Экология вазирлиги ўзбекистонликларни “Автомобильсиз кун”да иштирок этишга чақирди

    22.09.2023, 08:50

    Тошкентда 29 март куни “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

    27.03.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.