• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Операциядан чиқаманми, йўқми билмадим”. Клип съёмкасида жароҳатланган Сабрина Жабборова ўз ҳақиқатлари билан бўлишди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидованинг “Дилбарим” клипининг суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган модел қиз Сабрина Жабборова бир гуруҳ шоу-бизнес вакиллари ва саҳоватпеша ҳамюртларимиз ёрдами билан Туркияга юборилди. У ерлик шифокорлар уни қайта операция қилишади.

    Сабрина Жабборова Instagramъда ўтказилган жонли эфирларнинг бирида авария қандай содир бўлгани ва ундан кейинги вазият ҳақида маълумот берди.

    Фото: Instagram
    Сабрина Жабборова

    — Мен доим тушгача ухлайман, фалокат содир бўлган кун соат 10:30 да қўнғироқ қилиб, клип съёмкасига таклиф қилишди. “Битта қиз съёмкага келолмади, ўрнига сиз чиқиб беринг”, деб илтимос қилишди. Аввалига рад жавобини бердим, аммо илтимос қилаверганидан кейин “Майли, геолокация ташланг, агар яқин бўлса бораман”, дедим. Суратга олиш ишлари “Янги Ўзбекистон” боғи томонда экан. Ўша куни йўлкирага ҳам пулим йўқ эди, шу боис рад жавобини бердим. Ойбек исмли кастинг директори “Унда мен сизни ўзим олиб кетаман”, деди. “Йўқ, шарт эмас”, деб онамдан пул ташлаб беришини сўрадим. Ўша пайтда онам Сурхондарёда эди. Такси чақирдим, аммо анча вақт эшик олдида қолиб кетдим. Чунки уйнинг калитлари негадир тушмади ва анча пайт қулфлай олмадим. Ўша пайтда ҳам бормаслик ҳақида ўйладим, аммо қайта-қайта қўнғироқ қилаверганидан кейин рад этолмадим. Йўлда кетаётганимда, қабристонга олиб борувчи машинани кўрдим. “Нега йўлимдан бундай нарсалар чиқяпти”, деб ҳаёлимдан ўтказдим.

    Фото: Instagram
    Сабрина Жабборова

    Съёмка майдончасига етиб бордим, аммо кўпчилик менга нотаниш эди. Фақатгина 3 та таниш инсонлар бор эди. Суратга олиш ишлари бошланишидан аввал моделларни икки гуруҳга ажратишди. Ҳар доим евро ва ўзбек қиёфалиларини ажратишади. Сабабини билмадим-у, евро қиёфадагилар олдинга, ўзбекона кўринишдагилар клипнинг орқа планига ўтказилади.

    Съёмка бошланган вақтда Севинч Маъруфовнанинг оёғида спорт кетаси эди. Битта ҳайдовчи унга Гелик машинасини бошқаришни ўргатди. Мен пардозчининг ёнида ўтиргандим, оператор Шуҳрат Мавлонов “Нега қизнинг оёғида кета, баланд пошнали туфли кийдирмадинглар?” деб сўради. Ўзи аранг машинани бошқараётган бўлса, баланд пошнали туфли кийдириш шартмикан деб ўйладим.

    Фото: YouTube

    Аҳад Қаюм Севинч Маъруфовна машина ҳайдашни билади, деган экан. “У машинани бошқариб мени Хоразмгача олиб бориб келган”, деганини ҳам эшитишган. У қиз машинани ҳайдаб, келиши унинг олдида массовка юриши керак эди. Айнан Геликнинг олдида мен, Виктория ва Муҳаммад исмли йигит бор эди. Мен чап томонда эдим, машина ҳаракатланишини айтишмади. Мен юрган вақтимда машина ҳам ҳаракатланди ва мен энди қайриламан деган вақтимда балонни тагига “чирпираб” кетдим. Икки марта балон устимдан ўтди. “Тез ёрдам чақиринглар”, деб бақирдим. Оператор техникаларини йиғиштириб ўтирди, ёнимга ҳеч ким келмади.

    Муҳаммад ўртоғим мени чеккага олиб ўтди. Севинч Маъруфовна ёнимга келиб “Вой, кечирасиз босиб юбордим”, деди холос. “Тез ёрдамга” адашиб бошқа манзилни беришибди, шу учун у бир соат деганда аранг етиб келди. Агар ўзлари машинада касалхонага олиб боришганида ҳам қон бунчалик кўп кетмаган бўларди. Мени Чилонзордаги 16-сонли касалхонага олиб кетишаётганди, қон кетяпти деганимдан кейин яқинроқдаги шифохонага олиб киришди. Тушдан кейин қон излашга тушишган, чунки мендан уч ярим литр қон кетган. Икки кун жонлантириш бўлимида, 16 кун оддий палатада даволандим. Жонлантириш бўлимида ётганимда ижодий гуруҳдан ҳеч ким келгани йўқ.

    Сабрина Жабборова Севинч Маъруфовна олдига келгани ва молиявий аҳволи ёмон эканлиги ҳақида гапиргани ҳақида айтди.

    Фото: Instagram
    Сабрина Жабборова

    — Севинч учинчи кун касалхонага келди. Уй ва машинаси йўқлиги, уни мажбурлаб машина бошқарувига ўтказишгани ҳақида гапирди. 18 кунлик даволанишдан кейин уйга кетишимга рухсат беришди. Тўловлар қилиш керак эди, Аҳад Қаюмга қўнғироқ қилсак, Озода Нурсаидованинг маъмури Дилмурод ака билан боғланишимизни айтди. Дилмурод ака эса пулларни Аҳад тўлаши керак, деди. Хуллас, икки ўртада сарсон бўлганимиздан кейин онам “Кредит олиб ўзим харажатларни тўлайман, кейин сенлар билан судда гаплашамиз”, деди.

