• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2022 йил суратга олинганига 20 йил бўладиган 10 та қизиқарли фильм (фото)

    Суратга бундан 20 йил аввал олинган ва ҳали ҳамон мухлислар учун севимли бўлган фильмлар ҳақида Cosmopolitan нашри маълумот бериб ўтади.

    «Узуклар ҳукмдори: Икки қалъа» (The lord of the rings: The two towers)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Питер Жексон трилогиясининг иккинчи қисмида воқеалар биринчи қисмида якунига етган жойдан бошланади. Фродо жамоадан ажралишга қарор қилади, Сем эса унинг ортидан кетади, воқеалар шу аснода ривожланади. Суратга олиш жараёни жуда ҳам қизиқарли кечган. Шлем тепиладиган саҳнанинг бешинчи дублида Вигго Мортенсен оёғининг иккита бармоғини синдириб олган. Аммо айнан мазкур дубль энг яхши деб топилган. Умуман олганда, фильмда нафақат Мортенсен, балки Орландо Блум ҳам жароҳатланган.

    «Тутқич бермас фирибгар» (Catch me if you can)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Стивен Спилбергнинг Леонардо Ди Каприо ва Том Хенкс суратга тушган мазкур фильми ҳаётий воқеликка асосланган. Унда Фрэнк Эбигнейл исмли фирибгар ёшлигидан алдаш бобида устасифаранг бўлади. Ота-онаси ажрашганидан кейин уйини тарк этган қаҳрамон ўз «меҳнати» — банк чеклари, турли ҳужжатларни қалбакилаштириш билан кун кўра бошлайди ва бу ҳам етмагандек, катта маблағ тўланадиган ишларга жойлашиб олади. Тез орада ФБР агенти Карл Харнетти унинг бу қилмишларини фош қилишга киришади. Аммо тутқич бермас фирибгар ҳамиша агентдан бир қадам олдинда бўлади.

    «Пианиночи» (The Pianist)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фильм урушнинг барча машаққатларига дош берган, ўтган асрнинг 30 йилларидаги Польшанинг энг яхши пианиночиларидан бири — Владислав Шпилманнинг таржимаи ҳолига асосланган. Ажойиб мусиқа ва таъсирчан воқеаларни ўз ичига олувчи фильм учун 2002 йилда «Олтин палма шохи» мукофоти берилган. Унда бош қаҳрамонни гавдалантирган Эдриан Броуди эса энг яхши актёр сифатида «Оскар»га сазовор бўлган.

    «Гарри Поттер ва махфий ҳужра» ( Harry Potter and the chamber of secrets)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    2021 йилда «Гарри Поттер» экран юзини кўрганига 20 йил бўлган. 2022 йил эса иккинчи қисм тақдим қилинганининг юбилейи ҳисобланади. «Махфий ҳужра»да Гарри дўстлари билан Хогварцга қайтади. Аммо янги ўқув йили нохуш воқеа билан бошланади. Кимдир жаноб Филчнинг мушугини ўғрилаб, махфий ҳужра ҳақида нома қолдириб кетади. Гарри мактабнинг собиқ ўқувчиларидан бўлган Том Реддлнинг кундалигини топиб олади, унда ушбу ҳужрани Слизериннинг ҳақиқий авлодигина очиши мумкинлиги айтилади. Мактабдаги кўнгилсиз ҳодисаларга нуқта қўйиш учун Гарри ва Рон махфий ҳужрани топиши кераклигини тушуниб етади.

    «Фрида»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ушбу фильм тарихда қолган истеъдод эгаси, мексикалик рассомнинг қисқа, аммо ёрқин ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Саломатлигида болалигиданоқ муаммо бўлган қизнинг аҳволи 15 ёшидаги автоҳалокатдан кейин янада ёмонлашади. Синган умуртқа тикланиши учун кўплаб жарроҳлик амалиётларини бошдан кечиради. Хиёнаткор, зўравон инсон билан турмуш қургани эса унга янада катта зарба бўлади. Фрида ўз турмушига у билан содир бўлган иккинчи ҳалокат деб таъриф берган.

