• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Оскар”дан “Оскар”гача: “Йилнинг энг яхши актёри” Эдриан Броудининг муваффақият сирлари

    2003 йилда Эдриан Броуди 29 ёшида “Энг яхши эркак роли” номинациясида “Оскар” мукофотининг энг ёш соҳиби бўлди. 22 йилдан сўнг у яна бу нуфузли мукофотга сазовор бўлди — режиссёр Брейди Корбенинг “Бруталист” фильмидаги роли учун. Актёрнинг шу йиллар давомида нималар билан машғул бўлгани ва томошабинлар уни нима учун севиши ҳақида сўз юритамиз.

    Ўзини янги ролларда синаб кўрди

    Эдриан Броуди ижодкорлар оиласида дунёга келган: онаси Силвия Плачи фотожурналист бўлиб, у ўз суратларини АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг энг нуфузли журналларида чоп эттирган, отаси Эллиот Броуди эса илмий доираларда карьера қурган — у профессор ва рассом ҳисобланади. Эдриан болалигиданоқ саҳнага қизиқиш билдирган: атрофдагиларнинг хатти-ҳаракатлари ва юз ифодаларини такрорлаган, кичик саҳна кўринишларини ижро этган ва ҳатто байрамларда Ажойиб Эдриан тахаллуси остида фокуслар намойиш қилган.

    Броуди 12 ёшидаёқ театрда рол ўйнаб, бир йил ўтиб телевидениеда дебют қилган. Ёшлигида у Фиорелло Ҳ.LaGuardia санъат мактабининг драма бўлимига ўқишга кириб, тез орада талабгир актёрга айланган. У Спайк Ли (“Семнинг қонли ёзи”), Стивен Содерберг (“Тоғ ҳукмдори”) ва Терренс Малик (“Нозик қизил чизиқ”) билан ҳамкорлик қилган.

    Бироқ Броудига оламшумул шуҳратни Роман Поланскининг “Пианиночи” фильмидаги бош рол олиб келди. “Оскар”даги ғалабадан сўнг Броуди турли жанрларда ижод қилишни давом эттирди: у М. Найт Шямаланнинг “Сирли ўрмон” триллерида, Питер Жексоннинг “Кинг Конг” саргузашт-жанговар фильмида, Уэс Андерсоннинг бир нечта асарларида ва ҳатто “Меросхўрлар”, “Шелбилар оиласи” каби сериалларда ҳам рол ўйнади. Муваффақиятга эришганига қарамай, Броуди бир пайтлар “Пианиночи” каби уни ўзига жалб қиладиган лойиҳани излаётганини ҳис қиларди. Йиллар ўтиб, “Бруталист” айнан шундай фильм бўлди.

    Энергиясини эзгу ишларга йўналтирган

    Кино Броудининг ҳаётидаги бир қисм, холос. У 30 йилдан ортиқ вақтдан буён мусиқа билан шуғулланиб, расмлар чизиб келмоқда.

    Менда ижод қилишга эҳтиёж бор. Мен куч-қувватимни эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирмоқчиман ва уни беҳуда сарфламасликка интиляпман. Мен шу мақсадда яшаяпман, дейди у.

    Ижодий иштиёқ унинг барча фаолиятларида, хоҳ актёрлик бўлсин, хоҳ рассомлик, хоҳ хайрия ташаббуслари бўлсин, намоён бўлади.

    Рассомликни забт этиб, энди режиссёр бўлишни истамоқда

    Броуди учун рангтасвир шунчаки севимли машғулот эмас, балки ўзини ифода этиш усулидир. У ҳис-туйғулар ва ғояларни ўрганишга имкон берадиган медитатив жараён ҳисобланади. Актёрнинг фикрича, матодаги хатолар янги кашфиётларга йўл очади, рангтасвир эса унга ўзини актёрлик маҳоратидан кам бўлмаган даражада тўлиқ ифода этишга ёрдам беради. Шунингдек, Броуди ўзини режиссёрликда синаб кўришни орзу қилади, аммо ҳозирча янги иш бошлашга эрта деб ҳисоблайди.

    Санъат учун фидокорлик

    Броуди санъат йўлида кўп нарсага тайёр. Масалан, у “Ёлғиз бўри” фильмига бутун куч-ғайратини сарфлашга журъат этди: Броуди нафақат сценарий ёзиб, бош ролни ижро этди, балки фильмни ўзи ишлаб чиқарди ва унга мусиқа ҳам басталади. Охир-оқибат сармоялар кутилган натижани бермади, бироқ бу Броудига орттирган тажрибасидан мамнун бўлишига ва зарур хулосалар чиқаришига халақит қилмади.

    Бошқа лойиҳаларда Броуди кўпинча трюкларни ўзи бажарган, экстремал шароитларга дуч келган ва ҳатто қурт-қумурсқаларни ҳам еган. Броуди қийинчиликларни ёқтиради ва ҳақиқий маҳорат тўлиқ фидойиликни талаб этишига ишонади. Натижа ҳар доим ҳам кутилганидек бўлмаса-да, у бу йўлдан қайтмайди.

