Ўзбекистон томони Истанбулда депортация марказларида сақланиб турган фуқаролар ҳолидан хабар олди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг ушбу шаҳардаги Бош консулхонаси ахборот хизмати.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхона ходимлари мазкур ҳудудда фоҳишалик, ўғрилик ҳамда виза қоидаларини бузиш каби айблар билан вақтинчалик Силиври ва Кожаели депортация марказларида сақланиб турган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Ватандошларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
“Бош консулхона яна бир бор фуқароларимизга маҳаллий тартиб-қоида ва қонунларни ҳурмат қилиши ва амал қилишларини тавсия этиб қолади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)