    «Мувозанат» ( Equilibrium)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сюжетга кўра, Ерда тоталитаризм ҳукмронлик қилади ва барча туйғулар тақиқда бўлади. Унда «эмоционал жиноят қиладиган» барчани жазолайдиган полициячи Жин Престоннинг ўзи кунлардан бир куни қоидаларни бузган шеригини қатл қилишга мажбур бўлиб қолади. Ҳамкасбининг ўлимидан қаттиқ таъсирланиб, унутганига анча бўлган туйғуларни ҳис қила бошлайди. Шундай қилиб, унинг ўзи «эмоционал жиноятчи»га айланади.

    «8-мил»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Воқеалар марказида мусиқа оламида оқ ва қора танлилар орасидаги можаролар авж олган бир паллада детройтлик рэпернинг ўз ўрнини топишга бўлган уриниши ётади. Унда бош қаҳрамонни мазкур роли учун МТV Awards’нинг икки мукофотига сазовор бўлган Эминем гавдалантирган. Фильм учун куйлаган Lose yourself қўшиғи эса «Оскар»га муносиб деб топилган.

    «Чикаго»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Рокси Харт исмли қиз Велма исмли юлдузга тақлид қилади ва у сингари машҳур бўлишни истайди. Унга яқин бўлиш учун Велманинг менежери эканлигини айтган Фредо исмли киши билан учраша бошлайди. Аммо вақт ўтиб эркакнинг нияти бошқа бўлгани маълум бўлади. Шундан кейин Рокси жаҳл устида Фредони ўлдириб қўяди. Велмa эса параллел равишда эрининг хиёнатидан хабар топиб, унинг ўлимига сабабчи бўлади. Тақдир тақозоси билан уларнинг ҳар иккиси ҳам қамоқхонада учрашиб қолади.

    «Ўргимчак одам» (Spider-man)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Мактабда ўқиб, фотографияга қизиқадиган оддий Питер Паркер исмли йигит синфдошлари билан музейга экскурсияга боради. Шунда қўлини ўргимчак тишлаб олади. Эртаси куни уйқудан турган Питер кўриш қобилияти яхшилангани, кучга тўлиб-тошгани ва қўлидан ўргимчак тўри чиқариши мумкинлигини пайқайди. Ўзида кашф қилган ушбу янги қобилиятни жиноятчиларга қарши қўллашга қарор қилади. Шундай қилиб, одамлар ўргимчак одам ва унинг ёвузларга қарши курашиши ҳақида хабар топа бошлайди. Бу режиссёр Сем Раймининг трилогиясидаги ўргимчак одам ҳақидаги илк фильм саналади.

    «Ёвузлик қароргоҳи» (Resident Evil)

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Франшизанинг биринчи қисмида ҳайҳотдек қўрғонда пайдо бўлиб қолган Элис исмли қаҳрамон ўзига нима бўлганини эслай олмайди. У Umbrella корпорациясининг махфий лабораториясидаги хатолар оқибатларини бартараф этиш учун бинога кирган махсус кучлар гуруҳи томонидан топилади. Хато туфайли ўлимга сабаб бўладиган вирус тарқаб, барча ходимлар зомбига айланган бўлади. Элис вирусни йўқ қилиш учун махсус гуруҳга қўшилиб, ичкарига киради. Фильм шунчалик муваффақиятли чиққанидан яна 5 та қисм суратга олинган.

    Мавзуга доир:

    • Томошабинга завқ бағишловчи вақтга саёҳат ҳақидаги фильм ва сериаллар (фото)
    • Янги йил кайфиятини бахш этувчи фильм ва мультфильмлар (фото)
    • Машҳур фильмларда йўл қўйилган хатоликлар (фото)
    • Жаҳон кинематографиясидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган 10 та фильм (фото)

    07.01.2022, 15:40   Изоҳ (0)   29967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    067: Netflix'нинг энг оммабоп сериали «Калмар ўйини» юлдузи, супермодель Чон Хо-Ён ҳақида нималарни биламиз?

    06.01.2022, 10:35

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    05.01.2022, 16:56

    «Титаник», «Ўйинчоқлар тарихи» ва бутунлай бошқача номланиши режалаштирилган машҳур фильмлар

    05.01.2022, 13:32

    Севги, алдов ва хиёнат: томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    04.01.2022, 19:41

    «Гарри Поттер» 20 йилдан кейин: франшизанинг махсус эпизоди — «Ҳогвартсга қайтиш»нинг премьераси бўлиб ўтди (видео)

    04.01.2022, 17:39

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    04.01.2022, 15:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.