    Аҳад Қаюм келиб, хабар олиб юрди. У ҳамшира ёллаб берди, жароҳатларга малҳам суртиб турарди. Кейин билсак, Аҳад Қаюм ҳатто, ўша ҳамширага ҳам пул бермабди, у аҳволимни кўриб ачинганидан менга ёрдам берган экан. Орада у қиз Аҳад билан тортишиб қолиб, кейин уйимизга келмади. Қолган муолажаларни эса онамнинг ўзи қилди, дейди Сабрина Жабборова.

    Сабрина Жабборова ногиронлар аравачаси сабаб Аҳад Қаюмдан ранжигани ҳақида ҳам гапирди.

    Фото: Instagram
    Сабрина Жабборова

    — Юролмаганим учун аравача сўрадик. Озода Нурсаидованинг маъмури “Ҳозир гаплашиб бераман”, деб “Вақф” фондига қўнғироқ қилди. Уйимизни ва мени видеога олиб, буларни мен олиб бердим деди. Кейин билсам у Озода Нурсаидовани алдаб юрган экан, шундан қаттиқ жаҳлим чиқди. Аҳад Қаюмдан ҳам сўрадик. У чиқиндихонадан олганми билмадим, оёғи синган болалар аравачасини олиб келди. Фонд бир ой ўтиб, ногиронлар аравачасини олиб берди. Аммо уни қабул қилганимиз йўқ. Аҳад Қаюмдан жуда қаттиқ хафа бўлдим. Операциядан чиқаманми йўқми билмадим, шу боис, бу гапларни айтиб беряпман, дейди Сабрина Жабборова.

    Сабрина Жабборова онаси билан ижара уйда яшарди. Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевич бу оилага янги уй совға қилди.

    — Мени ҳамма табриклаганида ҳайрон бўлдим, чуник турмуш ўртоғим бу ҳақида менга айтмаганди. Ҳамкасбларим ва мухлислар миннатдорлик билдиришди. Турмуш ўртоғимнинг бу ишидан қувондим, жуда яхши иш қилибсиз дедим. Қанийди, имкониятимиз бўлганида, бошқа уйсиз инсонларга ҳам ёрдам қилган бўлардик, деди актриса.

    Сабрина Жабборовага ёрдам сўраб, унинг карта рақамлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганидан сўнг, 3-4 кун ичида 365 миллион сўм пул йиғилгани ҳақида маълумот берилди. Айни пайтда Сабрина онаси билан тиббий кўрикдан ўтиш ва операция қилдириш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. 

    17 март, 14:02   Изоҳ (0)   50670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Озода Нурсаидова#Аҳад Қаюм#Сабрина Жабборова#клип#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Севинч кимга турмушга чиқади? Юлдуз Усмонова байрамни қандай нишонлади? Фарруҳ Зокиров ва Умидахон дуэт куйлади

    21.07.2021, 22:43

    Instagram: Онасига 4 хонали уй совға қилган Озод Хуррамов, «Браво»чи Отабек ва Дилшод Мирзамуротов жанжали, Аҳад Қаюмга «ташланган» Зиннура

    03.08.2021, 22:22

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Озода ҳақидаги ҳақиқатлари, Шоҳруҳхон ва Асал хонадонидаги байрам, жонли эфирда йиқилган бошловчи алоқага чиқди

    03.09.2021, 22:55

    Instagram: Аварияга учраган актриса, янги қўшиқ куйлаган Зарина, Жаҳонгир Хўжаев уй сотиб олди

    15.09.2021, 22:28

    Instagram: Карра жадвалини билмайдиган Муниса Ризаева, туғилган кунини нишонлаган Райҳон, Шаҳзода Муҳаммедова тақдирини ўзгартирган сериал

    16.09.2021, 22:19

    Instagram: Паризодага аталган сюрприз, қизини узатган Муслимбек Йўлдошев, Mustang’идан айрилган Жаҳонгир Хўжаев

    19.09.2021, 22:15

    Instagram: Воҳиджон Исоқов ота бўлди, Саида Раметова туғилган кунини қандай нишонлади? «Дайди қиз» кимнинг устидан ИИБга арз қилмоқчи?

    22.09.2021, 22:28

    Instagram: 4 миллионлик саҳифаси блокланган Шаҳзода, янги қўшиғини тақдим этган Зарина, хейтерларига юзланган Муқаддас

    24.09.2021, 22:37

    Instagram: Шаҳноза Мирзиёева оиласининг юбилейи, Умра сафаридан қайтган Шаҳло Зоирова, туғилган кунини нишонлаётган Ҳалима

    27.10.2022, 22:35

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Учинчи марта ота бўлган Сардор Мамадалиев, туғилган кунини нишонлаган Марям Тиллаева, Юлдуз Турдиева хонадонида байрам

    20 январ, 10:36

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Самарқандлик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қандай қилиб Озода Нурсаидованинг клипларида суратга тушгани ҳақида сўзлаб берди 

    31 январ, 19:55

    Instagram: ЙТҲга учраган Ёрқинхўжа Умаров, танқидлар нишони остидаги Бурак Ўзчивит, бемор отасига дуо сўраган Малик

    14 феврал, 10:35

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    “Яхши иш бўлмади, афсусдаман”. Озода Нурсаидова клипи съёмкасида жабрланган актриса воқеасига муносабат билдирди (видео)

    12 март, 14:57

    Клип съёмкасида жабрланган актриса Сабрина Жабборова Туркияда операция қилинадиган бўлди

    14 март, 10:29

    Озода Нурсаидованинг клипи съёмкасида ногиронга айланган қиз воқеаси. Оператор Шуҳрат Мавлонов ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди (видео)

    14 март, 20:55

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    15 март, 21:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.