Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида 20 ёшли қиз одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган йигит А.Р. осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз С.Т.ни алдаб, уни мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубайга фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Маълумотга кўра, йигит ёш қизни жўнатаётгани учун Дубайда яшовчи аёлдан 2 000 доллар миқдорида пул олган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)