    Қалъани қайта тиклаш билан шуғулланган

    2007 йилда Броди Нью Йорк штатининг қишлоқ ҳудудидаги қадимий мулк — Stone Barn Castle’ни сотиб олди. Бу жой илгари сут фермаси бўлган, аммо вақт ўтиши билан бино қаровсиз қолган эди. Қалъа келинчак — Элса Патакига совға сифатида олинган, бироқ қалъада ўтказилган байрамона фотосессиядан олти ой ўтгач, жуфтлик муносабатларини тугатганини эълон қилди ва бино Бродининг мулки бўлиб қолди. Актёр уйни ўзининг шахсий лойиҳасига айлантириб, уни қайта тиклашга киришди ва бу иш устида 15 йилдан ошиқ вақтдан бери ишлаяпти. У материалларни ўзи танлайди, бутун дунё бўйлаб деталларни қидиради ва уйга нафақат қалбини, балки деярли барча топган пулларини ҳам сарфлаяпти.

    Бир муддат актёр қалъани тиклаш билан шуғулланган, бироқ унда доимий яшамас, кўпроқ кўчманчи ҳаёт тарзини кечирарди. 2021 йилда эса у Нью Йоркдаги бошпанасини ва матбуотга маълум бўлмаган бошқа турар жойларини тарк этиб, Ҳарви Вайнштейннинг собиқ хотини Жоржина Чапман ва унинг икки фарзанди билан қишлоқда оилавий ҳаёт қуриш учун кўчиб келди. Қалъа Броуди учун ҳам уй, ҳам ижод масканига айланди — таъмирлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда ва, актёрнинг фикрича, бу жараён унга завқ бериши сабабли балки ҳеч қачон якунига етмаслиги мумкин.

    Қаровсиз итларни қутқарган

    Броуди болалигиданоқ уйсиз ҳайвонларга ёрдам бериб келган.

    Мен ҳар доим ҳайвонларни яхши кўрганман, дейди актёр. Агар сиз ҳайвонларга ҳурмат кўрсатадиган одамлар билан бирга ўсган бўлсангиз, эртами-кечми, бу қараш қалбингизда илдиз отади, дейди актёр

    Броуди кўпинча кўчадан қаровсиз кучукчаларни уйга олиб келарди, онаси Силвия Плачи эса доимо ўғлини қўллаб-қувватларди, баъзида ўзи ҳам итларни уйга олиб келар ва хайрия тадбирларида фаол қатнашарди. Броуди биринчи қутқарган итларидан бирига Бетховен деб ном берган (ҳатто шу номдаги фильм чиқишидан олдин). Бугунги кунда актёр кулиб туриб, ўзида бутун бошли “ҳайвонот боғи” борлигини тан олади: унинг уйида бир ит ва тўртта мушук, ҳовлисида эса эшаклар ва отлар бор.

    Доривор ўтлар коллекциясини тўплаган

    Саҳна ортида Броуди ноанъанавий тиббиётга қизиқиш билдиради. Унинг пардозхонасида ўсимликлардан тайёрланган ўнлаб аралшма ва экстрактлар солинган шишачаларни кўриш мумкин. Актёр табиий воситалар билан жасоратли тажрибалар ўтказади ва таъсири фақат психосоматик бўлса ҳам, бу унга тетиклашиш учун ёрдам беришини таъкидлайди. “Менга бу кундалик одат шунчаки ёқади”, дейди у.

    Ўз шуҳратини қайта идрок этди

    29 ёшида Броуди ўзини вояга етган ва барча керакли чўққиларни забт этган деб ҳисобларди, аммо вақт ўтиши билан “шон-шуҳрат учун шарафлар” ғояси унга тобора шубҳали туюла бошлади. Ҳозирда Броуди ўз машҳурлигини энг аввало мураккаб образларни яратиш ва ҳикоялар сўзлаш имконияти учун қадрламоқда. “Мен гўзал ташқи кўринишга эга актёр сифатида эмас, балки буюк актёр сифатида танилишни истардим”, дейди у. Броуди ўтган “Оскар” маросимидаги нутқини ҳам касби ҳақидаги мулоҳазаларга бағишлади: 

    Актёрлик жуда нозик касб. Фаолиятингизнинг қайси босқичида бўлишингиз ёки нимага эришганингиздан қатъи назар, буларнинг барчаси йўқ бўлиб кетиши мумкин. Менимча, бу кечанинг энг муҳим жиҳати — буни англаш ва ҳали ҳам севган ишимни қилишим кераклиги учун миннатдорлик ҳис этишдир.
    7 март, 13:35   Изоҳ (0)   3702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эдриан#Броуди#«Оскар»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илк лойиҳаларидаги образидан таниш қийин бўлган «Гарри Поттер» юлдузлари (фото)

    23.12.2021, 20:43

    2022 йил суратга олинганига 20 йил бўладиган 10 та қизиқарли фильм (фото)

    07.01.2022, 15:40

    Роберто Бенигни, Вупи Голдберг ва “Оскар” олгандан кейин карьераси муваффақиятсизликка учраган бошқа машҳурлар (фото)

    25.08.2023, 11:41

    Дэниел Редклифф “Гарри Поттер” сёмкасидаги бахтсиз ҳодиса туфайли фалажланиб қолган дублёри ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

    26.10.2023, 16:28

    Эрон Британия мудофаа вазирига санкция қўллади

    02.05.2024, 15:35

    Дам олиш кунлари учун кино: кулгили детектив сериаллар

    13.07.2024, 18:45

    2025 йил учун “Оскар” мукофотига номзодлар эълон қилинди

    25 январ, 19:01

    Энг кўп мукофот — “Анора”да: “Оскар —2025” ўз эгаларига топширилди (фото)

    3 март, 09:59

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.